ҚАДРИЯТ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ 

ИҚТИСОД ФАНИНИНГ ДАРҒАЛАРИДАН БИРИ

Умрини ўзбек иқтисод илмининг шаклланиши ва ривожланишига бахш этган, бу соҳа фанига беқиёс ҳисса қўшган камтарин, аммо буюк олимлардан бири — атоқли совет ва ўзбек иқтисодчи олими, иқтисод фанлари доктори, Самарқанд Кооператив институти ректори профессор Шер Сулаймоновдир. Шерхон Сулаймонович Сулаймонов 1924 йил Ўш яқинидаги Бувалашкар қишлоғида дунёга келди. Халқона меҳнат муҳитида ўтган болалиги унда одмилик, ишчанлик... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎЗБЕК-ҚИРҒИЗ ДЎСТЛИГИ ВА АДАБИЙ ҲАМКОРЛИГИ

Азал-азалдан қадим Туркистонда яшаб келаётган дини, тили, дили бир оға-ини ўзбек ва қирғиз халкларининг ўзаро аҳиллиги, меҳр-оқибати адабиётларда ҳам кенг ёритилган. Жумладан, Алишер Навоийнинг асарлари қирғиз шоир, ёзувчиларини ҳам илҳомлантирган, Уларнинг шаклланишига кенг таьсир кўрсатган. Ҳазрат Алишер Навоий тўпори қора халқ тили ҳисобланган туркий ўзбек тилини шеърият осмонига кўтариб кўйди. “Муҳокаматул луғатайн”ни ёзиб, ўзбек тили форс... батафсил..
ҚАДРИЯТ Юртимиз алломалари 

ҚИРҚ САККИЗТА ДАРСЛИК ЁЗГАН ОЛИМ

Айрим манбаларда профессор Отақўзи Азизов Самарқанднинг Исфана деган қишлоғида туғилган, деб хато ёзишади. Аммо Самарқанд тарафларда Исфана деган қишлоқнинг ўзи йўқ, бу киши Қирғизистонлик. Доцент Ҳайдарали Узоқовнинг “Ўзбек тилшунослари” биоблиографик китобида кўрсатилишича, Отақўзи Азизов домла 1910 йил 21 сентябрда Қирғизистоннинг Лайлак туманида деққон оиласида туғилган. Кўрамизки, Қирғизистон замини бундан 115 йил муқаддам ўзбек илм-фанига икки улуғ... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ДАВР ЖАРЧИСИ

Юқори синфларда бадиий адабиётларни қизиқиб ўқирдик. Бу эса тафаккурни ўстириб, билим доирасининг тобора кенгайишига олиб келди. Мактаб деворий газеталари қаламни чархлашда муҳим восита бўлди. Ҳаваскор сифатида шеърлар, мақолалар ёзиб, республика “Қирғизистон ҳақиқати” (кейин “Ленин йўли”, ҳозир “Ўш садоси”) газеталарида қатнаша бошладик. Дастлаб бу касбнинг машаққатлари унчалик сезилмайди. Кичик мақолалар остида ўз номингизни кўришнинг ўзи бир олам... батафсил..
ҚАДРИЯТ ЎШЛИК УЛАМОЛАР 

БИЛОЛ ҚОРИ

Билол қори Миробиддин ўғли 1936 йил 29 октябрда Ўшнинг Тошлоқ маҳалласида таваллуд топган. Бу маҳалла ўша даврда диний муҳит, зиёли аҳолиси ва анъанавий маданияти билан танилган ҳудудлардан бири эди. Отаси Миробиддин атторлик билан шуғулланган ва масжидда муаззин сифатида хизмат қилган. Шу сабабдан маҳалла аҳли уни “Миробсўпи” деб атаган. Шу муҳитда улғайган Билол ака болалигидан Қуръон ва... батафсил..
ҚАДРИЯТ Навоийхонлик Навоийхонлик суҳбатлари   

НАВОИЙ НАЗДИДА, ЯШАШДАН МАҚСАД…

“Кўзунгга тани нотавоним фидо, Равонбахш лаълингға жоним фидо.   Лабинг ранги оллида қоним сабил, Қадинг жилвасиға равоним фидо.   Белу оғзинг олди тану жонниким, Анга ошкору ниҳоним фидо.   Бағир лаъли, кўз дурри оллингда сарф Демайким, сенга баҳру коним фидо.   Жунун бирла ақлим ғаминг садқаси, Ки оллингда яхши-ёмоним фидо.   Фано даштида қани оворалик, Ким... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ФАН ОЛАМИДАГИ ЁРҚИН СИЙМО

XX асрнинг ўрталарида Ўш нафақат илму маърифат, балки маданият ва маърифат барқ уриб ривожланган марказлардан бирига айланди. Бу заминдан етишиб чиққан зиёлилар, олимлар, шоир ва санъаткорлар халқимизнинг фахрига айланди. Ана шундай эл ардоғидаги сиймолардан бири биология фанининг йирик намоёндаларидан бири, профессор, биология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ўринбой Ҳасановдир. Ўринбой Ҳасанов 1928 йил Ўш... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ДЎСТИМНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛИ

Мана етмиш йилдан ошдики, бир воқеа хотирамдан чиқмайди. Ботиржон қўшни колхоздан эди. Биз ўқиган йиллар юқори синфга ўтган болалар қишлоқдаги ягона ўрта мактабга келишарди. У пайтлар дарслик кам. Учинчи синфга ўтган ўртоқларим билан ёзги таътил кунлари китоб излаб қўшни колхозга ўтдик. Маҳаллада китоб суриштириб юриб, Ботиржонларнинг уйига кириб қолибмиз. Паст, лойсувоқ томли уйдан бир бола чиқиб... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

НАВОИЙ ШАҲРИДА НАВОИЙХОНЛИК АНЖУМАНИ

2025 йил 17-18 октябрь кунлари Навоий шаҳрида “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маданият ва маърифат тараққиётидаги ўрни” мавзуида V халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда хорижий мамлакатлардан 18 нафар нуфузли меҳмон, шунингдек Ўзбекистондан ҳам навоийшунос олимлар, ёзувчилар ва шоирлар иштирок этдилар. Тадбир Навоий шаҳридаги буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎШ ГУЗАРЛАРИ:КЕЧА ВА БУГУН

Ўшда номлари шаҳар хариталарида ҳам, расмий топонимикада ҳам топилмайдиган жойлар жуда кўп. Шаҳримиздаги расмий ва норасмий жой номлари ўзбек, қирғиз, форс, араб, рус, хитой ва бошқа тиллардан келган сўзлардан иборат. Ўш Грензаводи ҳам яхши мисол. “Кеча мен Сойгузар орқали ўтдим” дейдиган кишини топиш мушкул. Ҳозирги Ўш вилоят касалхонасига туташ шимоли-шарқий ҳудуднинг тарихи жуда қизиқарли. Бу жойлар “Қирариқ”... батафсил..