Туркияда президент ва парламент сайлови: Президент иккинчи турда аниқланади

Сайлов иккинчи турининг биринчисидан ҳам кескинроқ кураш остида ўтиши кутилмоқда.

Якшанба куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида номзодларнинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмади. Айни вақтга келиб сайлов бюллетенларининг 99 фоизи ҳисоблаб бўлинган ва энди натижаларда жиддий ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. Демак, ғолиб 28 май куни бўлиб ўтадиган иккинчи тур сайловларида аниқланади.

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) етакчилигидаги Республикачилар альянси 99,55 фоиз овоз санаб чиқилгач, 49,3 фоиз ёки парламентдаги 600 ўриндан тахминан 322 тасини қўлга киритмоқда; Жумҳурият Халқ партияси (ЖХП) бошчилигидаги мухолифатдаги “Халқ иттифоқи” (раҳбари Камол Қиличдорўғли – 35,19 фоиз ёки тахминан 212 ўринни олади, дея хабар бермоқда ТРТ канали Туркия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига таяниб.

Туркиядаги сайлов натижалари қардош, тилдош ва диндош бўлган Ўзбекистон ҳам Қирғизистон аҳолисини ҳам бефарқ қолдирмади

Туркия Эрдоған бошқаруви остида Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон билан стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаган, сўнгги йилларда бу икки давлат билан ҳар томонлама алоқаларини янада кенгайтириш, мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлган давлат.

Туркия президенти дунёдаги ўзбекистонлик ва қирғизистонликларга катта виза енгилликларини берган оз сонли мамлакатлардан бири. Туркия ҳам тижорат, ҳам саёҳат илинжида бўлган катта сондаги ўзбекистонлик ва қирғизистонликни ўзига жалб этиб келаётган ўлка.

Туркияда президентлик ва парламент учун ўтказилган сайловлар тарихий деб аталмоқда, чунки Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 20 йиллик бошқарувидан кейин илк бор мухолифатда ғалаба қозониш учун имкон пайдо бўлди.

Сайлов қутиларининг 99 фоиз қисми очилганидан кейинги натижаларга кўра Эрдўған 49,35 фоиз овозга эга бўлган. Унинг асосий рақиби – мухолифатдаги олти партия ташкил этган «Миллий альянс»нинг ягона номзоди Камол Қиличдорўғли эса 45 фоиз овоз тўплаган. Президентликка номзод бўлганларнинг яна бири Синан Ўғанда – 5,22 фоиз овоз олган. «Ватан» партияси етакчиси, 11 май куни пойгадан чиқишини эълон қилган Муҳаррам Инжега ҳам овоз берганлар топилган – 0,43 фоиз.

Иккинчи турда Синан Ўғанда тарафдорларининг ким томонда бўлиши кейинги тур натижаларига тўғридан тўғри таъсир қилиши мумкин. Чунки унинг овозларини ўзига оғдира олган номзоднинг ғалаба бўлган имкониятлари кескин ортади.

Аввалроқ Эрдўған биринчи турдаёқ ғалаба қозонишига умид билдирган, шу билан бирга, халқ хоҳиш-иродаси иккинчи тур бўлишини кўрсатса, у бунга қарши бўлмаслигини қўшимча қилган эди.

«Якуний натижалар аниқ бўлмаса ҳам, биз яққол устунлик қилмоқдамиз. Сайловлар биринчи турда тугайдими ёки йўқми, ҳали билмаймиз. Лекин агар халқ бизни иккинчи турга юборса, биз бу қарорни ҳурмат қиламиз», деди у сайловдан сўнг Адолат ва тараққиёт партияси штаб-квартираси балконидан туриб ўз тарафдорларига мурожаат қилар экан.

Унинг рақиби, мухолифат номзоди Камол Қиличдорўғлининг иккинчи турда ғолиб чиқишига ишончи комил.

«Келгуси 15 кун ичида халқимиз билан биргаликда адолат қарор топиши учун бор кучимизни ишга соламиз. Халқимизнинг ишончи комил бўлсинки, биз албатта ғалаба қозонамиз. Жамиятда ўзгаришлар истаги 50 фоиздан юқори», деган сиёсатчи.

Қайд этиш керакки, кўп аҳоли яшовчи йирик шаҳарлардаги овозларни ҳисоблаш бошлангач, икки номзод ўртасидаги фарқ аста-секинлик билан қисқара борди.

Эрдўған ҳамон олдинда бораётганига қарамай, мамлакатнинг учта йирик шаҳри – Истанбул, Анқара ва Измирда мухолифатчилар устун келган.

Истанбулда 16 миллион, пойтахт Анқара ва ғарбий соҳилдаги Измир шаҳрида 10 миллиондан одам яшайди.  Истанбулда овозларнинг 99,99 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин Қиличдорўғли 48,55, Эрдўған 46,68 фоиз овоз олгани маълум бўлди.

Бу сафарги сайловда давомат, яъни сайловчиларнинг иштироки тарихий рекорд даражада 93 фоизни ташкил этди. Туркия олий сайлов кенгаши (YSK) якуний натижаларни 19 май куни расман эълон қилади.

Оқбура, Бишкек.

Сурат интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг