ҚАДРИЯТ 

БИРИНЧИ ЎЗБЕК КОСМОНАВТИ ҲАҚИДА КИТОБ

Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шариповнинг оламшумул жасорати ҳақида турли тилларда кўплаб мақолалар ёзилганини, китоблар нашр этилган. Таниқли журналист ва ёзувчи Ўктамбек Каримов юртдошимиз ва замондошимиз, Қирғизистон қаҳрамони, Россия Федерацияси қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, фазогир Солижон Шарипов ҳақида очерк ёзган эди. Куни кеча ушбу асар Бишкекда ҳуқуқшунослик фанлари доктори, истеъфодаги милиция генерал майори... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ШОИР  ЎҚИТУВЧИ ЮБИЛЕЙИ

Бозорқўрғондаги Алишер Навоий номли ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиётидан 40 йил сабоқ берган шоир ўқитувчи Шерали Ўринбоевнинг 100 йиллик юбилейи  ўтказилди. Мактаб жамоаси устознинг хотира кунига пухта тайёргарлик кўришди. Домладан сабоқ олган унинг жияни, айни пайтда Ўзбекистонда яшаётган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, бир неча китоб муаллифи Салима Холдорова, Бозорқўрғон туман халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ИККИ КУНДА ИККИ ТЎЙ

Шу ҳафтанинг икки кунида, аниқроғи, биринчи ва тўртинчи апрель саналарида Марказий Осиёнинг бош шаҳри – Тошкентда қирғиз халқи ҳаёти ва адабиётига бағишланган икки йирик анжуман бўлиб ўтди. Булардан биринчиси Ўзбек миллий академик драма театрида Т.Абдумўминов номидаги Қирғиз миллий акдемик драма театри меҳмонда бўлиб, таниқли адиб Қайрат Иманалиевнинг “Охирги хат” пьесасини намойиш қилингани, иккинчиси – Истеъдодли ёшларни... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

КЎЗ ОЧИБ КЎРГАН ЁР

(ҳикоя)     Гавжум маҳалла гузарига келар эканман, нарироқда “Жаҳон бозорига бир одам!” деб чақираётган киракаш ҳайдовчининг овози янгради. Шошиб “Тико”нинг олд ўриндиғига жойлашдим. “Сафаримиз бехатар бўлсин”, дея дуо қилгач, орқа ўриндиқдаги уч аёлга назар ташлаб саломлашдим. Бирининг қучоғида тик турган 6-7 ёшли бола атрофга суқланиб боқарди. – Набирангизми? – дедим жимликни бузиб, шаҳарни бир томоша... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

АСКИЯ БЕПАРДА БЎЛМАСИН

Ҳазил-мутойибада, қувноқлик ва дилкашликда менман деган халқ билан беллашишга қодир ўзбекларда, шунингдек қирғизлар ва қозоқларда аския тарихи қадим мозийга бориб тақалади. Аския ўзи нима? Аския мазмун-моҳияти жиҳатдан синоним, омоним ва метафоралардан иборат сўз ўйини, атрофлича билим, зукколик, тафаккур, ҳозиржавоблик, сўзамоллик ифодасидир. Масалан, Ҳошимжон Раззоқовнинг "Нодира" драмасида хон саройидаги қизиқчилар томошаси акс эттирилган. Қизиқчи Зокиргов хонни, унинг... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ҚАРДОШЛИК ФОРУМИ

Шу йилнинг 29-31 март кунлари Фарғона вилоятида “Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон дўстлик форуми” бўлиб ўтди. Бундай форумлардан кўзланган мақсад – халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлашдан иборат. Қардош халқларнинг бу каби мулоқоти ўзаро ҳамжиҳатликка, маданий-маърифий соҳадаги алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжондан ташриф буюрган фестиваль қатнашчилари “Фарғона” халқаро аэропорти... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ – ДЎСТЛИК ВОДИЙСИ

“Қўшничилик – тақдир, дўстлик эса танлов”, деган нақл бор. Бугун ана шу танлов — дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат ҳақида фикрлашсак. Фарғона водийси — Марказий Осиёнинг аҳоли энг зич яшайдиган, шу жиҳати билан энг ноёб ҳудудларидан бири бўлиб, у Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида жойлашган. Бу водий асрлар давомида турли миллат вакилларини бирлаштириб келган, ҳақиқий маданиятлар... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎШНИНГ ШИМОЛИ-ҒАРБИДА…

Ҳозир кўп мамлакатларнинг иқтисодиятида туризмдан келадиган даромад салмоқли ўрин эгаллаяпти. Шундан келиб чиқиб, унинг пляж-сув туризми, маданий туризм, даволаш-соғломлаштириш туризми, ишбилармонлик туризми каби  бирқанча турлари пайдо бўлди. Экологик, гастрономик, зиёрат туризми, экстремал туризм кабилар кенг тармоқ отди. Махфий қолмасинким, ҳарқандай туризм шу мамлакат ватандорлари туризми ҳамда хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатиш туризми кабиларга бўлинади. Кейинги йилларда Ўш... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎШЛИК АСКИЯЧИ ШОФЁР

Халқ ижодида ўзига хос ўрни бўлган, хусусан, Фарғона водийсида кенг тарқалган аскияга болаликдан меҳр қўйганмиз. Сайил ва томошалар аскиясиз ўтмасди. “Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз?» деб бошланадиган икки гуруҳнинг тарафма-тараф баҳсини, сўз ўйинлари-ю қизиқ-қизиқ ҳангомалари боис юракдан отилиб чиққан қаҳ-қаҳалар гуллаган давраларни қўмсаймиз. Ҳозир ҳам аския халқ санъатининг бир тури сифатида ўз мухлисларига эга. Ўзига хос аския мактабига... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎШЛИК ТУЛУЪ АФАНДИ. У КИМ ЭДИ?

Мен Тулуъ афанди деган киши исмига бундан етти-саккиз йил илгари, “Она юртим – Қирғизистон, Ўш…” деган китобимга материал йиғаётган чоғда дуч келган эдим. Ижодкор муаллим Одилжон Раҳимов Ўш шаҳрининг қадимги гузарлари тарихини битиш асносида Тулуъ афандини ҳам тилга олган ва илиқ сўзлар билан таърифлаган экан. Афсуски, Одилжон домланинг ёзганлари, вафоти сабабли бўлса керак, машинкаланган ҳолда қолиб... батафсил..