Қозоқлар ялқовми? Ўзбекистон аҳолисининг кўпайиши қўшнилар ҳазилига сабаб бўлди

Интернетда қозоғистонлик қизиқчининг икки давлат аҳолиси сони ҳақидаги ҳазили кенг тарқалмоқда.

Қозоғистонлик қизиқчининг айтишича, мустақиллик йилларида Қозоғистон аҳолиси 4 миллионга кўпайган бўлса, Ўзбекистон аҳолиси 20 миллионга ортган. Шу вақтнинг ўзида Қозоғистон халқи ўзбекларга ўхшаб бошқа давлатларга ишлагани бормаган ҳолда «уйларида ҳам ялқовлик қилаётганини» айтади.

Қуйида биз бу беғараз ҳазил тасвирга олинган видеони мухлисларимиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

 

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Қызықта (@qiziqtaa)


Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси 2023 йилда 774,8 минг кишига кўпайиб, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига, қарийб 36 миллион 800 минг кишини ташкил қилган. Бу республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ўсган.

Бошқача айтганда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ҳар ойида эса ўртача 64,6 минг кишига кўпаймоқда.

Статистика агентлиги шуни ҳам қайд этадики, Ўзбекистонда одамларнинг ўртача умр кўриш даври 74,3 ойни ташкил қилади. Жумладан, эркаклар учун бу кўрсаткич 72,1 ёшга, аёллар учун 76,6 ёшга тўғри келади.

Ўзбекистон аҳолисининг 5,4 фоизини 65 ва ундан юқори ёшдагилар (2023 йил 1 январига кўра,) ташкил қилган. Мамлакат дунёнинг аҳолиси ёшариб бораётган давлатлари қаторига киради.

Ўтган йили қўшни давлатлар аҳолиси сонида ҳам катта ўзгаришлар қайд этилган. Жумладан, Қозоғистон аҳолиси 20 миллион кишига етган бўлса, Қирғизистон аҳолиси 7 миллионлик кўрсаткичдан ўтган, тожикистонликлар сони 10 миллион кишидан ортган.

Минтақанинг энг ёпиқ давлати бўлган Туркманистонда аҳоли сони расман 7 миллион кишидан ошган. Лекин мамлакат аҳолиси ҳам, чет эллик мутахассислар ҳам бу рақамларнинг чин эканлигига шубҳа билан қарашади. Чунки бу ерда аҳоли турмуш даражаси жуда паст бўлиб, бу демографик кўрсаткичларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Оқбура, Бишкек.

Расм ва видео интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг