Қозондаги ўйинлар: Қирғизистон уч олтин медаль билан олтинчи бўлди
Татарстоннинг Қозон шаҳрида ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ўйинларида мингдан ортиқ ёш спортчилар қатнашдилар.
Қирғизистонлик уч спортчи – каратэ бўйича Нурланбек уулу Калис, белбоғли кураш мусобақаларида Нуманбет Раймали уулу ва эркин кураш бўйича Қалмира Билимбековалар олтин медал олишга сазовор бўлишди. Мусобақаларнинг охирги куни Қирғизистон футболчилари ўзбекистонлик рақибларига 3:4 ҳисобида ютқазиб, бронза медалини олиш имкониятини бой беришди.
Биринчи бор ташкил қилиниб, 4-11 сентябрь куни Қозон шаҳрида ўтказилган ўйинларда Қирғизистон командаси жами 38 медаль билан МДҲ давлатлари орасида олтинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Россия спортчиларида (215 медалдан 114таси олтин) бўлса, иккинчи ўринни Ўзбекистон спортчилари эгаллашди (91 медаль) ва учинчи ўрин Қозоғистон жамоасига насиб қилди. Қозоғистонлик спортчилар 108 медал (18та олтин) олишди, лекин ўзбекистонликлар олтин медаллар сони (23 олтин) ҳисобига иккинчи ўринни эгалладилар.
Тожикистон (14 медаль), Арманистон ва Молдова командалари (13 тадан медаль) спортчиларига олтин медаль олиш насиб қилмади.
Спорт ўйинларида МДҲга кирган 9 давлатдан 14-23 ёшдаги 1100дан ортиқроқ спортчи иштирок этди. Ўйинлар спортнинг 16 тури бўйича ўтказилиб, жами 182 комплект медаллар ўйналди.
Оқбура, Бишкек