ҚАДРИЯТ 

БУЮК ҒАЛАБАНИНГ  80  ЙИЛЛИГИГА / КАРИМЖОН ИСОҚОВ

    Инсон хотира билан тирик, қадрияти билан улуғ. Осмонимиз мусаффолиги, эл юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги учун фашизмга қарши мардларча курашиб, Ватанига, халқига содиқ қолиб мардлик намуналарини кўрсатган Ватан фидойилари хотирасини ёд этиб, эзгу ишларни давом эттириш элимизга хос фазилатдир. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ 

ЖАСОРАТНИНГ ТИМСОЛИ

  Режабали билан Фейсбук саҳифалари орқали танишганман. Бир куни Заҳириддин Бобур рубоийларининг қирғизча таржимасини ўқиб қолдим. Таржима менга ёқди. Маъноси ҳам, шакли ҳам талабга жавоб берадиган даражада эди. Таржимоннинг манзилини, телефон рақамини  суриштириб топдим. У Андижон вилояти Жалақудуқ туманининг Абдуллабий қишлоғида яшаркан. Бу ишларда менга Жалақудуқ туман газетасининг муҳаррири ёзувчи Шукурулло Жалил ёрдам берди. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ 

АЛУШТАДАН ЭСКЕН ЕЛЛЕР…

Ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида Қирғизистонда месхети турклари кўп яшарди. Бизлар ёш бола, тарихдан хабаримиз йўқ, уларни ҳам азалдан шу ерда яшайдиган бир халқ, деб ўйлардик. Кўпчилиги деҳқончилик билан машғул. Ўшнинг Жийдалик маҳалласи этагида Гугуш отли бир чол Шамму, Марду, Исо деган уч ўғли билан яшар, ҳовлиларига макка экишарди. Шаҳарнинг кунботишида, ҳозир “Аҳмедов” деб аталадиган ерларда эса... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ҚАЛДИРҒОЧЛАР ҲАМ ВИДОЛАШГАН ЭДИ

Ўзбекистони халқ шоири Муҳаммад Юсуфни ёд этиб Минг тўққиз юз саксон тўртинчи йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎЗМУ)нинг журналистика факультети бешинчи курсида ўқиётган пайтимдаёқ “Совет Ўзбекистони” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасида иш бошладим. Матбуотчилар кўчаси (аввалги Ленинград кўчаси)нинг 32-уйида республика марказий газеталари билан бирга “Тошкент оқшоми” таҳририяти ҳам жойлашган эди. Бу газетада аравонлик ҳамюртим, раҳматли Маматурсун Отахонов... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

ТЎРТ КИТОБНИНГ ТОРТИҒИ ёки Қирғиз қаламкашларининг қутлуғ қадами

   Баҳорнинг қалдироқлари, ёмғиру жалалари ўтиб, илиқ-иссиқ кунлар бошланган фараҳбахш бу кунларда Бишкекдан олти қирғиз ижодкори –Миллий ёзувчилар уюшмаси раиси Қанибек Имоналиев, Қирғизистон халқ шоири Марқабай Аматов, шоирлар Керимбек Қадирақунов, Абибулла Пазилов, ношир Жумадин Қадиров, ўзбек адиби Бегижон Аҳмедовлар Тошкентга келиб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига ташриф буюрдилар. Бу олти меҳмоннинг Ўзбекистонга олти кунлик сафари қирғиз адабиётининг Ўзбекистондаги... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

ЖАНГЧИ ОТАЛАР ВА МИГРАНТ БОЛАЛАР

     Улуғ Ватан урушида қирғизистонлик 360 мингдан зиёд турли миллат вакиллари Ватан ҳимоясига отланган. Улар душман билан бўлган қақшатқич жангларда мардона курашган. 160 мингдан ортиқ юртдошимиз жанг майдонларида қурбон бўлган. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ МАЪРИФАТ ФИДОЙИЛАРИ 

НЕЪМАТЖОН БАҲРОМОВ

     Инсон энг аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдиришда заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига миннатдорлик туйғусини асраб-авайлайди. (more…) батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

ЎШДАГИ БАЪЗИ ҚАБРИСТОНЛАР

   Қабристон  – шаҳар тарихидан хабар берадиган муҳим объект. Чунки мозор нисбатан осойишта жой, замонга боғлиқ ўзгариш ва янгиланишлар унда секинроқ акс этиб, ўтмишга тааллуқли жиҳатлар кўпроқ сақланиб қолади. Жумладан, Ўшдаги эски қабристонлар бу шаҳар ва унда яшаб ўтган одамлар ҳақида муайян тушунча ҳамда тасаввурлар бериши мумкин. (more…) батафсил..