ҚИРҒИЗИСТОНДА ИЛК МИЛЛИЙ АВТОМОБИЛЬ ПАЙДО БЎЛДИ

«Эпчил» деб шартли номланган бу кичик юк машинасининг нархи 7 минг долларга яқин бўлади.

Ўтган 2020 йилда Бишкекда «Ками Motors» номида биринчи қирғиз автомобил маркаси пайдо бўлган эди. Жорий йилда у Ками Nimble электромобилини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Nimble («эпчил»)нинг литий-темир-фосфатли батареяси битта заряд билан 110 километр масофани босиб ўтиш имконини беради. Юк машинаси қуввати 15 квт ёки 20.5 от кучига тенг электр двигатели билан жиҳозланган бўлиб, электр қуввати олдинги ғилдиракларга узатилади.

“Kami Nimble”нинг узунлиги 423 см, кенглиги 160 см. Узунлиги 270 см ва эни 160 см бўлган кузовининг майдони 4,3 кв. дан зиёд. Бу эса уни бизга таниш “Газель”лар ва «Портер”лар билан таққослаш имконини беради. Юк сиғими 700 кг бўлади.

Ками Motors олган сурат

“Kami Nimble”нинг рамаси металл қувурлардан пайвандланади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, автомобилни таъмирлаш қимматга тушмаслиги керак, зеро “Ками Nimble”нинг 95% деталлари ВАЗ автомобиллари билан алмаштирилиши мумкин.

Компания директори Алия Сапарбаева «Реал ньюс»га берган интервюсида маълум қилишича, машиналар Қирғизистонда ишлаб чиқилган, унинг 40% эҳтиёт қисмлари шу ерда ишлаб чиқарилади, қолган эҳтиёт қисмлар Россия ва Хитойдан олиб келинади. Унинг айтишича, компанияда 46 нафар ходим ишлайди, улардан 39 нафари кар ва хира эшитувчилардир. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда автомобил йиғиш бўйича мутахассислар йўқ, Шунинг учун Ками Motors кар ва эшитиш қобилияти суст одамларни шу ишга ўргатишга қарор қилган.

2021-йилнинг 1-ноябридан дастлабки 100 та “Kami Nimble” автомобилини етказиб бериш режалаштирилган, йилига эса минг дона юк машинасини йиғиш мумкин. “Kami Nimble”нинг нархи 600 минг Қирғизистон сўми ёки 7000 АҚШ долларига тенгдир.

2022 йилнинг январидан “Kami Nimble” Қирғизистон ва Қозоғистондаги расмий дилерлар тармоғида очиқ сотувга чиқади. Баъзи машиналар Россия ва Белоруссияга жўнатилади.

Россияда “Kami Nimble” Тула машинасозлик заводида ишлаб чиқариладиган «Муравей» юк машиналари билан рақобатлаша олади.

Оқбура, Бишкек

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг