АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

“ДАВЛАТҚА МАҒРУР ЎЛМАСУН…”

Ёрдин ҳеч ким менингдек зору маҳжур ўлмасун, Жумлаи оламда расволиққа машҳур ўлмасун.   Мен бўлай овора то ишқимдин айлаб гуфтугўй, Оти онинг ҳар киши оғзиға мазкур ўлмасун.   Жонима бедоду зулмин, ё Раб, ул миқдор қил, Ким анинг ошиқлиғи ҳар кимга мақдур ўлмасун.   Мен худ ўлдум, лек ҳар ошиқки, бордур покбоз, Навҳа тортиб мотамим тутмоқда... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ 

ХУДО БЕРГАН ИСТЕЪДОД

     Бу йигит билан беш йиллар муқаддам Бозорқўрғонда ташкил топган “Илҳом” адабий тўгарагида учрашувда танишган эдим. У аравачада ўтирган ҳолда ёддан шеър ўқиётганига ҳайратлангандим. Ҳасанбой билан гоҳо ўша тўгаракда учрашсак-да, унинг ҳаёти ва ижоди билан янада яқинроқ танишиш имкони бўлмаган. Яқинда уларнинг хонадонига ташриф буюрдик. (more…) батафсил..
АДАБИЁТ 

Тирилган  “мурда”

   Бозорқўрғон қишлоғимизда ( ҳозир шаҳар) ёши саксондан ошган, оппоқ соқоли кўксини қоплаган, аммо ҳали белида қуввати бор, кўзидан нур кетмаган, маҳалланинг ишларига доим бош-қош бўлган Ашурали бува Юсупов деган оқсоқол яшаб ўтди. У билан ҳамсуҳбат бўлган одамни асло зериктирмасди. Кўрган кечирганлари хотирасида шундоқ сақланиб қолганки, уларни худди ҳикоянависдай қизиқарли ва мароқли қилиб айтиб беради. (more…) батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

ИККИГА АЖРАЛГАН ОДАМ

Иккига ажралган одам икки баланд қирғоқда туриб, дарёни кечиб ўтишга ундайди бир-бирини. Иккиси ҳам чўкиб ўлишдан чўчиб, сузиб ўтмайди дарёдан, тушмайди бировнинг қайиғига ҳам. Ўзанидан тошган дарё иккига ажралган одам турган қирғоқни шиддат билан боради емириб. Аввал тўпиғи, сўнгра белига қадар сувга чўккан икки кимса кўксига муштлаб, бир-бирига уқтиради дарғазаб бўлиб: "Менинг ёшим улуғ, ёнимга сузиб... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

КЕЛТУРСА ЮЗ БАЛОНИ…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудига шу кунларда беш юз қирқ икки йил тўлади. Бироқ қизиқ: беш ярим аср нарида яшаган бу шоирнинг дил изтироблари бизнинг кўнглимизга жуда яқин. Негаки, бу туйғулар ўта самимий. Асарларининг тили ҳам, масалан, Алишер Навоий асарлари тилига қараганда, бирмунча соддароқ. Шунданмикин, Бобурнинг деярли барча ғазаллари асрлар давомида куйга солиб келинган, ашула қилиб айтилади.... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

УМРНИНГ ЛАЗЗАТИ – ШИРИНСЎЗЛИКДИР

Чойхонада ёшлари 70-80 ўртасида бўлган отахонлар гурунглашиб ўтиришар экан, суҳбат яхши муомала, ширинсўзлик мавзуига бурилганда оппоқ соқоллари кўксига тушиб қолган отахон шундай деди: – Бундан 3-4 йил муқаддам, қаричилик экан, белим оғриб, оёқларим яхши юролмай қолганидан қишлоғимизда мақталган, обрўли шифокор ҳузурига кириб, дардимни айтдим. У гапларимни жим тинглаб, бел ва оёқларимни кўргач, кўз ойнагини столга қўйиб... батафсил..
АДАБИЁТ Навоийхонлик 

“МУБТАЛОЛИҒ” ВАСФИ

 Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум сенга, Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум сенга.   Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгул, Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум сенга.   Мен қачон дедим вафо қилғил, манга зулм айладинг, Сен қачон дединг фидо бўлғил манга, бўлдум сенга.   Қай пари пайкарға, дерсен, телба бўлдунг бу сифат? Эй пари пайкар,... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ Навоийхонлик 

АЙЛАСА

    2025 йил 9 февралда улуғ шоир Амир Низомиддин Алишер Навоий таваллудига 584 йил тўлади. У зотни таърифлаб-тавсифлаб ўтиришга асло ҳожат йўқ; Бобур айтганидек, “Алишербек – назири йўқ киши эрди”. Яна ажойиб бир жиҳати шундаки, Бобурнинг ўзи ҳам қишнинг сўнгги ойида таваллуд топган, устозидан 42 йилу беш кунлик кичик. Шуни ҳисобга олиб, февраль ойи давомида... батафсил..
АДАБИЁТ 

АЁЛ

Аёл кимдир? Гўё фаришта, Хонадонин тутар саришта. Эзгуликлар чорлар ҳар ишда, Султонига бош эгса аёл.   Деяр сўзин кўзидан билса, Рўзгорим деб елиб югурса. Саккиз жаннат очиқдир унга, Султонига бош эгса аёл.   Эркак чимдим меҳрнинг зори, Хотамтойлик бўлсин шиори. Обод бўлар турмушнинг боғи, Султонига бош эгса аёл.   Рўзғор ширин, гоҳо мушти бор, Тотли бўлган... батафсил..