ҚАДРИЯТ ТАҲЛИЛ 

“СУВДАЙ СЕРОБ БЎЛИНГ”, ДЕЙИШАДИ. ХЎШ, СУВНИНГ ЎЗИ-ЧИ, У СЕРОБ НАРСАМИ?

Иссиқкўл бўйидаги Бўстери Норин дарёси ҳавзасига киради. Ана шу Норин билан Қорадарё қўшилиб, азим Сирдарё ҳосил бўлади. Неча-неча дарёю сойлар, жумладан, улкан Амударё ва унинг жамики ирмоғу тармоқлари... бари йиғилиб, Орол денгизи ҳавзасини ташкил қилади. Марказий Осиё заминидаги бугунги бешала давлат – Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг барчаси Орол деган улкан сув ҳавзаси ичида. Демак,... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

САНЪАТКОРЛАР ҲАМКОРЛИГИ

27 февраль куни Ўзбекистон билан Қирғизистон орасида маданият ва санъат алоқаларини  янада ривожлантириш учун Бобур номли Ўш Давлат академик  ўзбек  мусиқали драма театри ижодий жамоаси Андижон вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонлар Андижон вилояти мусиқали драма театрида тантанали равишда кутиб олинди. Шундан сўнг икки театрнинг “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди. Унда иккала театр ўртасида ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали драматурглар,... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

ҚЎШНИНГГА ЯХШИЛИК ҚИЛ

Умрим давомида яхши ва ёмон қўшнилар ҳақида жуда кўп эшитдим. Бундан олтмиш  йил муқаддам Бозорқўрғон қишлоғининг Тўқтағул кўчасидаги ер участкамизга жой солиб, оилам билан кўчиб келдик. Ўша йил баҳорда 15 сотих ернинг ҳаммасига олма, гилос, ўрик кўчатлари экдим. Ўнг томонимиздаги катта ҳовлида Раимжон бува ва аёли Бузайнаб хола бўлиб, уларнинг тўрт ўғли бор эди. Йиллар ўтиб,... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

”ОЧУН”НИНГ ОЧИЛИШИ

    Ҳар бир яхши китобнинг чоп этилишини миллат маданиятининг олға юксалиши йўлида босилган бир қадам, деб баҳоласа бўлади. Кеча, 19 февраль куни Тошкентда,  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг катта залида ватандошимиз, таниқли ўзбек шоири Авлиёхон Эшоннинг “Очун” деб номланган тўплами тақдимоти зўр шукуҳ билан ўтказилди. Зеро китоб бугунги ўзбек поэзиясининг сара асарларидан бири сифатида... батафсил..
ҚАДРИЯТ МАДАНИЯТ 

“Оқбура” сайтининг муҳтарам мухлислариГА!

      Эртага, 19 февраль куни, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (Тошкент)да ватандошимиз, таниқли ўзбек шоири Авлиёхон Эшоннинг “Очун” деб номланган тўплами тақдимоти ўтказилади. Шеъриятда ўз йўлига, ўз услубига эга бўлган Авлиёхоннинг мазкур китоби ўзбек адабиётидаги сезиларли воқеа бўлди, деб эътироф этиляпти. Китоб ҳали ўқувчилар қўлига етиб бормаганлигини ҳисобга олиб, унга кирган шеърлардан айримлари... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

БИР ДЎППИ, БИР ЧОПОН

     Яқинда курсдош дўстларни йўқлаб Самарқанднинг Ургут шаҳрига  бордим. Аввало дийдор, қолаверса, қайтаётиб Ургутнинг машҳур бозорини ҳам бир айланишни ўйладим. Чопоннинг яхшиси, дўппининг зўри Ургутда бўлади, дейишган эди, сотиб олиб бир кияй, сабил қоладиган бу дунёда, деб ният қилган эдим. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ 

НАВОИЙ ГУЛШАНИ ИЧРА

Юз жафо қилса манга, бир қатла фарёд айламон, Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам. Хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш учун Ўзбекистонда «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилган. Жамғарма дунёнинг юзга яқин мамлакатида истиқомат қилаётган 10 миллиондан ортиқ ватандошлар, улар ташкил этган 170 дан ортиқ маданий марказларни қўллаб-қувватлаш вазифасини адо этароқ, қардош мамлакатларда бир қатор тадбирлар... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

САНЪАТ УСТАЛАРИ ТАШРИФИ

    Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафарбек Аҳмедов ташаббуси билан Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиев бошчилигидаги театр ижодий жамоасининг бир гуруҳи 12-13 февраль кунлари Ўш шаҳрига ташриф буюрдилар. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ 

“Оқбура” сайтининг муҳтарам мухлислари!

    Яқинда таниқли шоиримиз Авлиёхон Эшоннинг “Очун” деб номланган тўплами нашр этилди. Шеъриятда ўз йўлига, ўз услубига эга бўлган Авлиёхоннинг мазкур китоби ўзбек адабиётидаги сезиларли воқеа бўлди. Шу кунларда Тошкент шаҳрида унинг тақдимотини ўтказиш режалаштирляпти. (more…) батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

КЕЛТУРСА ЮЗ БАЛОНИ…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудига шу кунларда беш юз қирқ икки йил тўлади. Бироқ қизиқ: беш ярим аср нарида яшаган бу шоирнинг дил изтироблари бизнинг кўнглимизга жуда яқин. Негаки, бу туйғулар ўта самимий. Асарларининг тили ҳам, масалан, Алишер Навоий асарлари тилига қараганда, бирмунча соддароқ. Шунданмикин, Бобурнинг деярли барча ғазаллари асрлар давомида куйга солиб келинган, ашула қилиб айтилади.... батафсил..