Биби капут? Исроил ва унинг бош вазири Нетаняхуни миллионлар лаънатламоқда
Ливан ва Исроил ўртасида ўқ отишни тўхтатиш келишими Исроил мағлубиятининг яна бир далили бўлса ажабмас.
Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти ўртасида ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги битимга келишлари сионистлар давлатининг куни битиб бораётганига яна бир далил бўлса ажаб эмас. Аввал ҲАМАС, кейин “Ҳизбуллоҳ”, улардан кейин Исроилнинг душмани ҳисобланган барча ташкилот ва давлатларнинг кулини кўкка совуришга ваъда берган Исроил раҳбарияти ниҳоят атрофига кўзини каттароқ очиб қарай бошлади. Лекин воқеликни тўлалигича кўряптими-йўқми, бир нарса дейиш қийин.
Жаҳон тан олган геноцид
Ўтган 2023 йилнинг октябридан бери Фаластин ерларида, хусусан Ғазода мисли кўрилмаган хунрезликларни амалга ошириб келаётган Исроил армияси шу давр мобайнида 44 мингга яқин одамни қириб ташлашди. Қурбонларнинг 18 минг нафарга яқини ёш болалар. Умуман қурбонларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар экани эътироф қилинмоқда. Жумладан, сионистлар ўқидан мана шу давр мобайнида БМТнинг 200 нафарга яқин ходими ва 108 журналист (асосан мусулмон давлатларидаги нашрлар вакиллари) ҳалок бўлишди. 100 мингга яқин одам яраланган бўлса, 7000 киши бедарак йўқолган. Улар асосан вайроналар остида қолиб кетган.
:quality(70)/cloudfront-eu-central-1.images.arcpublishing.com/irishtimes/HKTQWXHOUB2UHMDJL5UALQJ6JY.jpg)
Шу давр ичида ўзини хорланган, жабрдийда қилиб кўрсатаётган Исроил томонидан 1200 атрофида одам ҳалок бўлган. Улардан 822 нафари оддий фуқаролар ва 681 киши ҳарбий, 63 нафари полиция ходими экани айтилмоқда. 15 мингга етмаган одам яраланган. Халқаро ҳамжамият, биринчи галда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилдан бу қирғинни тўхтатишни талаб қилиб келмоқда. Лекин АҚШ ҳомийлиги остидаги сионистлар бирлашмаси бу талаб ва чақириқларни бир пулга олмаяпти. БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг Исроилга нисбатан чора кўриш ҳақидаги барча қарорларига АҚШ вето қўйиб, уларнинг қабул қилинишига тўсқинлик қилиб келмоқда.

Адолатга чақириқ тобора қатъийроқ янграмоқда
Шу кунларда дунёнинг тури давлатларида Исроилнинг Ғазо ва умуман Фаластин ерларидаги қонхўрликларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Турли давлатлар парламентларида Исроил ва унинг раҳбари Нетаняхуга (Исроилда уни «Биби» деб аташади. – таҳр.) қарши нутқлар янграмоқда. Жаҳон ҳамжамияти Исроилнинг хунрезликларини тўхтатиш ва айбдорларни жазога тортишни тобора қатъийроқ талаб қилмоқда. Бир неча ой аввал Жанубий Африка Республикаси Исроилни Халқаро судга берган эди.
Мана шу норозиликларнинг аниқ натижаси ўлароқ, Халқаро Жиноят суди 21 ноябрь куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва давлатнинг собиқ мудофаа вазири Иоав Галлантни ҳибсга олиш ҳақида қарор қабул қилди. Суд Исроил раҳбариятини Фаластин ерларида ҳарбий жиноятларни амалга оширишда, жумладан аҳолини оч қолдириб, бундан қурол сифатида фойдаланганликда айбламоқда.
Дарҳақиқат, Исроил қарийб икки миллион фаластинлик аҳолини бир неча бор кўчишга мажбур қилиб, уларга БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ажратган инсонийлик ёрдамларининг йўлини тўсиб, юз минглаб тинч аҳолининг, ёш бола ва аёлларнинг очликдан, сувсизликдан азият чекишига сабаб бўлмоқда. Сионистларнинг нияти – очлик ва тинимсиз бомбардимон қилиш, касалхона ва мактабларнинг кулини кўкка совуриш билан фаластин ҳалқининг силласини қуритиб, тавбасига таянтириш экани очиқ-ойдин кўриниб қолди. Лекин бу қийинчиликлар Фаластин халқи, айниқса Ғазо ҳудудидаги мусулмонларнинг иродасини бука олмади.
Бир йилдан ортиқ давом этаётган уруш натижасида ўн минглаб мусулмон жангчилари шаҳид кетдилар. Исроилнинг ҳиёнаткорона ҳужуми натижасида ҲАМАСнинг сиёсий раҳбари Исмоил Ҳания, кейинроқ унинг ўрнига сайланган Яхья Синвар қурбон бўлишди. Ҳолбуки улар Исроил ва Фаластин халқи ўртасидаги музокараларда бевосита иштирок этаётган ва иштирок этиши мумкин бўлган шахслар эди. Фаластиндаги асосий шаҳарлар култепаларга айлангани боис одамлар фақат чодирлар ва кўчаларда яшамоқдалар. Лекин фаластинликлар Исроилга қарши курашдан тўхтамаяптилар.
Жаҳонда Исроил ва умуман яҳудийларга қарши нафрат шу қадар кучайдики, турли давлатларда яҳудийларга ҳужум қилиш, ҳатто уларни ўлдириш ҳоллари кўпаймоқда. Халқаро суд қарори эълон қилингач, суд жойлашган Голландия давлати расмийлари суд қарорига тўла бўйсунишларини Нетаняху ва Галлантнинг ушбу ўлкага келганлари ҳолида уларни сўзсиз ҳибсга олишларини маълум қилдилар. Бу қарор бошқа кўплаб давлатларда катта олқишларга сабаб бўлди.
Фаластин, Туркия ва бошқа мусулмон давлатлари билан бир қаторда Европа ва Америка қитъасида ҳам бу қарор кенг қўллов топди. Ҳатто Европа Иттифоқи Ташки ишлар вазири Жозеп Боррель барча Европа давлатларини суд қарорини ҳурмат қилган ҳолда уни сўзсиз бажаришга чақирди. Кўп ўтмай, Швейцария, Ирландия, Италия ва Испания ҳам суд қарорини бажаришларини эълон қилдилар. Австрия суд қарорини беъмани деб атаган бўлса ҳам, уни бажаришини маълум қилди. Европа Иттифоқига кирган 27 давлатнинг барчаси Халқаро суднинг ваколатларини тан олганлари боис энди тилга олинган сионистлар раҳбарлари бу қитъага қадам боса олмайдилар.
Франция ва Англия Халқаро суд қарорини ҳурмат қилишини айтишсада, сионистларни ҳибсга олишлари ҳақида аниқ айтмадилар. Америка қитъасидаги энг йирик давлатлардан бўлган Қанада ҳам “суд қарорини бажаришга мажбур” эканини маълум қилган.
Исроил тарқатган маълумотларга кўра, Халқаро суд ҲАМАСнинг олий раҳбарлари Исмоил Ҳания ва Яхъя Синварни ҳамда ташкилотнинг ҳарбий қўмондонларидан бири бўлган Муҳаммад Дейфни ҳисбга олиш учун ҳам ордер берган. Дейфнинг ўлими тасдиқланмагани учун уни ҳибсга олиш қарори кучида қолган. Исмоил Ҳания ва Яҳя Синварнинг ўлими тасдиқлангач, улар учун чиқарилган қамоқ ордерлари бекор қилинди.
Ҳақиқат қарор топажак
Ҳуқуқшунос экспертлар Халқаро суд қарорининг жуда муҳимлигини эътироф этишмоқда. Ушбу суд ваколатини тан олувчи Рим статутини имзолаган 124 давлатнинг барчаси Исроил бош вазири ташриф буюрса, уни ҳибсга олишга мажбур бўлади. Лекин бу ҳужжатни на Исроил ва на АҚШ имзолаган эмас. Шу сабабли улар бу қарорни менсимасдан баёнотлар бердилар.
Исроил бош вазири Нетанъяху суд қарорини «сохта ва бемаъни” деб атади ва ундаги айбловларни бутунлай рад этишини айтди. Суднинг ўзини эса, «нохолис ва камситувчи сиёсий орган», деб атади. Галлант ҳам бу қарорни қоралаган. АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгаши вакили эса Американинг Халқаро суд қарорини тубдан рад этишини маълум қилди. АҚШ президенти Жо Байден Халқаро жиноят судининг қарорини «таажубланарли» деб баҳолади. Икки ойгина президентлик ваколати қолган Байден бундан буён ҳам Исроилни ҳар қандай шароитда ҳам қўллаб-қувватлайверишини айтган.
Қоидага кўра, Нетаняху ва Галлантлар ҳибсга олинган тақдирдагина улар устидан суд жараёнлари бошланади. Суднинг «сиртдан» жараён ўтказиш ва ҳукм чиқариш ҳуқуқи йўқ. Бундан ташқари, ушбу суднинг ижро этиш ваколатлари йўқ ва ўз полициясига эга эмас. Суд 2023 йил март ойида Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ҳам ордер берган, бироқ бу буйруқ ҳамон бажарилмаган. Шунга қарамай, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мана шундай ордерлар бериш тажрибасини қўллаб-қувватлайдилар. Чунки бу қонун олдида ҳамманинг бирдай эканининг тимсолидир.
Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг катта маслаҳатчиси Болкис Жаррохнинг айтишича, «Халқаро жиноят судининг Исроил юқори мартабали раҳбарлари ва ҲАМАС расмийсини ҳибсга олиш учун ордер бериши “айрим шахслар қонундан юқорида туради”, деган фикрни йўққа чиқаради».
Лондондаги Қиролича Мери университетининг инсон ҳуқуқлари бўйича профессори, Британия Яқин Шарқ тадқиқотлари жамияти вице-президенти Неве Гордоннинг Al-Jazeera нашрига айтишича, Исроил раҳбарларининг жиноий ҳаракатларини исботлаш жуда осон бўлади. «Бу ордерлар ниҳоят халқаро ҳамжамиятни ваҳшийликларни бартараф этишга ҳамда Фаластин ва Исроилдаги барча қурбонлар учун адолатни таъминлашга ундаши керак», – деди Гордон.
Бундан ташқари ушбу суд қароридан кейин Ғарб давлатлари, жумладан Исроилга қурол-яроғ етказиб бераётган Германия ва Англия каби мамлакатлар ўзлари юбораётган қуроллар жиноят содир этишда фойдаланилганини тан олишлари керак. Демак, улар ўзларининг Исроил билан савдо келишувларини қайта кўриб чиқишлари лозим.
Хуллас, охирги воқеалар АҚШнинг иссиқ қўйнига кириб олиб, кўнгли тусаган ишни амалга ошириб келаётган Исроилнинг эркаликлари ва минглаб одамлар ҳаётига зомин бўлаётган хархашаларига якун ясаладиган кунлар яқин эканига далолат қилмоқда. Бугунги кунда Исроилдан норози бўлсада, дардини сиртга чиқара олмай келган ўнлаб давлатлар яҳудлар давлатидан норози эканларини баралла айта бошладилар.
Исроилни ердаги жаннат билиб, у ерга ошиққан минглаб одамлар эса, уруш ва доимий хавфдан қўрқиб, мамлакатни ташлаб кета бошладилар. Чунки 10 миллион аҳолиси бор Исроил атрофида 150 миллион одам яшайдиган мусулмон (асосан араб) давлатлари мавжуд. Сионистлар уларнинг барчаси билан алоқаларини бузиб, улар билан душманлигини мустаҳкамлаб улгурди. Уларнинг бири – жаҳонда энг кучли армияга эга бўлган давлатлардан бири Эрон бўлса, иккинчиси НАТОга аъзо бўлган Туркиядир.
Араб давлатларининг Исроилга нисбатан, унинг доимий раҳнамоси бўлган АҚШга нисбатан нафрати тобора кучайиб бормоқда. Америка эса Исроил туфайли ўз нуфузи яксон бўлишини истамайди. Уруш туфайли Исроил иқтисодиёти ҳам қаттиқ зарар кўрмоқда. Бу давлат шундоғам АҚШнинг ёрдамисиз яшолмайди. Йил сайин Америка аҳолиси ҳамёнидан Исроилга 3 млрд. доллар миқдорида маблағ беғараз ёрдам сифатида бериб турилади. Исроилликлар доимий уруш ва мавҳумликдан чарчаганлар. Қолаверса, яҳудийларнинг ортодоксал дунёқарашдаги кўплаб вакиллари ҳам Исроилнинг бугунги сиёсатини қаттиқ қоралаб, бу сиёсат яҳудий халқи учун кўплаб кулфат келтиришидан огоҳлантирмоқдалар. Турли маълумотларга кўра, ҲАМАС билан уруш даврида 2 миллионга яқин яҳудий бу мамлакатни ташлаб чиқиб кетган. Кетаётганлар сони камаймаяпти.
Россиянинг энг жанжалкаш, лекин аниқ сиёсий башоратлари билан машхул бўлган сиёсатчиси, марҳум Владимир Жириновский Исроил давлатининг 2025 йилда барҳам топиши ҳақида башорат қилган. Афтидан у янглишмаган кўринади.
Оқбура, Бишкек.
Расм интернетдан олинди