Собиқ совет халқлари сони Ўрта Осиё давлатлари ҳисобидан ўсмоқда. Оламдачи?

Минтақада ва дунёда мусулмон бўлмаган республикаларда аҳоли сонининг қисқариб бораётгани кузатилган.

Умумжаҳон банки тарқатган маълумотларга кўра, мустақилликка эришгандан сўнг ўтган 30 йил давомида Қирғизистон аҳолиси 47,7 фоизга ўсган. Расмий маълумотларга кўра республика аҳолиси 2021 йилнинг 1 январига қарата 6,6 миллиондан ортиқроқни тузиб, жаҳон мамлакатлари орасида аҳоли сони жиҳатидан 108 ўринни эгаллаган.

Аҳоли сони энг кўп ўсган (фоиз ҳисобида) давлат сифатида Тожикистон тан олинган. Бу ерда аҳоли сони аталган даврда 76,6 фоизга ўсган. Ундан кейин бораётган Ўзбекистонда ўсиш 63,4 фоизни ташкил қилса, Туркманистонда бу кўрсаткич 59,2 фоизни ташкил қилган.

Минтақа давлатлари орасида аҳоли сони энг кам ўсган давлат Қозоғистон бўлиб, бу ерда ўсиш бўлгани 14 фоизни ташкил қилган. Эслатиб ўтамиз, аталган республикаларда аҳолининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилади.

Шу вақтнинг ўзида бошқа республикаларда аҳоли сонининг озайиб бораётгани кузатилган. Масалан, Россияда аталган даврда аҳоли сони 2,9 фоизга камайган. Аҳолининг камайиши мусулмон бўлмаган бошқа давлатларда ҳам кузатилиб, бу кўрсаткич Беларусда 7,8 фоизни, Молдовада 12, Эстонияда 14,7, Арманистонда 15,5, Украинада 20, Грузияда 23,2 фоизни ташкил қилган. Аҳолиси энг кўп озайган республикалар сифатида Литва (24,5 фоиз) ва Латвия (28,3) кўрсатилган.

Украина давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мустақилликнинг ўтган 30 йили давомида бу ерда туғилиш икки баробарга камайган.

Умумжаҳон банки берган маълумотда айтилишича, тарқаб кетишдан олдин СССР аҳолиси 288,14 миллион кишини тузган. Бугунги кунда бу ҳудуд аҳолиси сони 295,67 миллион кишини ташкил қилади. Яъни, 30 йил ичида аҳоли сони 7,53 миллион кишига, яъни бор-йўғи 2,6 фоизга ўсган. Рақамлардан кўриниб турибдики, бу ўсиш ҳозирда Марказий Осиё деб атала бошлаган минтақа давлатлари ҳисобига юзага келган.

Дунёда нима гап?

Аҳоли сонининг камайиши кўплаган ғарб давлатларида ҳам кузатилмоқда. Турли манбаларда келтирилган далилларга кўра, бунга асосан ғарб давлатларида оила институтининг таназзулга юз тутиши, аёлларнинг карьера ортидан қувиб, фарзандли бўлишдан қочиши ҳамда бир жинсдаги одамлар орасида никоҳнинг кенг тарғиб қилиниши сабаб бўлмоқда.

Аҳоли озайишининг яна бир, табиий сабаби аҳолининг қариб бориши ва туғилишдан ўлимнинг кўпайиб боришидир. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда ўсиш бўлиши учун, ҳар бир аёлга ўртача ҳисобда 2,1 бола туғилиши тўғри келиши керак. Дунёнинг деярли ярим мамлакатида бу кўрсаткич кўрсатилган меъёрдан анча паст.

Англиянинг Би-би-би корпорациясининг илмий тадқиқотларга таяниб берган маълумотига кўра, аҳоли сони қисқариши бўйича Япония ва Италия «илғорлар» сафида.

Япониянинг аҳолиси 2017 йилда 128 миллион кишига етгандан сўнг камайишни бошлаган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра аср охирига бориб, бу ерда аҳоли сони 53 миллион кишига тушиб қолиши мумкин.

Италияда эса аср охирига қадар аҳоли сони бугунги 61 миллион кишидан 28 миллионга тушиб қолиши кутилмоқда. 2100 йилга бориб дунёнинг 23 давлати аҳолиси икки баробарга қисқариши тахмин қилинмоқда. Ҳаттоки бугунги кунда дунё бўйича аҳолиси энг кўп бўлган (қарийб 1,4 миллиард киши) Хитой аҳолиси ҳам аср охирига бориб 732 миллион кишига тушиб кетиши кутилмоқда.

Кўпи ҳам, ози ҳам муаммоми?

Яқин йилларгача, ғарб давлатлари дунё аҳолисининг сони ўсиб бораётганидан ташвиш билдириб келишарди. Чунки Ер сайёраси ресурслари бунча кўп одамга етмаслиги мумкин. Шу сабабли ҳозиргача бошқа сайёраларни ўзлаштириб, аҳолининг бир қисмини ўша ёққа кўчириш ҳақида фикрлар ҳам бор. Лекин юқоридаги рақамлардан Яратганнинг ўзи бу муаммони ҳал қилиб қўйиши равшан бўлиб қолди. Фақат, бундан яна бошқа бир муаммо туғилиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, туғилиш камайган мамлакатларда аҳолининг қариб бориб, ишга яроқли, яъни ишлаб, солиқ тўлайдиган аҳоли сони кескин қисқариб кетишига олиб келади. Бу эса мисли кўрилмаган иқтисодий-ижимоий инқирозга олиб келиши мумкин.

Тадқиқотлар шуни ҳам кўрсатадики, Африка ва яқин Шарқнинг айрим давлатларида аср давомида аҳоли сони уч баробаргача ўсиши мумкин. Масалан, Нигерия аҳолисининг (ҳозирда 210 млн. киши) аср охирига бориб 791 миллион кишига етиши ва сон жиҳатидан Ҳиндистондан кейин иккинчи ўринга чиқиши, Хитойнинг эса учинчи ўринга тушиб қолиши кутилмоқда.

Бошқа тадқиқотларга кўра, кўплаган ғарб давлатларида аҳоли сони асосан мусулмон оилалар ҳисобидан ўсмоқда, ёки камайиш кўрсаткичи нисбатан паст бўлиб турибди. Шу ўринда 2050 йилларга бориб, дунёнинг ўнлаб етук давлатларида аҳолининг кўпчилик сонини мусулмонлар ташкил қилиб қолиши тахмин қилинмоқда.

Шу ўринда Германия аҳолиси сони асосан Туркиядан борган мусулмон оилалари ҳисобидан ўсаётганини айтиш мумкин. Бундан ташқари, Сириядаги урушдан сўнг Германия 2 миллион қочоқни ўз бағрига олган. Улар асосан мусулмонлар. Эҳтимол бунга сабаб 1972 йилдан 2017 йилга қадар Германияда туғилганларга қараганда 5 млн. киши кўп ўлгани қайд этилганидир?

Оқбура, Бишкек

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг