ҚАДРИЯТ 

ЎРТАНИШЛАР ПЎРТАНАСИ

Шундай адиблар борки, улар Ўшликми, ё Андижонлик – била олмай ҳам қоласиз. Муҳаммаджон Маҳжурий домла, Мирзакалон Исмоилий, Холдоржон Қуронбоев, Одилжон Абдураҳмонов. Ўшликларнинг талайи Андижоний бўлиб кетганлари каби, Андижон томонларда униб-ўсиб, Ўшга келиб ишлаганлари ҳам кўп. Ёки санъат соҳасидаги ҳамкорликни, муштаракликни олинг. Ўш театрида яратилган, аммо илк бор эл ичида – катта саҳнада Андижонга бориб ижро этилган... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

БОБУРШУНОСЛИККА ОИД КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ

"Оқбура" сайтининг мухлислари ёдида бўлса керак, ўтган йили баҳорда Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи адабиётшунос олим, тадқиқотчи Улуғбек Абдусалом томонидан қирғиз тилига таржима қилингани, бу китоб Бишкекда нашр этилгач, Бишкекда, Тошкентда, Зомин туманида бўлиб ўтган кўплаб анжуманларда китобхонларга тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик. Шу анъананинг давоми ўлароқ, 2026 йил 16 февраль куни Алишер Навоий номидаги... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

Суратлар  сўзлаганда . .

Бир куни Бозорқўрғон туманидаги Бобур номли колхоз механизатори, ишлаб чиқариш илғорларидан бири, саксон ёшлардан ошиб қолган раҳматли Болташ  Мирзақасимов катта рамкага солинган суратни кўрсатиб, шундай деган эди: “Мана бу суратни ўттиз йилдан зиёд бери сақлаб юрибман. Сурат ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида олинган. Бу одамлар колхоз ташкил топган кундан унинг аъзоси бўлиб, давлатнинг  юксалишига, хатто Юрий Гагариннинг... батафсил..
ҚАДРИЯТ ЎШ ФАРЗАНДЛАРИ 

ЗОКИРЖОН САЛИМОВ – АТОҚЛИ ХИМИК ОЛИМ

Кимё соҳасида ўзбек йирик олими, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, химия фанлари доктори, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти. Зокиржон Салимов 1940 йил 31 декабр куни Ўш шаҳрининг Бешкўприк даҳасида таваллуд топган. Оддий оилада вояга етган Зокиржон ёшлигидан илмга чанқоқ, тиришқоқ ва изланувчан бўлган. Ўшдаги А.С.Пушкин номидаги мактабда таълим олган. 1962... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

МАҲМУДЖОН НОНВОЙ

Ўзбекларнинг нонга эътибори ўзгача. Шунинг учун нон борасида кўпгина урф-одатлар шаклланган. Чунончи, дастурхонга нон албатта юз томони юқорига қаратиб ва жуфт қилиб қўйилади. Нонни катта ёшдаги кишилар, ёки уларнинг рухсати билан ёши кичик кишилар ушатиши, таом тортилганда биринчи бўлиб катта ёшдаги кишилар қўл узатиши шарт. Ўзбек элида тандирнинг ўрни бўлакча. Зеро нон – энг табаррук таом.... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

ҒОФИЛ ЎЛМА… (Бобурнинг бир ғазалига шарҳ)

Ғофил ўлма, эй соқий, гул чоғин ғанимат тут! Вақти айш эмас боқий, ол чоғир, кетур, бот тут!   Бу насиҳатим тингла: не бўлур киши ёнгла, Не бўлур экин тонгла, сен бу кун ғанимат тут!   Ғофил ўлма давлатта, ўзни солма меҳнатга, Тангри берур албатта, давлат иста, ҳиммат тут!   Хуштурур висоли ёр, анда бўлмаса дайёр, Бўлса... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

УНУТИЛМАС СИЙМОЛАР

Инсон қандай соҳада меҳнат қилмасин, яхши одамларнинг меҳр-муруввати ва ёрдамидан баҳраманд бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топиб олади. Улар бизга билим берибгина қолмай, ҳаётнинг паст-баланд йўлларида учрайдиган машаққатларни сабр-бардош билан енгишимиз, етук инсон бўлишимиз йўлида жон куйдирадилар. Ҳаётда ҳар бир одам кимнингдир йўл-йўриғи, маслаҳати, қўллаб-қувватлаши билан ўз келажагини таъминлай олади. Менинг ҳаёт деган катта уммондан ўз ўрним,... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

Алишер Навоий қалбларимизда мангу яшайди

Бугун Ўш шаҳри яна бир бор маънавият ва тарих билан юзма-юз келди. Алишер Навоий кунига бағишлаб, буюк мутафаккир ва шоирнинг янги очилган ҳайкали олдида ўтказилган тадбир қалбларда чуқур ҳис-туйғулар уйғотди. Бу улуғ масканда шаҳар раҳбарлари, Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консулхонаси вакиллари, Бобур театри ижодкорлари, КР. ўзбек миллий маданий маркази, мактаб ўқувчилари ва шаҳар фаоллари жам бўлиб, Навоий... батафсил..
ҒАЗАЛХОНЛИК ҚАДРИЯТ 

БИРИНЧИ ҒАЗАЛ БАДИИЯТИ

Оразин ёпқоч, кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш, Ўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.   Қут бир бодому ерим гўшаи меҳроб эди, Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиғ кўзу қош.   Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини, Субҳнинг бот-бот дами андоқки айлар меҳр фош.   “Бўсае қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг” Десам, оғзи ичра... батафсил..
ҚАДРИЯТ ЎШ ФАРЗАНДЛАРИ 

ЗАҲМАТКАШ РАҲБАР, ФИДОЙИ ИНСОН ЭДИ

Давлат арбоби, йирик педагог Эминжон Қодиров Ўш шаҳрида туғилиб ўсган забардаст инсонлардан бири эди. Эминжон Қодиров 1916 йил Ўш шаҳрида ҳунармандлар оиласида дунёга келди. 1933 йил шаҳардаги “Октябрнинг 25 йиллиги” ўрта мактабини битириб, Улуғбек номидаги Фарғона Давлат педагогика институтига ўқишга кирди ва уни 1937 йилда муваффақиятли тугатиб, физика фани муаллими дипломини олишга эришади. 1937-39 йилларда Наманган... батафсил..