АЁЛ

Аёл кимдир?

Гўё фаришта,

Хонадонин тутар саришта.

Эзгуликлар чорлар ҳар ишда,

Султонига бош эгса аёл.

 

Деяр сўзин кўзидан билса,

Рўзгорим деб елиб югурса.

Саккиз жаннат очиқдир унга,

Султонига бош эгса аёл.

 

Эркак чимдим меҳрнинг зори,

Хотамтойлик бўлсин шиори.

Обод бўлар турмушнинг боғи,

Султонига бош эгса аёл.

 

Рўзғор ширин, гоҳо мушти бор,

Тотли бўлган хӯп ташвиши бор.

Интилганга толе-бахти ёр,

Султонига бош эгса аёл.

 

Муслим синглим, қадрли опам,

Мен шоирман, дилдаги нолам.

Сиротда ҳеч бўлмагай сарсон,

Султонига бош эгса аёл.

 

Дунё – беш кун, сиз шуни билинг,

Оқиллик-ла умр кечиринг.

Ҳақ жамолин бепарда кўринг,

Султонига бош эгса аёл.

 

Ҳасанбой Эргаш ўғли,

Бозорқўрғон.

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг