Диққат эълон! Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари учун ажойиб имконият очиляпти

Бир йил давомида Қирғизистон ва Қозоғистондаги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари учун ўқув семинари ўтказилади.

Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларида фаолият олиб бораётган она тили ва адабиёти ўқитувчилари учун ўқув семинари ташкил қилинмоқда.
Бу ҳақда билдирилган хабарда айтилишича, семинарнинг асосий мақсади – иштирокчиларнинг минтақа давлатлари мустақилликка эришгандан сўнг ўзбек тили, адабиёти ва уни ўқитиш соҳасидаги янгиликлар, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, ўқитишнинг замонавий технологиялари билан яқиндан таништиришдан иборат.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, ўқув семинарлари бир йил давомида, ҳар ойда бир марта, масофавий (онлайн) шаклда ташкил қилиниб, унда Ўзбекистоннинг таниқли тилшунос, адабиётшунос олимлари ўз маърузалари билан иштирок этадилар.
Биринчи семинар 2023 йилнинг 16 ноябрида, соат 15:00 (Тошкент вақти билан) ўтказилади. Бу илк семинар “Глобаллашув даврида она тилини ўқитиш муаммолари ва ечимлари” ҳамда “Мустақиллик даври ўзбек адабиёти” мавзуларига бағишланган.
Маърузачилар:
1. Ёзувчи, филология фанлари доктори, профессор Улуғбек Ҳамдам.
2. Филология фанлари доктори, профессор Абдулхай Собиров.
3. Филология фанлари номзоди, доцент Иномжон Азимов.
Семинарда иштирок этиш учун:
1. Телефон ёки компьютерингизга ZOOM иловасини юкланг.
2. Қуйидаги расмда кўрсатилган QR-кодни сканерланг. Ёки қуйидаги ҳавола орқали ZOOMга киринг: https://us06web.zoom.us/j/5396589113?pwd=9lHcIHl8O5aIhia42owzcZqsR0G9Sw.1
3. Сўралган жойга конференция идентификатори – 539 658 9113 рақамини киритинг.
4. Сўралган жойга парол, яъни 1 рақамини киритинг.
5. Саволларингиз бўлса, [email protected] электрон манзилига мурожаат қилинг.
Барча қизиққан ва иштирок этишни ихтиёр қилган устозларнинг ишларига баракот, омад ва касбий баркамоллик тилаймиз.

https://us06web.zoom.us/j/5396589113?pwd=9lHcIHl8O5aIhia42owzcZqsR0G9Sw .1

Оқбура,Тошкент

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг