Биз эътимод қиладиган Нақшбандия таълимотининг бир устуни “сафар дар ватан” деган қоидадир. Хўш, йўлга тайёрмисиз? Ҳеч бўлмаса, она шаҳримиз Ўшни, унинг яқин атрофларини яхши билиб олайлик. (more…)
батафсил..
Қабристон – шаҳар тарихидан хабар берадиган муҳим объект. Чунки мозор нисбатан осойишта жой, замонга боғлиқ ўзгариш ва янгиланишлар унда секинроқ акс этиб, ўтмишга тааллуқли жиҳатлар кўпроқ сақланиб қолади. Жумладан, Ўшдаги эски қабристонлар бу шаҳар ва унда яшаб ўтган одамлар ҳақида муайян тушунча ҳамда тасаввурлар бериши мумкин. (more…)
батафсил..
Руҳшуносларнинг айтишича, ҳар бир одам ўз исмини яхши кўрар экан. Отини айтиб чқирсангиз, кўнгли илиб, сизни ҳурмат қила бошларкан. Кишининг отини атамай мурожаат қилиш эса уни менсимагандай таассурот қолдиради. (more…)
батафсил..
Бирон ўзбек хонадони йўқки, у ерда “Ўткан кунлар” романи, асар қаҳрамонлари Отабек ва Кумушнинг аянчли қисмати ҳақида гапирилмаган, ушбу роман асосида яратилган фильмни такрор-такрор кўришмаган бўлса. Роппа-роса бир аср муқаддам нашр этилган ушбу биринчи роман рус, инглиз, француз, немис, турк, форс, араб ва бошқа тилларга ўгирилган. Мана энди асарнинг Юсуфбек ҳожи, Отабек, Кумуш каби миллионлар қалбидан...
батафсил..
(болалик хотиралари) Онам бўйнига чиққан тузалмас чипқондан вафот этганида эндигина қирқ ёшдан ўтган эди. Мен биринчи синфда ўқирдим. Укам тўрт, синглим икки ёшда. Дадам бир йил ўтгач бошқа аёлга уйланди. Уйланмаса бўлмас ҳам эди. Бизга боғланиб дурадгорлик юмушига боролмас, қўл учида тирикчилик қилиб қолгандик. Ўгай онамиз ҳам ёт эмас, онамнинг қариндоши бўлиб, эри урушга кетганча қайтмаган,...
батафсил..
Шу кунларда жанубий Қирғизистоннинг бир қатор шаҳарларида “Ватандошлар” жамоат фонди ҳамда Қирғизистон ўзбек миллий-маданий марказининг жанубий ҳудудий бўлими ҳамкорлигида Наврўз байрами муносабати билан концерт дастурлари ташкил этилмоқда. (more…)
батафсил..
Олтмиш йилча бўлдиёв... учинчи синфда ўқир эдим, ҳар ҳолда. Аммамнинг ўғли Турғунбой акам шофёр эди, мени “УралАЗ” деган юк машинасида Помир тоғларига олиб бориб, томоша қилдириб қайтганини эслайман. Ўша пайтда Ўшда 2902 рақамли ҳарбийлаштирилган автобаза бўлар эди, унинг машиналари Бадахшонга, асосан Хоруғга юк ташир эди. Тонг қоронғусида қайдасан Саритош, деб йўлга чиқдик. Машина орқасига бир ўқли...
батафсил..