ҚАДРИЯТ 

ҚИРҒИЗИМ

(Аскарлик дўстим Ашим Қодировга мактуб) Аслида, ҳайқирсак етгулик жойдир: Ўш, Чуй, Жалолобод, Бурганди, Сузоқ. Икки мингу ўннинг кузак фаслида... Етти ёт қитъадек бўп қолдик узоқ!... Бир хатлаб етардим Мойлисойларга, Иссиқкўлларингда оқардим яйраб. Ай, Ашим, ям яшил кўкка бурканган Олойингда чорвам боқардим ойлаб! Юрагим салгина хижил бўпқолса, Қайдасан Ашим, деб жўнаб-ворардим. Қирларга дўппидек ўтовларингда Бешбармоқ еб, қимизларга... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ШАВКАТ РАҲМОННИНГ ТЎЙИ

Ўзбекнинг улуғ шоири Шавкат Раҳмоннинг етмиш беш йиллиги ўтган йили кузда нишонланиши керак эди. Бироқ халқаро Турксой ташкилотининг бош котиби Султон Раевга бу ҳақда айтганимизда у киши, “Ия, Шавкат акамнинг юбилейи дейсизми? Биз бу юбилейни алоҳида, эсда қоладиган қилиб нишонлаймиз”, деб қолди. Аммо фурсат топиш анчага чўзилди. Мана энди, апрелнинг йигирманчи куни – савр ойининг энг... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

“МАНАС” МИЛЛИЙ АКАДЕМИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА САФАРИ

Шу йилнинг 16-17 апрель куни Қирғизистондаги “Манас” миллий академияси илмий жамоасининг Ўзбекистонга сафари уюштирилди. Бу сафар давомида ушбу илмий даргоҳ ходимлари Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги Чинггиз Айтматов номидаги мактабда ҳамда Бўка туманидаги қирғиз тилида таълим берилувчи яна икки мактабда бўлишиб, ўқувчиларга қирғиз тилидаги бадиий асарларни, жумладан “Манас” эпосининг янги нашрларини тақдим этдилар. Сафар якунида эса Бишкеклик... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЮБИЛЕЙЛАР ИСЛОҲГА МУҲТОЖ

Фалончи Пистончиевнинг 70 йиллик юбилейига таклифнома олиб келган йигитчани бир лаҳзага тўхтатдим. - Бу Фалончи акамиз умрида садақаи жория қилганми? - Билмадим, – деди йигитча ийманиб, - Садақаи жория нима ўзи? Савол жавобсиз қолмасин, деб мухтасар тушунча бердим: одам, қазои қадари етиб кўзи мангу юмилгач, унинг ҳаёти дунёдаги яхши ва ёмон амалларини ёзишни икки елкасидаги котиб... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

БИРИНЧИ ЎЗБЕК КОСМОНАВТИ ҲАҚИДА КИТОБ

Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шариповнинг оламшумул жасорати ҳақида турли тилларда кўплаб мақолалар ёзилганини, китоблар нашр этилган. Таниқли журналист ва ёзувчи Ўктамбек Каримов юртдошимиз ва замондошимиз, Қирғизистон қаҳрамони, Россия Федерацияси қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, фазогир Солижон Шарипов ҳақида очерк ёзган эди. Куни кеча ушбу асар Бишкекда ҳуқуқшунослик фанлари доктори, истеъфодаги милиция генерал майори... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ШОИР  ЎҚИТУВЧИ ЮБИЛЕЙИ

Бозорқўрғондаги Алишер Навоий номли ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиётидан 40 йил сабоқ берган шоир ўқитувчи Шерали Ўринбоевнинг 100 йиллик юбилейи  ўтказилди. Мактаб жамоаси устознинг хотира кунига пухта тайёргарлик кўришди. Домладан сабоқ олган унинг жияни, айни пайтда Ўзбекистонда яшаётган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, бир неча китоб муаллифи Салима Холдорова, Бозорқўрғон туман халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ИККИ КУНДА ИККИ ТЎЙ

Шу ҳафтанинг икки кунида, аниқроғи, биринчи ва тўртинчи апрель саналарида Марказий Осиёнинг бош шаҳри – Тошкентда қирғиз халқи ҳаёти ва адабиётига бағишланган икки йирик анжуман бўлиб ўтди. Булардан биринчиси Ўзбек миллий академик драма театрида Т.Абдумўминов номидаги Қирғиз миллий акдемик драма театри меҳмонда бўлиб, таниқли адиб Қайрат Иманалиевнинг “Охирги хат” пьесасини намойиш қилингани, иккинчиси – Истеъдодли ёшларни... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

КЎЗ ОЧИБ КЎРГАН ЁР

(ҳикоя)     Гавжум маҳалла гузарига келар эканман, нарироқда “Жаҳон бозорига бир одам!” деб чақираётган киракаш ҳайдовчининг овози янгради. Шошиб “Тико”нинг олд ўриндиғига жойлашдим. “Сафаримиз бехатар бўлсин”, дея дуо қилгач, орқа ўриндиқдаги уч аёлга назар ташлаб саломлашдим. Бирининг қучоғида тик турган 6-7 ёшли бола атрофга суқланиб боқарди. – Набирангизми? – дедим жимликни бузиб, шаҳарни бир томоша... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

АСКИЯ БЕПАРДА БЎЛМАСИН

Ҳазил-мутойибада, қувноқлик ва дилкашликда менман деган халқ билан беллашишга қодир ўзбекларда, шунингдек қирғизлар ва қозоқларда аския тарихи қадим мозийга бориб тақалади. Аския ўзи нима? Аския мазмун-моҳияти жиҳатдан синоним, омоним ва метафоралардан иборат сўз ўйини, атрофлича билим, зукколик, тафаккур, ҳозиржавоблик, сўзамоллик ифодасидир. Масалан, Ҳошимжон Раззоқовнинг "Нодира" драмасида хон саройидаги қизиқчилар томошаси акс эттирилган. Қизиқчи Зокиргов хонни, унинг... батафсил..