Яна ваҳимами? АҚШ олимлари Ўзбекистонни чўкаётган давлатлар қаторида тилга олишди

Бунгача ҳам бир қатор давлатларнинг чўкиб бораётгани айтилган, лекин бунинг сабаби бошқа эди.

АҚШ геологлари ер куррасиининг икки миллиард одам яшайдиган ҳудудлари учун хавф туғдираётган яна бир таҳдидни аниқладилар. Geophysical Research Letters журналида чиққан мақолага кўра, аҳоли зич жойлашган ҳудудларда чўкишга олиб келадиган омиллардан бири ерости сувларидан фойдаланишдир.

Олимлар ерости сувларини катта миқдорда тортиб олиб, фойдаланиш ва ўша ҳудудларнинг чўкиш даражаси ўртасида сезиларли боғлиқлик борлигини аниқлаганларини айтадилар. Яъни, бу ҳудудлардаги давлатлар бу хавфни камайтириш учун сувдан самарали фойдаланишлари зарур.

Тадқиқотчилар Ер сатҳининг 6,3 миллион квадрат километрдан кўпроғи, яъни умумий қуруқлик майдонининг 5 фоизга яқини йилига 5 миллиметрдан кўпроққа чўкиб бораётганини аниқлашган. Бу хавф ҳақида бонг уришга асос бўладиган кўрсаткич экани айтилади.

Ундан кейин ер чўкишига сабаб сифатида зилзилалар ва эса ер ости сувларининг тўлдирилишига таъсир қилувчи атроф-муҳит шароитлари ана шундай хавф сабаблари сифатида тилга олинади.

Хавф остига қолаётган ҳудуд сифатида тан олинган Жанубий Осиё минтақаси энг катта ер майдонига эга бўлиб, умумий майдонининг 2,2 фоизи йилига 50 миллиметрдан ортиқ чўкиб бормоқда. Чўкиш даражаси йилига энг кўп – 50 миллиметрдан ошадиган давлатлар сифатида Филиппин, Эрон, Қўста-Рика, Индонезия ва Ўзбекистон қайд этилган.

Бунгача музликларнинг эриши ва океан, денгизлардаги сув сатҳининг кўтарилиши натижасида қатор давлатларнинг чўкиб бораётгани ҳақида ҳам кўп марта айтилган. Қадимда чўкиб кетган шаҳар давлат – Атлантида ҳақида турли тахмин ва илмий гипотезалар мавжуд.

Ана шундай “келажаги йўқ” давлатлар сифатида энг машҳур туризм давлатлари бўлган Тувалу,

Кирибати, Вануату ва Мальдив ороллари, Нидерландия ҳамда Индонезия айтиб келинади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра уларнинг айримлари 40-50 йил ичида бутунлай сув остида қолиб кетишлари мумкин.

Шу вақтнинг ўзида Ер куррасининг катта қисмида одамлар қурғоқчиликдан азоб чекишмоқда.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг