Талант Мамитов Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди

    Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Улар кун тартибидаги долзарб масалаларни ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг қадамларини муҳокама қилдилар.

Талант Мамитов пандемия пайтида Қирғизистонга кўрсатган  инсонпарварлик ёрдами учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлашга, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Талант Мамитов Шавкат Мирзиёевни ва умуман Ўзбекистон халқини кириб келаётган 2021 йил билан табриклади ва икки томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлади.

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг