БЕҲБУДИЙ МАЪРУФИЙ
Ўш тарихида ўзига хос из қолдирган кўплаб оилавий сулолалар бор.
Санъат соҳасида ўз ўрнига эга бўлган Шокировлар, Жўраевлар, Тўхтаматовлар, Салоҳовлар, Дадажоновлар ҳамда Мавлоновлар каби сулолалар ҳақида жуда яхши биламиз. Ана шундай сулолалар ичида, гарчи санъатга алоқадор бўлмаса ҳам, шаҳримизда Маъруфийлар сулоласи алоҳида ўрин тутади.
Сулола бош вакили Маъруфжон ота XIX аср ўрталарида Ўшда замонасининг илғор зиёли кишиларидан бири бўлган. Биз бугун шу сулоланинг ўртанча бир вакили Беҳбудий Маъруфийнинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.
Маъруфжон отанинг Орифжон, Комилжон, Гавхарнисо, Тожимуҳаммад ва Исроилжон деган беш фарзанди бўлган. Тўнғич ўғли Салимжон эди Салимжон отанинг тўнғич фарзанди Орифжон 1900 (1901) йилда Ўшнинг Тошлоқ маҳалласида туғилган. Тақдир тақозоси билан Орифжон ёш кезидан бошлаб балоғатга етгунига қадар Андижон шаҳрида бой-бадавлат қариндошлариникида улғаяди. Рус-тузем мактабида таълим олади. Рус тилини яхши билганлиги унинг ҳаёт йўлларида кўп асқотган.

У Ўзбекистон ССР МИК раиси (1925-1938) Йўлдош Охунбобоев билан жуда яқин алоҳида бўлган. Ўзбекистонда давлат бошқаруви чўққисига чиққан одам бу дўстликни ўсмирликдан то бутун умри давомида сақлайди.
Елена Зеленинанинг «Тайна старинной фотографии», деб номланган тарихий асарида келтилишича, Орифжон 1922-23 йилларда рус генерали-Андижон губернатори Назаровнинг набираси Саодатга уйланади.
Николай Николаевич Назаров Андижон уезд бўлинмасини бошқарган.
Генерал Николай Николаевич Назаров 1890 йилларда Андижоннинг энг бадавлат инсонларидан бўлган бойни қизи- Сорага уйланган. Улардан ўғил фарзанд дунёга келиб,исмини Соҳиб қўядилар.
Николай Николаевич ва Сора ўғли Соҳиб Назаров. У Санкт-Петербург ва Париж университетларида ўқиган, Санкт-Петербурглик талабалар орасида эркин фикрлаш ва популизмга қўшилган. Бундай популистик қарашдаги сиёсатчилар, одатда, ўзларини халқ душманларига қарши курашувчи мухолифат, сиёсий тизимни бузилган амалдорлардан тозаловчилар ёки «либерал элита» танобини тортиб қўювчи қаҳрамонлар сифатида кўрсатишни қилишни хуш кўрадилар.
У Луврда Эже́н Делакруа́нинг расмларига қойил қолган ва марксистик адабиётларни ўқиган.
Фуқаролар уруши пайтида Соҳиб Назаров ва Орифжон Маъруфийлар ўз ихтиёрлари билан Совет ҳокимиятига кўнгиллилар қатори ўтишиб, мол-мулкларини давлат ихтиёрига топширганлар.
Орифжон Маъруфий Қизил Армия қўмондони,Инқилобчи Михаил Василевич Фрунзенинг маслаҳатчиси,таржимони ва шу қаторда тоғли отлиқ дивизиясида хизмат қилган.
Соҳиб Назаров суюкли соҳибжамол қизи Саодатни Ўш ва Андижонда кўзга кўринган зиёли, араб ва форс тилларини етарли даражада билган, рус тилини мукаммал ўзлаштирган Орифжонга беради. Улардан Беҳбудий, Эътиборхон, Инобатхон ва Шавкатбек исмли фарзандлар туғилган.
Беҳбудий бу оиланинг тўнғич фарзанди эди. Унинг исми, XX аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий шарафига қўйилган.
1938 йилда Орифжон Маъруфий Ўшда ҳибсга олинди. Елена Зеленинанинг «Тайна старинной фотографии» деб номланган тарихий асарида келтилишича, Саодатхон эрини маҳкамадан чиқаришини сўраб, Йўлдош Охунбобевнинг Тошкент шаҳри, Лашкарбеги кўчаси, 19 -уйига боради. Йўлдош Охунбобоев ўшанда Ўзбекистон Олий Кенгаши Президиуми раиси ҳамда СССР Олий Кенгаши Президиуми раисининг ўринбосари лавозимида ишлар эди. Дўстининг нуфузи, обрўси туфайли Орифжон Маъруфий уйига қайтади.
Орифжон Маъруфий Ўш вилояти истеъмолчилар кооперациясида узоқ йиллар фаолият олиб бориб, 1965 йилда Ўшда вафот этган.
Собиқ СССР Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги комитетида ҳарбий хизматчи, полковник Беҳбудий Орипович Маъруфий 1924 йил Ўшнинг Тошлоқ маҳалласида туғилган.
Ўш шаҳридаги 1- сон, «25- Октябрь» номли ўрта мактабида таълим олган. 1940 йилда Ўш педагогика билим юртини тугаллаб, Андижон педагогика институтига ўқишга кирди.
Маълумки, ўтган ХХ аср ўртасида инсоният Иккинчи Жаҳон урушини бошидан кечирди, миллионлаб кишилар ҳалок бўлди, улкан моддий ва маънавий талофат кўрилди.
Уруш бошланиши билан Беҳбудий ва унинг барча ватанпарвар дўстлари, ватан ҳимояси учун кўнгиллилар сифатида фронтга жўнатиш илтимоси билан ҳарбий рўйхатга олиш комиссиясига мурожаат қилдилар. 1942 йил август ойида Беҳбудий Москва вилоятининг Красногорск шаҳрига борди. У ерда снайперлар ва миномёт курсида ўқий бошлайди, уни аъло даражада якунлаб, снайперлар отрядида қабул қилинган. Жангда икки немис зобити ва 6 та аскарини нишонга олганлиги учун “Алоҳида хизматлари учун“ медали билан тақдирланган.
Вязма станциясида фашистик авиация томонидан уюштирилган рейд пайтида пулемётдан фашистларни «Ҳенкел» самолётини уриб туширгани ва ярадорларни эвакуация поездидан қутқаришда қатнашгани учун “Қизил юлдуз“ ордени билан тақдирланган.
1944 йил июль ойида Белоруссиянинг Витебск, Полотск, Молодечно шаҳарларини озод қилишда қатнашган.
1944 йил августда унга Витебский темир йўл узелини ва кўприкларини қўриқлаш учун аёллар гарнизонини тузиш топшириғи берилди. Биринчи бўлиб Витебск яқинидаги немис десантчиларининг қўниш жойини тугатиш пайтида, унинг бошчилигидаги аёллар гарнизони муваффақият қозонади. Ушбу жангда аёллар гарнизонидан 6 киши ҳалок бўлди, 2 киши яраланди. Душман немис-фашистлардан 17 киши асрга тушди, 9 киши ҳалок бўлган ва 8 киши яраланди. Гарнизон гуруҳидаги барча аёллар “Ҳарбий хизматлари учун“ медали билан, Беҳбудий Маърифий эса «Жасоратлари учун” медали билан тақдирланган.
1944 йил сентябрдан у Чехословакия армиясига сафарбар қилинади, у ерда уруш охиригача махсус топшириқни бажарган. Чехословакиянинг 1- даражали “Руда звязда“ (“Қизил юлдуз“) ордени билан тақдирланган.
1945-1948 йилда СССР Ички ишлар вазирлигининг Харьков ҳарбий-сиёсий билим юртида ўқиб, уни «аълочи лейтенант” мақомида битирган.
1948-1962 йилларда у СССР Давлат хавфсизлиги хизмати (КГБ) чегара қўшинларида застава бошлиғи, застава бошлиғининг ўринбосари, комсомол ишлари бўйича сиёсий бўлим бошлиғи, сиёсий бўлим катта ўқитувчиси, Ички ишлар вазирлиги Олий мактаби талабаси лавозимларда хизмат қилган. 1962 йилдан 1982 йилгача истеъфога чиққанига қадар Москвадаги ҳарбий хизматларда ишлаган. 1982 йилдан 2002 йилгача эса Харьковдаги турли ташкилотларда ишлаган
Полковник Беҳбудий Маъруфий меҳнат ва жанговар хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун «Маршал Г.К.Жуков» медали, 1-даражали «Улуғ Ватан уруши» ордени, “Содиқ хизматлари учун“ медаллари, «Жасорат” медали, “Ҳарбий хизматлари учун“ иккинчи медали, Чехословакиянинг 1- даражали “Руда звязда“ (“Қизил юлдуз“) ордени, “Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали ва 12 та юбилей медаллари билан тақдирланган.
Алоҳида хизматлари учун Украина Президенти Л. Кучма томонидан 3-даражали “Жасорати учун“ ордени билан тақдирланди. Белорусиянинг “Белоруссияни озод қилгани учун“ медали билан тақдирланган.
Полковник Беҳбудий Маъруфий 2007 йил Украинанинг Харьков шаҳрида вафот этган, Харьковдаги мусулмонлар қабристонига дафн этилган.
Турмуш ўртоғи Е. Л. Зеленина Украина миллий журналистлар уюшмаси аъзоси, “Время” ММ каналлар медиа-компаниясида журналист сифатида фаолият олиб борган. Харьковда истиқомат қилади. Унинг “Тайна старинной фотографии. Семейная сага” деган 394 саҳифадан иборат монографияси 2018 йил нашрдан чиққан.
Китобда муаллиф ўз оилавий тарихини ёритади. Асар асосан ота-онаси орқали авлоддан-авлодга етказилган хотираларга ва оила альбомида сақланиб қолган қадимий суратлар асосида шаклланган. Шу билан бирга, у илмий ҳужжатлар, шаҳодатномалар ва архив материаллари билан бойитилган.
Улардан Темур исмли бир ўғил дунёга келган. У болаликдан илмга қизиққан, таълим жараёнида ўз иқтидори ва интилиши билан ажралиб турган. Кейинчалик ҳуқуқшунослик йўналишини танлаб, ушбу соҳада мукаммал билим олишга эътибор қаратди. Бугунги кунда Темур малакали ҳуқуқшунос сифатида фаолият олиб бормоқда.
Одилжон Дадажонов