АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ Навоийхонлик 

“Хазойинул маоний”Алишер Навоий

    Алишер Навоийнинг “Хазойинул маоний” аталмиш муаззам чор девонининг учинчиси бўлмиш “Бадоеъул васат”дан ўрин олган қуйидаги ғазал (№ 177)га диққат қилинг. Уни кўп ҳофизлар ашула қилиб айтишган: (more…) батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

ҲОФИЗНИНГ ҲОФИЗАСИДАГИ ГАПЛАР

    Расулжон Ураимжоновнинг овози узоқ йиллар Қирғизистон ва Ўзбекистон саҳналарини ларзага солган. У овози орқали юрагини очган ҳофиз. Лекин бугун у сўз билан ҳам юрак очмоқда. Унинг сўзларида оғриқ ҳам бор, орзу ҳам. Мақом санъатига севги ҳам бор, хафалик ҳам. Аммо бариси юракдан. Ҳар бир қўшиғида халқ тақдири, қалб дарди, севинч оҳанги бор. У –... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

БИР ТАРЖИМА КИТОБНИНГ ЯРАТИЛИШИ ҲАҚИДА

Андижонлик адиб Ҳабиб Сиддиқ юморларини ўқиб, унинг сўз маҳоратига, кинояларни ўрнида ишлатишига ҳавасим келганди. Таржимаи ҳолини топиб ўқисам, у асли қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис, шу соҳа бўйича олим экан. Ёзганлари эса адабиётни яхши билиши, тилни мукаммал эгаллаганидан дарак бериб турарди. Ёзувчи билан танишгим келди. Шу орада Андижонда ёзувчиларнинг навбатдаги гурунги бўлиб қолди. Мени ҳам таклиф қилишган... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

“ДАВЛАТҚА МАҒРУР ЎЛМАСУН…”

Ёрдин ҳеч ким менингдек зору маҳжур ўлмасун, Жумлаи оламда расволиққа машҳур ўлмасун.   Мен бўлай овора то ишқимдин айлаб гуфтугўй, Оти онинг ҳар киши оғзиға мазкур ўлмасун.   Жонима бедоду зулмин, ё Раб, ул миқдор қил, Ким анинг ошиқлиғи ҳар кимга мақдур ўлмасун.   Мен худ ўлдум, лек ҳар ошиқки, бордур покбоз, Навҳа тортиб мотамим тутмоқда... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ 

ХУДО БЕРГАН ИСТЕЪДОД

     Бу йигит билан беш йиллар муқаддам Бозорқўрғонда ташкил топган “Илҳом” адабий тўгарагида учрашувда танишган эдим. У аравачада ўтирган ҳолда ёддан шеър ўқиётганига ҳайратлангандим. Ҳасанбой билан гоҳо ўша тўгаракда учрашсак-да, унинг ҳаёти ва ижоди билан янада яқинроқ танишиш имкони бўлмаган. Яқинда уларнинг хонадонига ташриф буюрдик. (more…) батафсил..
АДАБИЁТ 

Тирилган  “мурда”

   Бозорқўрғон қишлоғимизда ( ҳозир шаҳар) ёши саксондан ошган, оппоқ соқоли кўксини қоплаган, аммо ҳали белида қуввати бор, кўзидан нур кетмаган, маҳалланинг ишларига доим бош-қош бўлган Ашурали бува Юсупов деган оқсоқол яшаб ўтди. У билан ҳамсуҳбат бўлган одамни асло зериктирмасди. Кўрган кечирганлари хотирасида шундоқ сақланиб қолганки, уларни худди ҳикоянависдай қизиқарли ва мароқли қилиб айтиб беради. (more…) батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

ИККИГА АЖРАЛГАН ОДАМ

Иккига ажралган одам икки баланд қирғоқда туриб, дарёни кечиб ўтишга ундайди бир-бирини. Иккиси ҳам чўкиб ўлишдан чўчиб, сузиб ўтмайди дарёдан, тушмайди бировнинг қайиғига ҳам. Ўзанидан тошган дарё иккига ажралган одам турган қирғоқни шиддат билан боради емириб. Аввал тўпиғи, сўнгра белига қадар сувга чўккан икки кимса кўксига муштлаб, бир-бирига уқтиради дарғазаб бўлиб: "Менинг ёшим улуғ, ёнимга сузиб... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

КЕЛТУРСА ЮЗ БАЛОНИ…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудига шу кунларда беш юз қирқ икки йил тўлади. Бироқ қизиқ: беш ярим аср нарида яшаган бу шоирнинг дил изтироблари бизнинг кўнглимизга жуда яқин. Негаки, бу туйғулар ўта самимий. Асарларининг тили ҳам, масалан, Алишер Навоий асарлари тилига қараганда, бирмунча соддароқ. Шунданмикин, Бобурнинг деярли барча ғазаллари асрлар давомида куйга солиб келинган, ашула қилиб айтилади.... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

УМРНИНГ ЛАЗЗАТИ – ШИРИНСЎЗЛИКДИР

Чойхонада ёшлари 70-80 ўртасида бўлган отахонлар гурунглашиб ўтиришар экан, суҳбат яхши муомала, ширинсўзлик мавзуига бурилганда оппоқ соқоллари кўксига тушиб қолган отахон шундай деди: – Бундан 3-4 йил муқаддам, қаричилик экан, белим оғриб, оёқларим яхши юролмай қолганидан қишлоғимизда мақталган, обрўли шифокор ҳузурига кириб, дардимни айтдим. У гапларимни жим тинглаб, бел ва оёқларимни кўргач, кўз ойнагини столга қўйиб... батафсил..