АДАБИЁТ 

Шикаста кўнгилнинг ҳаетбахш наволари

Ассалому алайкум домла, соғу саломатмисиз, – деб ёзибди бизга Бозорқўрғонлик кекса ижодкор, шу кунларда ўттиз олти ёшга кирганига энди эллик йил тўлган (86) ҳожи оғамиз Мўйдинжон ака Абдулмажидов. – “Оқбура” сайтида бундан бирқанча вақт аввал "Худо берган истеъдод" деган мақолада қуйидаги шеърлар муаллифи тўғрисида ёзувдим. Бу йигит ўттиз ёшларга етган, аммо ногиронлиги, яъни юролмаслиги боис мактабда... батафсил..
АДАБИЁТ 

ҚИРҒИЗ ДЎСТИМ АШИМГА

Аслида, овозим етгулик жойди... Ўш, Чуй, Жалолобод, Бурганди, Сузоқ. Икки мингу ўннинг кузак фаслидан, Етти ёт қитъадек бўпқолдик узоқ...   Бир ҳатлаб етардим Майлисувингга, Иссиқкўлларингда сузардим яйраб. Ай, Ашим, ям-яшил, ўтга бурканган Олойингда қўйлар боқардим яйраб!   Юрагим гоҳида хижил бўпқолса, Қайдасан жўрам, деб жўнаб ворардим Қирларга дўппимдек ўтовларингда Бешбармоқ еб, қимизларга қонардим!   Мабодо, Кепқолсанг,... батафсил..
ҚАДРИЯТ Навоийхонлик Навоийхонлик суҳбатлари   

НАВОИЙ НАЗДИДА, ЯШАШДАН МАҚСАД…

“Кўзунгга тани нотавоним фидо, Равонбахш лаълингға жоним фидо.   Лабинг ранги оллида қоним сабил, Қадинг жилвасиға равоним фидо.   Белу оғзинг олди тану жонниким, Анга ошкору ниҳоним фидо.   Бағир лаъли, кўз дурри оллингда сарф Демайким, сенга баҳру коним фидо.   Жунун бирла ақлим ғаминг садқаси, Ки оллингда яхши-ёмоним фидо.   Фано даштида қани оворалик, Ким... батафсил..
ҒАЗАЛХОНЛИК ҚАДРИЯТ 

ЎШЛИК ШОИР ИСТЕЪДОДИНИНГ ҲУВАЙДОСИ

     Ота-боболари Ўшлик, исми Хожамназар Ғойибназар ўғли бўлган шоир Ҳувайдо 1704 йил Фарғонанинг Чимён қишлоғида туғилган ва 1780/81 йил ўша ерда вафот этган. Тасаввуф шеъриятининг йирик вакили. Чимён қишлоғида мактаб очиб, узоқ вақт мактабдорлик қилган, косиблик билан ҳам шуғулланган. Отаси Ғойибназар сўфи Офоқхўжа эшоннинг муридларидан бўлган, кейинчалик Ўшдан Чимёнга кўчиб келиб, бу ерда масжид ва... батафсил..
АДАБИЁТ ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

БИР-БИРИНИ КЎРМАГАН ОТАШҚАЛБ ИККИ ШОИР

Ҳар бир даврда миллий адабиёт вакилларининг қай бирoви истeъдoдининг йўналиши, асарларининг руҳи ва ҳаттo ижoдий тақдирига кўра бoшқа бир xалқнинг шoири ё ёзувчисига мoнанд бўлиб қoлади. Бундай “эгизак” адиблар ҳақида гап кeтганда, “слoвeн адабиётининг Пушкини”,  “испан сўз санъатининг Шeкспири” дeган таърифлар қўлланади. (more…) батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ Навоийхонлик 

ГАНЖ ПИНҲОН АЙЛАГАЧ…

Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач, Шамъ равшанроқ бўлур торин паришон айлагач.   Юзни гуллардин безабму бизни қурбон айладинг, Ё юзунгга тегди қонлар бизни қурбон айлагач?   Тийғ ила пайконларинг етти кўнгул бўлғоч хароб, Сув қўюб тухм эктинг, ул кишварни вайрон айлагач.   Қон эмаским, ёпти гулгун ҳулла жаннат хозини, Ишқ мақтулин шаҳид айларда урён айлагач.... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

ШЕЪРЛАРИ КАБИ БАРҲАЁТ

Шавкат Раҳмон — фикрчан шеърлари билан ўзбек шеърхонларининг дилида мустаҳкам ўрин олган шоир. Маълумки, Шавкат ака меҳнат фаолиятини Ўш вилояти «Ленин йўли» (ҳозирги «Ўш садоси») газетаси таҳририятида бошлаган. Дастлабки шеърлари ҳам шу газета саҳифалари орқали минглаб мухлисларини топган. Мен газетанинг 60-йиллар охири-70-йиллар бошидаги тахламларини варақлаб, Шавкат Раҳмон шеърларини қидирдим. Топганларимни мароқ ила ўқиб чиқдим. Шоир битган... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ Навоийхонлик 

“Хазойинул маоний”Алишер Навоий

    Алишер Навоийнинг “Хазойинул маоний” аталмиш муаззам чор девонининг учинчиси бўлмиш “Бадоеъул васат”дан ўрин олган қуйидаги ғазал (№ 177)га диққат қилинг. Уни кўп ҳофизлар ашула қилиб айтишган: (more…) батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

ҲОФИЗНИНГ ҲОФИЗАСИДАГИ ГАПЛАР

    Расулжон Ураимжоновнинг овози узоқ йиллар Қирғизистон ва Ўзбекистон саҳналарини ларзага солган. У овози орқали юрагини очган ҳофиз. Лекин бугун у сўз билан ҳам юрак очмоқда. Унинг сўзларида оғриқ ҳам бор, орзу ҳам. Мақом санъатига севги ҳам бор, хафалик ҳам. Аммо бариси юракдан. Ҳар бир қўшиғида халқ тақдири, қалб дарди, севинч оҳанги бор. У –... батафсил..
АДАБИЁТ ҚАДРИЯТ 

БИР ТАРЖИМА КИТОБНИНГ ЯРАТИЛИШИ ҲАҚИДА

Андижонлик адиб Ҳабиб Сиддиқ юморларини ўқиб, унинг сўз маҳоратига, кинояларни ўрнида ишлатишига ҳавасим келганди. Таржимаи ҳолини топиб ўқисам, у асли қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис, шу соҳа бўйича олим экан. Ёзганлари эса адабиётни яхши билиши, тилни мукаммал эгаллаганидан дарак бериб турарди. Ёзувчи билан танишгим келди. Шу орада Андижонда ёзувчиларнинг навбатдаги гурунги бўлиб қолди. Мени ҳам таклиф қилишган... батафсил..