ҚИРҒИЗИМ
(Аскарлик дўстим Ашим Қодировга мактуб) Аслида, ҳайқирсак етгулик жойдир: Ўш, Чуй, Жалолобод, Бурганди, Сузоқ. Икки мингу ўннинг кузак фаслида... Етти ёт қитъадек бўп қолдик узоқ!... Бир хатлаб етардим Мойлисойларга, Иссиқкўлларингда оқардим яйраб. Ай, Ашим, ям яшил кўкка бурканган Олойингда чорвам боқардим ойлаб! Юрагим салгина хижил бўпқолса, Қайдасан Ашим, деб жўнаб-ворардим. Қирларга дўппидек ўтовларингда Бешбармоқ еб, қимизларга...
батафсил..