Наврўзи айём муборак!
Азиз мухлисларимизни Наврўз байрами билан самимий табриклаймиз!
Азиз мухлислар, қадрли ватандошлар, қалби тиниқ ҳамфикр миллатдошлар!
“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти ва унинг нашрлари бўлган “Оқбура” ҳамда “Алишер Навоий институти” сайтлари сизларни қадимий байрамимиз, янгиланиш, покланиш рамзи бўлган айём – Наврўзи олам билан чин дилдан муборакбод этамиз.
Аллоҳ хонадонларингизга тинчлик, хотиржамлик, файз-барака ва қувонч берсин! Сизларга мустаҳкам соғлик, амалга ошираётган ва ният қилиб юрган барча солиҳ, савоб ишларингизда барака, муваффақиятлар тилаймиз.
Миллатлараро дўстлик ва баҳамжиҳатлигимиз абадий, юртларимиз тинч, осмонимиз беғубор бўлиб, дилларимиз ҳамиша шодликка тўлсин!
Узоқ йиллар барча эзгу ишларимизда бирга бўлишлик ҳаммамизга насиб қилсин!
“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти.