ҚАДРИЯТ 

АЙТМАТОВНИНГ ИСМИ

Ҳозирги замон туркий халқлар сўз санъатининг энг таниқли намояндаси, бениҳоя ёрқин сиймоси Ч.Айтматовдир. Адибнинг асарлари 128  мамлакатда 176 тилда, 100 миллиондан ортиқ нусхада босилиб чиққан. Шу уч кўрсаткичнинг ўзи унинг жаҳон адабиётида тутган ўрнини яққол далиллайди: дунёда бундай натижага эришган ижодкор жуда кам. Марказий Осиёда эса Айтматов асарлари энг кўп нусхада ўзбек тилида босилган, чунки бу... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

УМРИ ФАҚАТ ИБРАТ, НАМУНА…

1972 йилнинг баҳори. Биздан икки курс юқорида Аҳмаджон Мелибоев деган йигит энг олий стипендия олиб ўқишини эшитгандик. Ёзги сессия олдидан, муаллима опалардан бири ўша талабанинг биз билан учрашувини ташкил қилди. Бироқ аудиторияга кириб келган Аҳмаджон ака қандай китоблар ўқигани, нималар ёзгани ҳақида эмас, бутунлай бошқа мавзуда сўз очди, ҳар ишда ҳалоллик, ошкоралик лозимлиги хусусида гапирди. “Мана,... батафсил..
ҚАДРИЯТ ЎШЛИК УЛАМОЛАР 

ШОЮНУС ҚОРИ

Шўро замонида Ўшда етук қорилар бармоқ билан санарли бўлиб, Қоравой қори, Ипак қори, Чарос қори, Қосимжон қори, Дадажон қори, Мақсудали қори, Исмоилжон қори, Чўлоқ қори, Сибғатуллоҳ қори, Шафоат ҳожи ва бошқаларнинг номи анча танилган эди. Жумладан, Шоюнус қори – ХХ асрнинг биринчи ярмида Ўш ва унинг атрофидаги ҳудудларда фаолият юритган йирик диний арбоб, муршиди комил ва... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ТИКЛАНГАН «ҚИРҒИЗИСТОН ҲАҚИҚАТИ»

     Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Аброр Ғуломов шундай деб ёзади: “Шарқ юлдузи” журналининг эски сонлари қўлимга тушиб қолди-ю, ундаги бир мақола анчадан бери мулоҳаза қилиб юрган мавзуни қоғозга туширишимга сабаб бўлди. Шахсий архивимда “Қирғизистон ҳақиқати” газетасининг 1957-1958 йиллардаги тахламлари бор. Фрунзеда, ҳозирги Бишкекда чиққан газетага биринчи бўлиб бобом Нўъмонжон Ғуломов муҳаррирлик қилган. Бу газеталар тахламларини... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

МУСТАЖОБ  БЎЛГАН  ДУО

( Муборак рамазон ойи давом этаётган шу кунларда  бозорқўрғонлик Улуғ Ватан уруши фахрийси Абдурашид Сотволдиевнинг бундан кўп йиллар муқаддам  дуолар мустажоб бўлгани ҳақида айтиб берган хотираси) Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): “Эй умматим! Эй саҳобаларим! Сизларнинг ҳар бирингиз барча эҳтиёжларингизни фақатгина Оллоҳдан сўранг. Ҳатто оёқ кийимингизнинг ипи узилса ёки уйингизда туз йўқ бўлса ҳам, Оллоҳдан сўранг”, –... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

БОЗОРҚЎРҒОН  ҚИЗЛАРИ

Хотин-қизларнинг бугунгидек хур, озод ва эркин юриши, эркаклар билан тенгҳуқуқли бўлиб, турмуш ташвишларини баробар елкасига олиши, жамиятнинг етакчи кучларидан бирига айланиши, муқаддас зот бўлиб эъзозланиши осон кечмаган. Не-не момою бувиларимиз бу йўлда қурбон бўлишган. Уларнинг аянчли ўтмиши кишини изтиробга солади, авлодларнинг истиқбол сари интилиши қувонтиради ва шу билан бирга янада фаровонликка эришиш йўлидаги бугунги муаммолар ўйлантиради.... батафсил..
ҚАДРИЯТ Юртимиз алломалари 

ЯҲЁХОН ҚОРИ

(Ёзувчи Аҳмад Муҳаммаднинг маълумотлари асосида)        Ўшдаги Шаҳидтепа масжидига 1971-1992 йилларда имом-хатиблик қилган Исмоилжон қорининг тўнғич ўғли, Ўзбекистонда таниқли дин арбоби, Тошкент шаҳридаги "Тахтапул" (Имом Термизий) жомеъ масжиди имом-хатиби Яҳёхон қори Исмоилов 1939 йили Ўшнинг Шаҳидтепа маҳалласида туғилган. Ўшдаги " 25-Октябрь " номли ўрта мактабида таълим олган. Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга кириб, 1968... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

Яхшининг  шарофати

( Бошидан ўтган бу воқеани айтиб берган инсон – Собиржон Эргашев яқинда оламдан ўтди. Уни эслаб ҳикоясини шундоққина ўқувчилар ҳукмига ҳавола этмоқдаман). Мустақиллик йиллари бошланган, республикалар ўз ҳолича яшаётган йиллар. Рўзғорда ҳали у, ҳали бу нарса йўқлиги, қора қозонни қайнатиш оғирлашиб бораётгани кунора тилга олинади. Эр-хотин икковимизнинг ўртамизда аччиқ-чучук гаплар ҳам ўтди. Рўзғорга нима кераклигини яхши... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎРТАНИШЛАР ПЎРТАНАСИ

Шундай адиблар борки, улар Ўшликми, ё Андижонлик – била олмай ҳам қоласиз. Муҳаммаджон Маҳжурий домла, Мирзакалон Исмоилий, Холдоржон Қуронбоев, Одилжон Абдураҳмонов. Ўшликларнинг талайи Андижоний бўлиб кетганлари каби, Андижон томонларда униб-ўсиб, Ўшга келиб ишлаганлари ҳам кўп. Ёки санъат соҳасидаги ҳамкорликни, муштаракликни олинг. Ўш театрида яратилган, аммо илк бор эл ичида – катта саҳнада Андижонга бориб ижро этилган... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

БОБУРШУНОСЛИККА ОИД КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ

"Оқбура" сайтининг мухлислари ёдида бўлса керак, ўтган йили баҳорда Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи адабиётшунос олим, тадқиқотчи Улуғбек Абдусалом томонидан қирғиз тилига таржима қилингани, бу китоб Бишкекда нашр этилгач, Бишкекда, Тошкентда, Зомин туманида бўлиб ўтган кўплаб анжуманларда китобхонларга тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик. Шу анъананинг давоми ўлароқ, 2026 йил 16 февраль куни Алишер Навоий номидаги... батафсил..