ҚАДРИЯТ 

ДЎСТИМНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛИ

Мана етмиш йилдан ошдики, бир воқеа хотирамдан чиқмайди. Ботиржон қўшни колхоздан эди. Биз ўқиган йиллар юқори синфга ўтган болалар қишлоқдаги ягона ўрта мактабга келишарди. У пайтлар дарслик кам. Учинчи синфга ўтган ўртоқларим билан ёзги таътил кунлари китоб излаб қўшни колхозга ўтдик. Маҳаллада китоб суриштириб юриб, Ботиржонларнинг уйига кириб қолибмиз. Паст, лойсувоқ томли уйдан бир бола чиқиб... батафсил..
ЖАМИЯТ ҚАДРИЯТ 

НАВОИЙ ШАҲРИДА НАВОИЙХОНЛИК АНЖУМАНИ

2025 йил 17-18 октябрь кунлари Навоий шаҳрида “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маданият ва маърифат тараққиётидаги ўрни” мавзуида V халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда хорижий мамлакатлардан 18 нафар нуфузли меҳмон, шунингдек Ўзбекистондан ҳам навоийшунос олимлар, ёзувчилар ва шоирлар иштирок этдилар. Тадбир Навоий шаҳридаги буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎШ ГУЗАРЛАРИ:КЕЧА ВА БУГУН

Ўшда номлари шаҳар хариталарида ҳам, расмий топонимикада ҳам топилмайдиган жойлар жуда кўп. Шаҳримиздаги расмий ва норасмий жой номлари ўзбек, қирғиз, форс, араб, рус, хитой ва бошқа тиллардан келган сўзлардан иборат. Ўш Грензаводи ҳам яхши мисол. “Кеча мен Сойгузар орқали ўтдим” дейдиган кишини топиш мушкул. Ҳозирги Ўш вилоят касалхонасига туташ шимоли-шарқий ҳудуднинг тарихи жуда қизиқарли. Бу жойлар “Қирариқ”... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЯХШИЛИК УНУТИЛМАЙДИ

Бу воқеага 60 йил булди. Укам ҳарбий хизматдан келгач, уйланиш навбати келди. Уй эса битта. Кексайган дадамиз ва кейинги “онамиз” пастак уйда туришади. Мен оилам бошқа уйга кўчмасак, укам уйланадиган бошқа уй йўқ. Шу боис, нариги маҳаллада экин экиб юрган участкага уй қуриш керак. Мен муаллим бўлиб ишлайман, маош оз. Эплаб, топганимни сарфлаб, бир уй-бир даҳлиз... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

Иброҳим домла Ҳамробоев

Шундай одамлар бўладики, уни “фалончининг қудаси”, ёки “фалон орден соҳиби” деб айтмасангиз, ҳеч ким танимайди. Ва яна шундай кишилар ҳам борки, номининг ўзиёқ барча унвону мукофотлари, эгаллаган лавозимларидан баланд туради. Бугун Сиз азизлар билан ана шундай шахслардан бири ҳақида суҳбатлашамиз. Иброҳим Ҳамробоев Ўзган яқинидаги Шералиқишлоқда 1920 йил 5 май куни таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлагач, 18... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ЎШДА АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ БАЙРАМИ”

15-октябр куни Ўш давлат университетида катта маданий-маърифий тадбир — “Ўзбек адабиёти, санъати ва маданияти кунлари” бўлиб ўтди. Тадбир Ўш давлат университетининг ташқи ишлар бўлими, Филология ва маданиятлараро коммуникация институти, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили, адабиёти ва маданияти маркази ташаббуси билан ташкил этилди. "Байрамнинг бош мақсади икки қардош халқ — қирғиз ва ўзбек эллари орасидаги маданий алоқаларни... батафсил..
ҚАДРИЯТ ЎШЛИК УЛАМОЛАР 

ИСМОИЛЖОН ҚОРИ

Собиқ шўро замонида Ўшда етук қорилар бармоқ билан санарли эди. Улар орасида Қоравой қори, Ипак қори, Чарос қори, Шоюнус қори, Дадажон қори, Мақсудали қори, Чўлоқ қори, Сибғатуллоҳ қори, Шафоат ҳожи ва бошқаларнинг номи анча таниқли бўлган. Уларнинг қилган ишлари, ҳаётда қолдирган излари миннатдор инсонлар қалби ва хотирасидан бир умрга ўчмайди. Фарғона водийсида таниқли дин пешвоси, Ўшда... батафсил..
ҒАЗАЛХОНЛИК ҚАДРИЯТ 

ЎШЛИК ШОИР ИСТЕЪДОДИНИНГ ҲУВАЙДОСИ

     Ота-боболари Ўшлик, исми Хожамназар Ғойибназар ўғли бўлган шоир Ҳувайдо 1704 йил Фарғонанинг Чимён қишлоғида туғилган ва 1780/81 йил ўша ерда вафот этган. Тасаввуф шеъриятининг йирик вакили. Чимён қишлоғида мактаб очиб, узоқ вақт мактабдорлик қилган, косиблик билан ҳам шуғулланган. Отаси Ғойибназар сўфи Офоқхўжа эшоннинг муридларидан бўлган, кейинчалик Ўшдан Чимёнга кўчиб келиб, бу ерда масжид ва... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

ҲАСАД ВА ҒИЙБАТ – ҚАЛБ ОҒУСИ

Кўп йиллар вилоят газетасида мухбир бўлиб ишладим, шу боис шаҳар ва қишлоқларда ошна-оғайниларим кўп. Бу мақолани ёзишимга мосилик бир қадрдон укамизнинг айтган сўзлари сабаб бўлди. Айрим мулоҳазалар боис, унинг исмини аниқ кўрсатмадим. Олтмиш ёшдан ошиб, пенсияга чиққан бу одам партия-совет органларида, колхозда анча нуфузли лавозимларда хизмат қилган. Оиласи ҳамда ўзи қишлоқнинг обрўли кишиларидан саналади. Уч йил... батафсил..
ҚАДРИЯТ 

Тавба…

Тавба – истиғфор дегани. Аммо бу сўз ўзбек тилида кесатиш маъносида ҳам қўлланади. “Қилган ишингизни қаранг, э тавба!” деб қўямиз кимгадир дакки берганда. Аммолекин бу замонда танбеҳ эшитадиган кимса қолмаган. Ҳамма ўзини ҳақ деб билади. Шунинг учун ҳам ажабланиб, ҳам ўзингни ўзинг овутиб, гоҳо “тавба” деб юборасан киши. Кўрган-билган баъзи ишлар ёдга тушади. Ажабки, уларда кимдир... батафсил..