Баракалла! Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли ўн шахматчиси қаторига кирди

Ёш гроссмейстер Ўзбекистон тарихида бундай юқори даражага эришган биринчи шахматчи бўлди.

Ўзбекистонлик 19 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов динамик, яъни онлайн ўтказиладиган рейтингда дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторидан жой олди.

Газета.Уз” нашри тарқатган хабарга кўра, ўтган дам олиш кунлари Абдусатторов «Фирнхайм» клубида Германия жамоалари ўртасида ўтказилган шахмат чемпионатида икки ғалабани қўлга киритган ва бир дуранг натижани қайд этган.

Шундан сСўнг ўзбекистонлик спортчи Prague International Chess Festival супертурнирининг биринчи даврасида гроссмейстер Тхай Дай Ван Нгуенни мағлуб этган. Бунинг натижаида у ўз рейтинг жадвалида 2753,5 баллга эга бўлиб, беш поғона юқорига, яъни ўнинчи ўринга кўтарилган.

Бу ўзбекистонлик шахматчилар ўртасида рекорд ҳисобланади. Бунгача фақат яна бир гроссмейстер Рустам Қосимжонов 2715 балл билан 11-ўринни эгаллаган эди. 44 ёшли Қосимжонов ҳозир Германияда яшайди.

Нодирбек Абдусатторов 13 ёшида гроссмейстер унвонини олиб, шахмат тарихида ёши бўйича бешинчи гроссмейстер ҳисобланади. 2021 йили тез шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Кейинги йили Ўзбекистон командаси сафида шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди.

Нодирбек 2014 йили, яъни 9 ёшида Тошкентда машҳур ўзбекистонлик шахматчи Георгий Агзамов хотирасига ўтказилган мусобақаларда икки гроссмейстер Андрей Жигалко ва Рустам Ҳуснитдиновларни енгиб олган.

Оқбура, Тошкент.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг