ҚАДРИЯТ 

ДЎСТУ ҚАРДОШДИР АЗАЛДАН…

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод уйида кўпинча янги танишлар орттирамиз. Ёзувчи, таржимон Қодиржон Носиров билан, гарчи гарчи у қўшни Наманган вилоятидан бўлса ҳам “Дўрмон”да танишганмиз. Ўшанда “Чироғи ёниқ хонадон” деган китобимни берган эканман. Ака дастлаб бир неча ҳажвиямни рус тилига таржима қилиб, “Звезда Востока” журналида чоп эттирди. Бундай ҳол яна такрорланиб рус тилидаги ҳажвлар кўпайиб қолгач... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

ИЛЛАТ ҚИДИРИШ ШАРТ ЭМАС

Уч-тўрт кун аввал ижтимоий тармоқларда миллат учун жон куйдириб постлар ёзиб юрган ўшлик фаоллардан бири каминага қўнғироқ қилди. Бобур театрида баъзи номуносиб ишлар бўлаётганини, шу ҳақда мақола ёзиш нияти борлигини айтди. Мен мақола ёзилса, таҳририят қараб чиқишини маълум қилдим. Жиддий танқидий мақолалар сайтимизда аноним тарзда чоп этилмаслигини ҳам эслатдим. (more…) батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ 

ХУДО БЕРГАН ИСТЕЪДОД

     Бу йигит билан беш йиллар муқаддам Бозорқўрғонда ташкил топган “Илҳом” адабий тўгарагида учрашувда танишган эдим. У аравачада ўтирган ҳолда ёддан шеър ўқиётганига ҳайратлангандим. Ҳасанбой билан гоҳо ўша тўгаракда учрашсак-да, унинг ҳаёти ва ижоди билан янада яқинроқ танишиш имкони бўлмаган. Яқинда уларнинг хонадонига ташриф буюрдик. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ МАДАНИЯТ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ 

ДИЛШОДБЕК АЗИМОВ: «МАҚОМ МУЗЕЙДА ЭМАС, ХАЛҚ ДИЛИДА САҚЛАНАДИ»

Мақом ансамбли – Бобур театрининг муҳим ижодий бўлими. Бу ижодий жамоа ўзбек мақомларини саҳнада ижро этиш, ёшларга етказиш ва халқаро майдонларда намоён қилишга интилади. Мақом ансамбли жонли ижроси ва миллий мусиқа анъаналарини сақлашга садоқати билан танилган. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ 

ИЛТИЖО АЯ КИМНИНГ ҚИЗИ?

   Бугунги кунда саксон тўққиз ёшни қоралаган Илтижо ая – умрини болалар шифокорлигига бағишлаган, шу эзгу ишда фидокорлик билан хизмат қилган, аммо юрагида ҳамиша мусиқа садолари янграб турган инсон. У наинки ўз касбининг мутахассиси, балки буюк бир мероснинг вориси, юксак маънавий олам соҳибаси ҳамдир. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ТОҒЛАРНИНГ ТОШИГА БИТИЛГАН БИР БАЙТ

Бу воқеага олтмиш йилча бўлди. Менга эса, куни кечагидек туйилади... Кўпларга яхши маълум, Ўш шаҳрининг ўртасида бир тоғ бор. Яъни, тоғнинг атрофи – шаҳар. Уни Сулаймон тоғи, гоҳо Тахти Сулаймон деб атайдилар. Эски замонларда ҳар чоршанба куни Ўш халқи тоққа зиёратга ошиқар, айниқса баҳор кезлари тоғ ёнбағирлари сайлга чиққан йигит-яланглар, қизил-яшил кўйлак кийган қиз-жувонлар билан тўлиб,... батафсил..
ҚАДРИЯТ ЎШЛИК УЛАМОЛАР 

ҚОРАВОЙ ҚОРИ

     Бухоро амири Саид Олимхон ўз вақтида шу минтақадаги ислом таянчи ва кафолати бўлганлиги тарихдан маълум. Амирнинг энг ишончли фатвочиси (йўл-йўриқ берувчиси) Ўшлик Муҳаммад Ражаб қори (Қоравой қори) бўлганлигини кўпчилик билмаса керак. (more…) батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎТТИЗ ЙИЛ АВВАЛГИ ЎТТИЗ ДАҚИҚА(Ислом Каримов ва «Манас» эпоси)

 Яқинда Интернетда Қирғизистонлик акдемик Ўсмонақун Ибраимов “Ислом Каримов ва «Манас» эпоси” деган мақоласини ўқиб қолдим. Олим дўстимиз 1995 йил кузида “Манас” эпосининг минг йиллигига бағишланган тадбирда Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг фавқулодда чиқишини эслаб, хотираларини ўртоқлашибди. Ў.Ибраимов ўша симпозиумда манасшуносликда аксиома тарзида такрорлайдиган бир фикрни Ислом Каримов танқид қилгани, унинг оммавийлашувига барҳам берганини ёзади. (more…) батафсил..