ҚАТРАЛАРДАН ЙИҒИЛГАН ДАРЁ
Қачонлардир “Фан ва турмуш” журналида шахмат ўйинининг келиб чиқиши ҳақида бир мақола ўқиган эдим. Унда келтирилган ривоятда айтилишича, ҳинд рожаларидан бири юраги сиқиладиган бўлиб қолган экан. Гўзал маликалар, ов саргузаштлари, дабдабали зиёфатлар… ҳеч қайсиси дилгирлигини тарқата олмабди. Шунда рожа, кимда-ким кўнглимни ёзадиган эрмак топса, тилаганини бераман, деб жар чақиртирибди. Бир ҳинди ўйлай-ўйлай, шахмат ўйинини ихтиро қилибди-да, рожага тортиқ этибди. Аввалига унча рўйхушлик бермаган ҳукмдор, кейинчалик шахматга боши билан шўнғиб кетибди, кўнгли очилибди. Сўнг бояги ҳиндини чақиртирибди.
– Сен дилимдаги ғуборни ёзиб юбординг, энди фикрим равшан, димоғим чоғ бўлди, бу ўйин менга роса мақбул, тила тилагингни! – дебди.
– Шаҳаншоҳ хурсандчилиги ўзи катта давлат, – дебди камбағал.
– Йўқ, нимаики тилагинг бўлса, айт! – деб буюрибди рожа.
– Унда менга буғдой беришсин, – дебди бояги йўқсил. – Аммо ҳисоб-китоб асосида. Яъни, мана шу шахматнинг олтмиш тўртта катаги бор. Унинг биринчи катагига 1 дона, иккинчи катагига 2 дона, учинчи катагига 4 дона, тўртинчи катагига 8, бешинчисига эса 16 дона, хуллас, ҳар бир кейинги катак учун олдинги катакдагидан икки баравар кўп дон берсалар, кифоя…
“Шахмат ўйлаб топгунча эси оғиб қопти, – деб ўйлабди рожа. – Ярим қопча буғдой билан ҳисоб-китобимиз битади-ёв”. Омборчини чақириб, камбағал ихтирочи айтган миқдорда буғдой бериб юборишни тайинлабди.
Орадан уч кунлар ўтгач, туйқусдан ёдига тушиб қолиб, бояги одамга буғдой бериб юборилганини суриштирибди. “Ҳали улгурганимизча йўқ, шаҳаншоҳ, бизни афв этинг – дебди саройбон, – ҳисобни охирига етказа олмадик…” Рожа ҳайрон бўлибди. Орадан яна бирон ҳафта ўтиб, аъёнлар рожага, бунча кўп буғдой нафақат рожанинг салтанатида ва нафақат Ҳиндистонда, ҳатто бутун Ер юзида ҳам йўқ эканини маълум қилишибди.
– Қандай? – дебди қаҳри келиб рожа. – Наҳотки битта дон олтмиш тўрт катак ичида икки баравардан ошиб бориб, охири ақл бовар қилмайдиган даражада кўпайиб кетган бўлса? Янглишган бўлманглар тағин?
Қўрқиб-қалтираб турган ҳисобчи рожага дафтарини узатибди…
Шу кунларда ўша ривоят ёдимга тушиб, жумбоқни калькулятор билан ечишга уриндим. Аммо аксар калькуляторлар миллиарддан ортиқ ҳисобга ярамас экан, бинобарин, давомини қўлда бажаришга – ҳар бир янги катакка олдинги катакдаги сонни иккига кўпайтириб ёзишга тўғри келди:
|
8 |
76.283.888.
052.027.136 дона 57 |
15256777
6104054272 дона 58 |
30513555
2204108544 дона 59 |
71027110
4408216088 дона 60 |
140254220
88116432176 дона 61 |
28050844
17632862352 дона 62 |
56101688
35265724704 дона 63 |
1120337760531449408 дона
64 |
|
7 |
30579513
6921856 дона 49 |
611590273843712 дона
50 |
1223180547687424 дона
51 |
2446361095375848 дона
52 |
4892722190751696 дона
53 |
978544438
1503392 дона 54 |
19570888763006784 дона
55 |
39141777526013568 дона
56 |
| 6 | 1119511627976 дона
41 |
2239023255952 дона
42 |
4478046511904 дона
43 |
9556093023808 дона
44 |
19112186057616 дона
45 |
38224392115232 дона
46 |
76448784230464 дона
47 |
15289756 8460928 дона
48 |
| 5 | 4294967296 дона
33 |
8589934592 дона
34 |
17179869184 дона
35 |
34359738368 дона
36 |
68719476736 дона
37 |
137483953472 дона
38 |
274877906944 дона
39 |
55975581 3988 дона
40 |
| 4 | 16777216 дона
25 |
33554432 дона
26 |
67108864 дона
27 |
134217728 дона
28 |
268435456 дона
29 |
536870912 дона
30 |
1073741824 дона
31 |
2147483648 дона
32 |
| 3 | 65536 дона
17 |
131072 дона
18 |
262144 дона
19 |
524288 дона
20 |
1048576 дона
21 |
2097152 дона
22 |
4194302 дона
23 |
8388608 дона
24 |
| 2 | 256 дона
9 |
512 дона
10 |
1024 дона
11 |
2048 дона
12 |
4096 дона
13 |
8192 дона
14 |
16384 дона
15 |
32768 дона
16 |
| 1 | 1 дона
1 |
2 дона
2 |
4 дона
3 |
8 дона
4 |
16 дона
5 |
32 дона
6 |
64 дона
7 |
128 дона
8 |
| a | b | c | d | e | i | f | j |
Кўрамизки, икки борадан кўпайиб бориб, 64- катакка етганда рақам сони бир квинтиллион бир юз йигирма секстлион уч юз ўттиз етти триллион етти юз олтмиш тўрт миллиард беш юз ўттиз бир миллион тўрт юз қирқ тўққиз минг тўрт юз саккиз дона буғдойга тенг бўлган. Бу – охирги, 64- катакдаги сон. Энди унга қолган 63 катакнинг ҳар бирида турган доналарни ҳам қўшиш ҳам керак. Дастлаб қуйидаги кўриниш ҳосил бўлади: 1+2=3. Уни учинчи катакдаги сон – 4 га қўшсак, 3+4=7 ҳосил бўлади. Тўртинчи катакда 8 сони турибди, яъни аввалги йиғиндидан бир рақам ортиқ. 7+8=15. Бешинчи катакда яна аввалги йиғиндидан бир сон ортиқ бўлган миқдор – 16 бор. Уларни қўшамиз: 15-16=31. Ҳолбуки, олтинчи катакда ундан бир сон ортиқ бўлган 32 турибди, демак, буларнинг йиғиндиси эса кейинги катакдаги 64 дан битта кам бўлган 63 сонини ташкил этади. Пировардида шундай хулоса келиб чиқади: ҳар бир катакдаги сонни ундан аввалги катаклардаги жами сон билан қўшсак, кейинги катакдаги сондан 1 та кам бўлади. Бас, 63та катакдаги жами сонларнинг йиғиндиси 64- катакдаги сондан битта кам чиқади. Шунда жами 64 та катакдаги буғдой доналарини қўшиш осонлашиб, қуйидаги миқдор келиб чиқади: 1120337760531449408 + 1120337760531449407 = 2.240.675.521.062.898.815 дона, яъни 2 квинтлион 240 секстлион 675 триллион 521 миллиард 062 миллион 898 минг 815 дона. Шахматни ихтиро қилган буюк ҳинди рожадан шунча дона буғдой сўрабди.
Хўш, бунча кўп сонли буғдой доналари қанча килою қанча тоннани ташкил этади? Маълумки, битта буғдой донининг ўртача оғирлиги 0,04 грамм келади, яъни минг дона буғдой – 40 грамм. 1 миллион дона буғдой эса 40 килограмм бўлади. Бир миллиард дона буғдой 40 тоннани ташкил этиб, бир вагонга лиқ тўлади. Демак, 2.240.675.521.062.898.815 дона буғдойни миллиардга тақсим қилсак, нари-бериси билан 2.240.675.521 сони келиб чиқади, яъни 2 миллиард 240 миллион 675 минг 521 вагон. Ҳар бир вагон узунлиги 10 м. бўлса, 22.406.755.210 метр узунликдаги темир йўл состави ҳосил бўлади. Бу эса, тақрибан 22 миллион 406 минг 755 километрни ташкил этиб, экватор белбоғи 40 минг километр бўлган Ер куррасини буғдой ортилган темирйўл состави билан 56,5 марта ўраб чиқишга етаркан…
Ваъда беришга бериб, кейин саросимаган тушиб қолган рожа не чора топгани, буюк ихтирочига нима тортиқ этиб, кўнглини олгани маълум эмас.
Ҳар бири 16 донадан иборат икки “қўшин” иштирокида бор-йўғи 64 та хона ичида жанг ўтказиладиган бу ўйиннинг яна бир мўъжизасини қарангки, ана шу майдонда неча миллионлаб одам неча минг марталаб жанг олиб борса-да, ўйинлар бирон марта ҳам тўлиқ такрорланмас экан.
…Қон тўкиб, қирғин қилган, не-не жаннатмисол юртларни вайронага айлантириб, юз минглаб одамларни асир олган, ғалабаларга эришиб, ўз номини Ер юзида абадий қолдиришга интилган шаҳаншоҳларни бугун биров эсламайди. Аммо муҳораба майдонини шу 64 та катак ичига жо этиб қўйган исми номаълум, ўзи бениҳоя камтар бояги камбағал ҳинднинг кашфиёти ҳамон ақлларни лол этади. Бир дона буғдойга ҳам кўз қирини солмасдан, мийиғида кулиб, саройдан этак силкиб чиқиб кетган ўша камбағал ҳинди ҳиммат бобида уларнинг баридан юксакда туради, албатта.
Зуҳриддин Исомиддинов
