ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

БИЗДАГИ СУННАТ ТЎЙЛАРИ

Ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган оилавий-маросим маданияти ичида хатна тўйи, ёки суннат тўйи алоҳида ўрин тутади. У фақат бир тиббий амал ёки оддий байрам эмас, балки болани жамиятга, дин ва анъаналар тизимига қабул қилиш билан боғлиқ маънавий-ижтимоий институт ҳисобланади. Хатна тўйи орқали ўғил бола болалик босқичидан масъулият ва жинсий-ижтимоий етукликка қадам қўйган, деб қаралган. Ўшлик ўзбеклар... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

Бўрибой Жўраев ким эди?

Тарих дегани — бу фақат саналар ва воқеалар эмас. У, аввало, инсонлар тақдири, улар ортидан қолган эзгу излар, эл хотирасида сақланиб қолган фидойилик намунасидир. Ҳар бир давр ўзига хос сиймоларни камолга етказади. Лекин баъзи инсонлар борки, уларнинг ҳаёти тугаганидан кейин ҳам исми ўчмайди, аксинча янги маъно касб этиб, авлодларга ибрат бўлиб яшайди. Бўрибой Жўраев ана шундай... батафсил..
АДАБИЁТ 

Шикаста кўнгилнинг ҳаетбахш наволари

Ассалому алайкум домла, соғу саломатмисиз, – деб ёзибди бизга Бозорқўрғонлик кекса ижодкор, шу кунларда ўттиз олти ёшга кирганига энди эллик йил тўлган (86) ҳожи оғамиз Мўйдинжон ака Абдулмажидов. – “Оқбура” сайтида бундан бирқанча вақт аввал "Худо берган истеъдод" деган мақолада қуйидаги шеърлар муаллифи тўғрисида ёзувдим. Бу йигит ўттиз ёшларга етган, аммо ногиронлиги, яъни юролмаслиги боис мактабда... батафсил..
АДАБИЁТ 

ҚИРҒИЗ ДЎСТИМ АШИМГА

Аслида, овозим етгулик жойди... Ўш, Чуй, Жалолобод, Бурганди, Сузоқ. Икки мингу ўннинг кузак фаслидан, Етти ёт қитъадек бўпқолдик узоқ...   Бир ҳатлаб етардим Майлисувингга, Иссиқкўлларингда сузардим яйраб. Ай, Ашим, ям-яшил, ўтга бурканган Олойингда қўйлар боқардим яйраб!   Юрагим гоҳида хижил бўпқолса, Қайдасан жўрам, деб жўнаб ворардим Қирларга дўппимдек ўтовларингда Бешбармоқ еб, қимизларга қонардим!   Мабодо, Кепқолсанг,... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

“Оқбура” сайтининг азиз мухлислари!

Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган шеър 1964 йилда Ўш вилоят “Ленин йўли” газетаси эълон қилинган. Гап шундаки, ўша кунлари улуғ қирғиз оқини Тўқтағул таваллудининг юз йиллиги Қирғизистонда кенг нишонланган. Газета таҳририятининг бир гуруҳ ходимлари  – Қўлдош Бекмирзаев, Даврбек Дадажонов, Аҳмаджон Мелибоев, Маъмуржон Аҳмедовлар ҳам бундан четда турмай, ушбу жамоавий шеърни ёзиб, оташин шоирга ўз ҳурматларини изҳор қилган... батафсил..
ҚАДРИЯТ Навоийхонлик Навоийхонлик суҳбатлари   

НАВОИЙ НАЗДИДА, ЯШАШДАН МАҚСАД…

“Кўзунгга тани нотавоним фидо, Равонбахш лаълингға жоним фидо.   Лабинг ранги оллида қоним сабил, Қадинг жилвасиға равоним фидо.   Белу оғзинг олди тану жонниким, Анга ошкору ниҳоним фидо.   Бағир лаъли, кўз дурри оллингда сарф Демайким, сенга баҳру коним фидо.   Жунун бирла ақлим ғаминг садқаси, Ки оллингда яхши-ёмоним фидо.   Фано даштида қани оворалик, Ким... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

НАВОИЙ ШАҲРИДА НАВОИЙХОНЛИК АНЖУМАНИ

2025 йил 17-18 октябрь кунлари Навоий шаҳрида “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маданият ва маърифат тараққиётидаги ўрни” мавзуида V халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда хорижий мамлакатлардан 18 нафар нуфузли меҳмон, шунингдек Ўзбекистондан ҳам навоийшунос олимлар, ёзувчилар ва шоирлар иштирок этдилар. Тадбир Навоий шаҳридаги буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.... батафсил..
ҒАЗАЛХОНЛИК ҚАДРИЯТ 

ЎШЛИК ШОИР ИСТЕЪДОДИНИНГ ҲУВАЙДОСИ

     Ота-боболари Ўшлик, исми Хожамназар Ғойибназар ўғли бўлган шоир Ҳувайдо 1704 йил Фарғонанинг Чимён қишлоғида туғилган ва 1780/81 йил ўша ерда вафот этган. Тасаввуф шеъриятининг йирик вакили. Чимён қишлоғида мактаб очиб, узоқ вақт мактабдорлик қилган, косиблик билан ҳам шуғулланган. Отаси Ғойибназар сўфи Офоқхўжа эшоннинг муридларидан бўлган, кейинчалик Ўшдан Чимёнга кўчиб келиб, бу ерда масжид ва... батафсил..
АДАБИЁТ ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

БИР-БИРИНИ КЎРМАГАН ОТАШҚАЛБ ИККИ ШОИР

Ҳар бир даврда миллий адабиёт вакилларининг қай бирoви истeъдoдининг йўналиши, асарларининг руҳи ва ҳаттo ижoдий тақдирига кўра бoшқа бир xалқнинг шoири ё ёзувчисига мoнанд бўлиб қoлади. Бундай “эгизак” адиблар ҳақида гап кeтганда, “слoвeн адабиётининг Пушкини”,  “испан сўз санъатининг Шeкспири” дeган таърифлар қўлланади. (more…) батафсил..