Ўзбекистонлик спортчилар Паралимпия ўйинларида ҳам юксак натижа кўрсатишди

Жаҳон миқёсида 13-ўринни эгаллаган паралимпиачилар уйларига ўнта олтин медаль билан қайтишди.

Анъанага кўра Олимпия ўйинларидан сўнг ўтказиладиган Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар мамлакат тарихида биринчи бор 26 медални (10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза) қўлга киритишди. Паралимпиа ўйинлари Франциянинг Париж шаҳрида 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтди.

Умумжамоа ҳисобида медаллар сони бўйича Ўзбекистон жаҳонда 13-ўринни эгаллади. Маълумки, Олимпия ўйинларида ҳам ўзбекистонлик спортчилар худди шундай натижани кўрсатишган, яъни 13-ўринни олишган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси паралимпия ўйинларида ҳам нафақат Марказий Осиё, балки Ислом бирдамлиги ташкилоти, умуман мусулмон давлатлари ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида ҳам энг яхши натижани кўрсатишди.

Марказий Осиё давлатлари ичида кейинги кўрсаткич Қозоғистонга тегишли бўлиб, қозоғистонлик спортчилар умумжамоа медаллари ҳисобида 39-ўринни эгаллашган. Минтақанинг қолган давлатлари медал олишга муваффақ бўла олишмади.

Медаллар сони бўйича жадвалда биринчи ўринни Хитой эгалласа (94 олтин, 76 кумуш ва 50 бронза медаллари), иккинчи ўринни Англия (49-44-31) олди. Учинчи ўринни эгаллаган АҚШ ҳисобида 105 медал (36-42-27) бор.

Бу йил ушбу нуфузли ўйинларга Қирғизистондан тўрт спортчи иштирок этди. Енгил атлетика, дзю-до, паратриатлон ҳамда пауэрлифтингда куч синашган спортчилар яхши натижа кўрсатишди, бироқ медаль енгиб олиш бахти учун бу камлик қилди.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг