Туркияда ўқишни истайсизми? Марҳамат!

Илм ортидан қувганлар Туркиянинг махсус дастури доирасида стипендия олишлари мумкин.

Қирғизистон таълим ва фан вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Қирғизистон ёшлари ҳам “Туркия стипендиялари – 2023” дастурида иштирок этишлари мумкин.

Бу стипендиялар илм толибларига Туркия олийгоҳларида бакалавр, магистратура ва PhD – докторантура дастурларида иштирок этиш имкониятини беради. Бунинг учун жорий йилнинг 20 февралига қадар истак хатини топшириш лозим.

Стипендияда иштирок этишни истаганлар расмий www.turkiyeburslari.gov.tr сайтида қайд этилишлари лозим.

Хабарда айтилишича, стипендия доирасида қабул қилинган талабгорларга молиявий ёрдам берилади, жумладан ўқиш учун тўлов (контракт), яшаш жойи, тиббий суғурта билан таъминланадилар. Шунингдек бу стипендиялар университетга кириш, ҳамда олий маълумотнинг барча даражаларида академик, ижтимоий ва маданий имкониятлар ҳам беради.

Бугунги кунда Туркиянинг ҳар бир шаҳрида “ҳар шаҳарга – университет” тамойили асосида университетлар қурилган ва очилган бўлиб, уларда минглаб маҳаллий ва ҳорижий ўлкалардан келган талабалар билим олмоқдалар.

Мамлакатда 200га яқин олий ўқув юртлари бор. Улардан 62 фоизи, яъни 129таси давлатга қарашли. Уларда ўқиш учун тўланадиган ҳақ ўта қиммат эмас – 300 дан 600 АҚШ долларига қадар. Бу университетлар Болон жараёнида иштирок этганлари сабабли илғор ва тил билган талабалар Европа олийгоҳларига бориб ўқиш имкониятларига ҳам эга бўладилар.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг