АДАБИЁТ 

АЁЛ

Аёл кимдир? Гўё фаришта, Хонадонин тутар саришта. Эзгуликлар чорлар ҳар ишда, Султонига бош эгса аёл.   Деяр сўзин кўзидан билса, Рўзгорим деб елиб югурса. Саккиз жаннат очиқдир унга, Султонига бош эгса аёл.   Эркак чимдим меҳрнинг зори, Хотамтойлик бўлсин шиори. Обод бўлар турмушнинг боғи, Султонига бош эгса аёл.   Рўзғор ширин, гоҳо мушти бор, Тотли бўлган... батафсил..
АДАБИЁТ ТАҲЛИЛ 

ЕТМИШ ҲАЖНИНГ САВОБИ

Не кунларни бошдан кечирди Бу жафокаш кўҳна Туркистон. Гоҳ порласа кўкда қуёши, Гоҳ кундузин босди зимистон.   Гоҳи куйлаб булбули шодон, Чечаклари ифор уфурди. Гоҳи ҳоким хазонрезгилик, Мардумлари қонлар тупурди.   Минг тўққиз юз йигирма тўртда Беимонлар бурдалаб қўйди. Шўрпешона аҳли Туркистон Бу заволни қисматга йўйди.   Роҳатини кўрди-ю пича Валинеъмат бўлмиш шўронинг, Сохта экан суянган... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

ЧУБАҚ ҲОЖИ ЖАЛИЛОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Маънавий мерос, миллий қадриятлар ҳар бир жамиятнинг юксалишида жуда муҳим. Уларни асраш, келажак авлодга етказиш жамиятнинг маънавий пойдеворини мустаҳкамлайди. Кеча Ўш вилояти Қорасув туманидаги Нурдор қишлоғида жойлашган Чубақ ҳожи Жалилов номидаги кутубхонада “Барҳаёт сиймолар” деб номланган маънавий-маърифий хотира кечаси ташкил этилди. Бу тадбир таниқли дин арбоби, Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи хотирасига бағишланган бўлиб, унинг ҳаёти... батафсил..
ЖАМИЯТ ТАҲЛИЛ 

ОРЗУЛАР ОСМОНДА ЭМАС

“Ўзбекларни тўй балосидан қутқаринг!” Алихонтўра Соғуний   Дунёда кўп орзулар бор, бу одамларнинг ўзидан кўра кўпроқ. Кимдир кучли ва жасур бўлишни орзу қилади, кимдир шуҳрат ва гўзалликни орзу қилади, кимдир учун эса бойлик ҳаммасидан устун. Ҳар бир инсон ўзича индивидуал тасаввурга эга. Эрта болаликдаги тасаввурларимиз катта бўлгач бизни бошқа йўлга бошлайди. Болаликда ҳаммамиз фақат яхшиликни кўрамиз.... батафсил..
ЖАМИЯТ ТАҲЛИЛ 

САВОДСИЗЛИК ЯНА ҚАНЧА ЙИЛЛАР ҲУКМРОНЛИК ҚИЛАРКИН?  

(Сўнгги йилларда саводли одам анқонинг уруғига айлангани рост)     Кўп йиллардан бери турли нашрларда муҳаррирлик юкини орқалаб келаман. Ора-чорада ижтимоий тармоқлардаги баҳс, мунозараларга ҳам аралашишга тўғри келади. Мана шу жараёнда одамлар ёзувидаги ғиж-ғиж хатони, мутлақо саводсиз одамларнинг маънавият, дин ва маданият ҳақида ҳаммага ақл ўргатишларини кўриб, дилим вайрон бўлади. Айримлар ҳатто ўз исмини ҳам тўғри... батафсил..
ЖАМИЯТ ТАҲЛИЛ 

МУСОФИР АЁЛ ҲАЁТИ

 Мунозарали мавзу      Бундан уч йилча муқаддам бир дўстим билан Ўш аэропортида Россия пойтахтига йўл олдик. Ҳаво лайнерида уч кишилик ўриндиқнинг бир четига 50 ёшлардаги аёл ўтирди. Тайёра осмонга кўтарилгач аёл билан танишдик. Ўзбекистондан Қирғизистонга келин бўлиб тушганига ўттиз йилча бўлибди, дам олиши тугаб шу ердан Москвага – иш жойига йўл олган экан. Менинг журналист... батафсил..
МАДАНИЯТ ТАҲЛИЛ 

ОҚТАЙЛОҚОТА ҲАҚИДА РИВОЯТЛАР

 Бозорқўрғон қишлоғининг қоқ марказида, чойхона ёнидаги соя-салқин боғда пишиқ ғиштдан тикланган зиёратгоҳ мақбара бор. Ривоят қилишларича, бу ер Оқтайлоқота деган азиз-авлиёнинг қабри бўлиб, қабр устига чиройли барқут мато ёпиб қўйилган. (more…) батафсил..
АДАБИЁТ ТАҲЛИЛ 

БИЗ КИМЛАРГА ҲАЙКАЛ ҚЎЯМИЗ?

Зуҳриддин Исомиддинов       Ўн йилча олдин Ҳотамжон ака деган Ўшлик қадрдон акамиз оламдан ўтди. Ёши етмишдан ошган, иззат-обрўли одам эди. Кўп йиллар заводда ишлади. Пенсияга чиқиб ҳам бирон кун тинмади, чунки қўли гул ҳунарманд эди, ишласа дам олиб, ишламаса чарчаб қоладиганлар хилидан эди. Ҳамшаҳар сифатида гап-гаштакларда учрашиб турардик. Бундай олганда, бу ёшда вафот этганлар ортидан,... батафсил..
ЖАМИЯТ ТАҲЛИЛ 

УНУТИЛМАС ДЎСТИМ ШАЙЛООБАЙ

Юқори синфларга ўтганимда газеталарга хабарлар ёза бошладим. 50-чи йиллари охирида Бозорқўрғон туманида “Коммунизм учун” деган газета чиқиб турган. Янги мақоламни олиб, муҳаррир Жолборс Тожибоев хонасига кирдим. “Қўшни хонада сиздек ёш йигит бор, мақолангизни унга топширинг”, – деди муҳаррир. Кирсам, ориққина, ўзимдек ёш йигит қарши олди. Танишдик, Шайлообай Мойдинов экан. Тоғли қишлоқдан газетага ишга келибди. – Отамнинг... батафсил..
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ТАҲЛИЛ 

КОМИЛЖОН ВОСИЛОВ

Комилжон домла Восилов ҳақида сўз кетаркан, унинг бошқа устозлардан кескин фарқ қилувчи фазилатларини ёдга олиш, эслаш шогирдлар учун ўта мароқли. Домла кўп соҳада хизмат қилган устоз ва раҳбар эди. Одатда, одам қайси соҳани танлаган бўлса, ўша йўлдан юриб, кўзланган чўққиларни забт этади. Лекин Комилжон Восилов ундай бўлмаган.   УСТОЗ - МУАЛЛИМ. Қирғизистон жанубида халқ таълими фидойиси... батафсил..