ҚАТРАЛАРДАН ЙИҒИЛГАН ДАРЁ
Қачонлардир “Фан ва турмуш” журналида шахмат ўйинининг келиб чиқиши ҳақида бир мақола ўқиган эдим. Унда келтирилган ривоятда айтилишича, ҳинд рожаларидан бири юраги сиқиладиган бўлиб қолган экан. Гўзал маликалар, ов саргузаштлари, дабдабали зиёфатлар... ҳеч қайсиси дилгирлигини тарқата олмабди. Шунда рожа, кимда-ким кўнглимни ёзадиган эрмак топса, тилаганини бераман, деб жар чақиртирибди. Бир ҳинди ўйлай-ўйлай, шахмат ўйинини ихтиро қилибди-да,...
батафсил..