Рубльнинг қадрсизланиши: Россия кўплаб меҳнат муҳожирларини йўқотиши мумкин

Рубль курсининг тушиши туфайли Марказий Осиё давлатларига келаётган пул кўлами камаймоқда.

Қирғизистон Миллий банки маълумотларига кўра, хорижда меҳнат қилаётган ватандошлар 2023-йилнинг июл ойида ўз ватанларига 145,9 миллион доллар жўнатган. Бу май ойига нисбатан 17,9 миллион долларга кам.

Ўтказилган пулларнинг асосий қисми Россияга (132,2 миллион доллар) тўғри келади. Иккинчи ўринда узоқ хорижий давлатлар жойлашган. Миллий банк бошқа давлатлардан Қирғизистонга 6 миллион, жумладан АҚШдан 4,5 миллион ва Туркиядан 1,7 миллион доллар ўтказилганлигини маълум қилди.

Меҳнат муҳожирлари томонидан йил бошидан буён ўтказилган пуллар 1 миллиард 107,3 ​​миллион долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,5 фоизга ёки 510,8 миллионга камдир.

Шу билан бирга, июл ойида жисмоний шахслар Қирғизистондан бошқа давлатларга 30 миллион доллар, жумладан Россияга 28 миллион доллар, узоқ давлатларга 1,1 миллион доллар ўтказилган. Камроқ қисми Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга чиқарилган.

Миллий банк маълумотларига кўра, етти ой ичида жами 286,8 миллион доллир пул Қирғизистондан бошқа давлатларга ўтказилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 188,8 миллион долларга кам.

Эслатиб ўтсак, Қирғизистоннинг 7 миллионлик аҳолисининг 1 миллиондан ортиғи миграцияда. Уларнинг аксарияти Россияда бўлиб, кўпчилиги Россия фуқаролигини олган.

Мутахассисларнинг фикрича, пул ўтказмалари камайишининг асосий омиллардан бири бу Россиянинг Украинага ҳужуми бўлса, яна бири рублнинг қадрсизланиши бўлмоқда.

Бугун Россиянинг меҳнатга лаёқатли аҳоли сони урушга қарши чиққанларнинг ўз мамлакатидан қочиб кетиши ва юз минглаб ёшларнинг фронтга чақирилиши натижасида қисқаришмоқда. Масалан, 2022 йили 35 ёшгача бўлган ишчилар сони 1,3 миллион кишига камайди. Бу меҳнат бозори кузатувлари тарихидаги энг катта пасайишдир (агар 2020 йилги пандемия даври ҳисобга олинмаса).

Россияда 2023 йилнинг июн ойида ишсизлик яна бир бор рекорд даражада ортган. Гайдар институти маълумотларига кўра, апрел ойида мамалакат компанияларнинг 35 фоизи кадрлар етишмовчилиги муаммосини бошдан кечирган бўлса, июл ойида бу кўрсаткич 42 фоизга етган.

Меҳнат муҳожирларнинг катта оқимига қарамай, 2022 йилда уларнинг сони пандемиядан олдинги давр, 2019 йилга нисбатан 15,3 фоизга камлигича қолди. Даромадлар пасайиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган қайтиб кетиш жараёни вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.

Йирик молиявий фирмалардан бири иқтисодчисининг айтишича, меҳнат муҳожирларида танлаш имконияти бор, улар анча тез ривожланаётган Туркия, шунингдек, Жанубий Кореяга кетиши мумкин. Агар бу жараён бошланиб кетса, Россия меҳнат муҳожирлари учун рақобатлашишга ва жумладан уларнинг маошини оширишга мажбур бўлади. Шу билан бирга, Меҳнат муҳожирилар ҳарбий хавфлардан ҳимояланадими ёки йўқми, бу ҳам аниқ эмас.

Рублнинг ёзги қулаши Россияга қўшни давлатлар иқтисодиётига ҳам таъсир қилди. «Медуза» нашри рубл курси ҳақиқатан ҳам МДҲ мамлакатлари валюталарини ўзи билан бирга жарга тортиши ва нима учун бу меҳнат муҳожириларнинг Россиядан чиқиб кетишига олиб келиши мумкинлигини ўрганган.

Албатта рублнинг тушиши меҳнат муҳожирларининг Россияга ишлаш учун келиш истагига ҳам бевосита таъсир қилади. Бу рубл курсининг нафақат доллар ва еврога, балки МДҲ давлатлари валюталарига нисбатан ҳам қадрсизланиши сабабли содир бўлади.

Масалан, 2023 йил бошидан бери рубл курси қирғиз сўмига нисбатан 22 фоизга, ўзбек сўмига нисбатан 18 фоизга, тожик сомонийсига нисбатан 15 фоизга, арман драми ва қозоқ тангасига нисбатан 25 фоизга пасайган.

Оқибатда рублда маош олувчи меҳнат муҳожирлари ўз даромадларининг бир қисмини йўқотди ва энди Россияда ишлаш улар учун аллақачон аввалгидай жозибали кўринмай қолди.

Валюта курси қулаши туфайли меҳнат муҳожирларининг учдан бир қисми Россияни тарк этиши мумкин, дея тахмин қилади Москвадаги ўзбек диаспораси вакили Баҳром Исмоилов.

Қурувчилар миллий ассоциацияси раҳбари Антон Глушковнинг сўзларига кўра, ҳозирча ишчилар ўз жойларида қолмоқда, аммо вазият икки-уч ойдан сўнг ўзгариши мумкин.

Москва давлат университети ва «Россия Меҳнат муҳожирлари федерацияси» жамоат ташкилоти ўтказган тадқиқотга кўра, 2021 йилда Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ўртача маоши 47,1 минг рублни ташкил қилган бўлса, қурилиш ва таъмирлашда ишлайдиган муҳожирлар энг кўп – ойига 54 минг рубл даромад топган.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг