ЖАМИЯТ СИЁСАТ 

“ЎШ-НАМАНГАН-КОСОНСОЙ” ЙЎНАЛИШИДА КИЧИК АВТОБУСЛАР ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Бу ҳақда  “Трансордо” компаниясининг бош раҳбари Мирзақмат Чинғараев билдирди. “Кичик автобуслар Ўшдаги автобекатдан йўловчи олиб, “Дўстлик” чегара бекати орқали Наманганга боради. У ерда 10 дақиқа туриб, Косонсойга кетилади. Ортга ҳам ҳудди шу йўналишда қайтилади. Ўшдан иккита, Косонсойдан иккита транспорт воситаси ташийди. Яъни, кунига 4 марта қатнайди”, – деди муассаса раҳбари. Йўлкира 450 сўм қирғиз пули, ёки... батафсил..
АДАБИЁТ Навоийхонлик 

“МУБТАЛОЛИҒ” ВАСФИ

 Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум сенга, Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум сенга.   Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгул, Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум сенга.   Мен қачон дедим вафо қилғил, манга зулм айладинг, Сен қачон дединг фидо бўлғил манга, бўлдум сенга.   Қай пари пайкарға, дерсен, телба бўлдунг бу сифат? Эй пари пайкар,... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ Навоийхонлик 

АЙЛАСА

    2025 йил 9 февралда улуғ шоир Амир Низомиддин Алишер Навоий таваллудига 584 йил тўлади. У зотни таърифлаб-тавсифлаб ўтиришга асло ҳожат йўқ; Бобур айтганидек, “Алишербек – назири йўқ киши эрди”. Яна ажойиб бир жиҳати шундаки, Бобурнинг ўзи ҳам қишнинг сўнгги ойида таваллуд топган, устозидан 42 йилу беш кунлик кичик. Шуни ҳисобга олиб, февраль ойи давомида... батафсил..
ЖАМИЯТ ТАҲЛИЛ 

ОНА ТИЛИМИЗНИНГ БУГУНГИ АҲВОЛИ ҲАҚИДА

Курраи заминда 7000га яқин тил мавжуд, ҳар бирининг ўз хуқуқий мақоми, жаҳон миқёсида тутган ўрни ва қўлланиш доираси бор. Ўзбек тили ҳам халқимизнинг кўп асрлик маданий, маънавий-маърифий ва бадиий тафаккури, илмий салоҳияти маҳсули бўлиб, қадимий тиллардан биридир. Бетакрор бадиий ва илмий асарлари ила она тилимиз мавқеини кўтарган ва уни нечоғлик латиф ва рангин, луғат бойлиги миқдори... батафсил..
АДАБИЁТ 

АЁЛ

Аёл кимдир? Гўё фаришта, Хонадонин тутар саришта. Эзгуликлар чорлар ҳар ишда, Султонига бош эгса аёл.   Деяр сўзин кўзидан билса, Рўзгорим деб елиб югурса. Саккиз жаннат очиқдир унга, Султонига бош эгса аёл.   Эркак чимдим меҳрнинг зори, Хотамтойлик бўлсин шиори. Обод бўлар турмушнинг боғи, Султонига бош эгса аёл.   Рўзғор ширин, гоҳо мушти бор, Тотли бўлган... батафсил..
АДАБИЁТ ТАҲЛИЛ 

ЕТМИШ ҲАЖНИНГ САВОБИ

Не кунларни бошдан кечирди Бу жафокаш кўҳна Туркистон. Гоҳ порласа кўкда қуёши, Гоҳ кундузин босди зимистон.   Гоҳи куйлаб булбули шодон, Чечаклари ифор уфурди. Гоҳи ҳоким хазонрезгилик, Мардумлари қонлар тупурди.   Минг тўққиз юз йигирма тўртда Беимонлар бурдалаб қўйди. Шўрпешона аҳли Туркистон Бу заволни қисматга йўйди.   Роҳатини кўрди-ю пича Валинеъмат бўлмиш шўронинг, Сохта экан суянган... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

ЧУБАҚ ҲОЖИ ЖАЛИЛОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Маънавий мерос, миллий қадриятлар ҳар бир жамиятнинг юксалишида жуда муҳим. Уларни асраш, келажак авлодга етказиш жамиятнинг маънавий пойдеворини мустаҳкамлайди. Кеча Ўш вилояти Қорасув туманидаги Нурдор қишлоғида жойлашган Чубақ ҳожи Жалилов номидаги кутубхонада “Барҳаёт сиймолар” деб номланган маънавий-маърифий хотира кечаси ташкил этилди. Бу тадбир таниқли дин арбоби, Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи хотирасига бағишланган бўлиб, унинг ҳаёти... батафсил..
ЖАМИЯТ ТАҲЛИЛ 

ОРЗУЛАР ОСМОНДА ЭМАС

“Ўзбекларни тўй балосидан қутқаринг!” Алихонтўра Соғуний   Дунёда кўп орзулар бор, бу одамларнинг ўзидан кўра кўпроқ. Кимдир кучли ва жасур бўлишни орзу қилади, кимдир шуҳрат ва гўзалликни орзу қилади, кимдир учун эса бойлик ҳаммасидан устун. Ҳар бир инсон ўзича индивидуал тасаввурга эга. Эрта болаликдаги тасаввурларимиз катта бўлгач бизни бошқа йўлга бошлайди. Болаликда ҳаммамиз фақат яхшиликни кўрамиз.... батафсил..
ЖАМИЯТ ТАҲЛИЛ 

САВОДСИЗЛИК ЯНА ҚАНЧА ЙИЛЛАР ҲУКМРОНЛИК ҚИЛАРКИН?  

(Сўнгги йилларда саводли одам анқонинг уруғига айлангани рост)     Кўп йиллардан бери турли нашрларда муҳаррирлик юкини орқалаб келаман. Ора-чорада ижтимоий тармоқлардаги баҳс, мунозараларга ҳам аралашишга тўғри келади. Мана шу жараёнда одамлар ёзувидаги ғиж-ғиж хатони, мутлақо саводсиз одамларнинг маънавият, дин ва маданият ҳақида ҳаммага ақл ўргатишларини кўриб, дилим вайрон бўлади. Айримлар ҳатто ўз исмини ҳам тўғри... батафсил..
ЖАМИЯТ ТАҲЛИЛ 

МУСОФИР АЁЛ ҲАЁТИ

 Мунозарали мавзу      Бундан уч йилча муқаддам бир дўстим билан Ўш аэропортида Россия пойтахтига йўл олдик. Ҳаво лайнерида уч кишилик ўриндиқнинг бир четига 50 ёшлардаги аёл ўтирди. Тайёра осмонга кўтарилгач аёл билан танишдик. Ўзбекистондан Қирғизистонга келин бўлиб тушганига ўттиз йилча бўлибди, дам олиши тугаб шу ердан Москвага – иш жойига йўл олган экан. Менинг журналист... батафсил..