ЭВЕРЕСТНИ ЗАБТ ЭТГАН БИРИНЧИ ЎЗБЕК.

Дунёнинг энг баланд нуқтаси шубҳасиз Ҳимолай тоғ тизмасидаги Эверестдир.
Илк бор Эверест 1953 йилда забт этилган.
Тибетликлар уни Жомолунгма,непалликлар эса Сагарматха деб атайдилар. Чўққининг аниқ баландлиги бўйича тортишувлар ҳамон давом этмоқда.
Қайсидир тадқиқотчилар уни 8844 метр дейишса, бошқа мутахассислар дунёнинг энг баланд нуқтаси 8852 метрдан кам эмас, деб бонг урадилар.

Суратдаги инсон ким эканини биласизми? Билмасангиз, билиб олинг!

Дунёдаги энг баланд чўққи – Эверестни забт этган биринчи ўзбек Дилмурод Тиллахўжаев.

Дилмуроджон Тиллахўжаев 1969 йил 8-декабрда Ўш шаҳрида туғилган. Халқаро экспедицияси аъзоси. 2004 йилнинг апрель-: май ойларида «Северное седло», Ронгбук музлиги, Тибет, Хитой орқали 2004 йил 28- май ойида у Эверест чўққига чиқишга муваффақ бўлган, аммо бўрон бошланиши сабабли 8680м баландликдан (иккинчи босқич), орқага чекинишга мажбур бўлган.

Хитой ва Непал худудларида жойлашган Эверест уч бурчакли пирамидани эслатади. Жомолунгма Непал Сагарматха миллий боғининг таркибий қисми ҳисобланади. Тоғ чўққисида сонияда 55 метрга тенг кучли шамол эсиб туради. Тибет тилидан таржима қилинадиган бўлса “Жомолунгма” “Шамоллар хукмдори (jomo хукмдор), (rlung шамол) деган маънони англатади. Унинг бошқа “Жомо Канг Кар” деган номи ҳам бор. Бунинг маъноси (jo-mo-gangs-dkar – “оқ қорлар хукмдори” деган маънони англатади. Инглизлар чўққини 1830-43 йилларда Британия Ҳиндистони геодезия хизматига раҳбарлик қилган Жорж Эверест (George Everest, 1790—1866) номи билан аташади.

 

 

              facebook

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг