ҚАДРИЯТ 

АЙТМАТОВНИ ИККИ БОР КЎРДИМ…

Бирон издиҳомда тўртта одам сизга қараб тикилиб турса, ўзингизни йўқотасиз, сўзларингиз ғалатироқ чиқиб қолиши мумкин. Эсанкираб, бир нималарни гапирасиз, бироқ кейин ўша айтганларини ёдга олиб, таҳлил қилаётиб, “аттанг, унинг ўрнига, мана бундай десам бўлар экан”, дейсиз. Бир умр тўрт киши эмас, миллион-миллион одам кўз тикиб турган бўлса-чи? Тақдирга миллион одамни оралаб ўтиш битилган бўлса, бу улкан... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ТЕРАК ОҒОЧИ ВА ЁҒОЧИ

Қирқ йилча бўлиб қолди, бизда тахта танқислиги сезилади. Чунки эшелон-эшелон ёғоч келиши барҳам топган, энди ўзимиз қурилишбоп дарахт ўстиришимиз керак. Катталар Калифорния терагини маслаҳат беришди – ўнлаб қишлоқлар “Калифорния” бўлиб ҳам кетди. Аммо ёғочи бўш, танаси эса қийшиқ экан. Тез ўсади, асосан ўтинбоп, нари борса, бир марталик яшиқ ясашга ярайди. Кейинроқ, қурилиш материали нияти эсдан чиқди... батафсил..
ҚАДРИЯТ Навоийхонлик 

НАВОИЙХОНЛИК СУҲБАТЛАРИ

                     “ЧЕҲРА ОЧМИШ БОҒ АРО...”  Хастадур жоним менинг, то борди жононим менинг, Бўлмасун гар борса жононим менинг, жоним менинг.   Гул тўкулмиш суға, бормиш сарв ўзидин гўйиё, Чеҳра очмиш боғ аро сарви хиромоним менинг.   Дафъа-дафъа қон аро жисмимдадур бир-бир туган, Лолаедур гўйиё ҳар доғ ила қоним менинг.                 Тилга олмиш телба кўнглумни яна хайли рақиб,... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ҚИРҒИЗИМ

(Аскарлик дўстим Ашим Қодировга мактуб) Аслида, ҳайқирсак етгулик жойдир: Ўш, Чуй, Жалолобод, Бурганди, Сузоқ. Икки мингу ўннинг кузак фаслида... Етти ёт қитъадек бўп қолдик узоқ!... Бир хатлаб етардим Мойлисойларга, Иссиқкўлларингда оқардим яйраб. Ай, Ашим, ям яшил кўкка бурканган Олойингда чорвам боқардим ойлаб! Юрагим салгина хижил бўпқолса, Қайдасан Ашим, деб жўнаб-ворардим. Қирларга дўппидек ўтовларингда Бешбармоқ еб, қимизларга... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ШАВКАТ РАҲМОННИНГ ТЎЙИ

Ўзбекнинг улуғ шоири Шавкат Раҳмоннинг етмиш беш йиллиги ўтган йили кузда нишонланиши керак эди. Бироқ халқаро Турксой ташкилотининг бош котиби Султон Раевга бу ҳақда айтганимизда у киши, “Ия, Шавкат акамнинг юбилейи дейсизми? Биз бу юбилейни алоҳида, эсда қоладиган қилиб нишонлаймиз”, деб қолди. Аммо фурсат топиш анчага чўзилди. Мана энди, апрелнинг йигирманчи куни – савр ойининг энг... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

“МАНАС” МИЛЛИЙ АКАДЕМИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА САФАРИ

Шу йилнинг 16-17 апрель куни Қирғизистондаги “Манас” миллий академияси илмий жамоасининг Ўзбекистонга сафари уюштирилди. Бу сафар давомида ушбу илмий даргоҳ ходимлари Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги Чинггиз Айтматов номидаги мактабда ҳамда Бўка туманидаги қирғиз тилида таълим берилувчи яна икки мактабда бўлишиб, ўқувчиларга қирғиз тилидаги бадиий асарларни, жумладан “Манас” эпосининг янги нашрларини тақдим этдилар. Сафар якунида эса Бишкеклик... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЮБИЛЕЙЛАР ИСЛОҲГА МУҲТОЖ

Фалончи Пистончиевнинг 70 йиллик юбилейига таклифнома олиб келган йигитчани бир лаҳзага тўхтатдим. - Бу Фалончи акамиз умрида садақаи жория қилганми? - Билмадим, – деди йигитча ийманиб, - Садақаи жория нима ўзи? Савол жавобсиз қолмасин, деб мухтасар тушунча бердим: одам, қазои қадари етиб кўзи мангу юмилгач, унинг ҳаёти дунёдаги яхши ва ёмон амалларини ёзишни икки елкасидаги котиб... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

БИРИНЧИ ЎЗБЕК КОСМОНАВТИ ҲАҚИДА КИТОБ

Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шариповнинг оламшумул жасорати ҳақида турли тилларда кўплаб мақолалар ёзилганини, китоблар нашр этилган. Таниқли журналист ва ёзувчи Ўктамбек Каримов юртдошимиз ва замондошимиз, Қирғизистон қаҳрамони, Россия Федерацияси қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, фазогир Солижон Шарипов ҳақида очерк ёзган эди. Куни кеча ушбу асар Бишкекда ҳуқуқшунослик фанлари доктори, истеъфодаги милиция генерал майори... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ШОИР  ЎҚИТУВЧИ ЮБИЛЕЙИ

Бозорқўрғондаги Алишер Навоий номли ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиётидан 40 йил сабоқ берган шоир ўқитувчи Шерали Ўринбоевнинг 100 йиллик юбилейи  ўтказилди. Мактаб жамоаси устознинг хотира кунига пухта тайёргарлик кўришди. Домладан сабоқ олган унинг жияни, айни пайтда Ўзбекистонда яшаётган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, бир неча китоб муаллифи Салима Холдорова, Бозорқўрғон туман халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари... батафсил..