Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз мухлислар!

Ўтган Рамазон ойи ортидан хонадонингиздан меҳр-муҳаббат, қут-барака, тинчлик ва ҳотиржамлик узилмасин!

“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти ва унинг онлайн нашрлари бўлмиш “Оқбура” ҳамда “Алишер Навоий институти” сайтлари барча-барча мухлисларимизни Ислом дунёсининг икки улуғ байрамидан бири – муборак Рамазон ҳайити билан чин дилдан табриклаймиз.

Оллоҳ эндиликда тарих зарварақларига ёзилиб қолган навбатдаги Рамазон ойида тутган рўзаларингизнинг, барча ибодатларингизнинг, солиҳ ва савоб амалларингизнинг ажрини улуғ қилиб берсин! Яратган Эгамиздан хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз-барака ва қувонч тилаб қоламиз! Мустаҳкам соғлик, амалга оширган ва ният қилиб юрган барча солиҳ, савоб ишларингизда барака, муваффақиятлар доимий ҳамроҳингиз бўлсин!

Минтақадаги ва бутун дунёдаги давлатларда миллатлараро дўстлик, диний бирдамлик ва баҳамжиҳатлигимиз абадий бўлсин, юртларимиз тинч, осмонимиз беғубор бўлиб, дилларимизни эгаллаган шодлик бардавом бўлсин!

Доимо биз билан бирга эканлигингиздан миннатдор эканимизнинг самимий изҳори билан,

 

“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти,

“Оқбура” ҳамда “Алишер Навоий институти” сайтлари ижодий жамоалари.

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг