Лаббайка аллоҳумма: Ҳаж-2023 мавсуми бошланди

Муқаддас Маккани зиёрат қилувчилар сони бу йил энг юқори кўрсаткичга чиқиши мумкин.

Қирғизистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи шу йилнинг 12 июнида мусулмончиликнинг бешинчи фарзини бажариш учун Макка ва Мадинага жўнаб кетишади.

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси берган маълумотга кўра, биринчи гуруҳ таркибида 672 зиёратчи ва уларни кузатиб борувчи 15 киши бўлади. Охирги гуруҳ 21 июн куни Жидда орқали буюк сафарга жўнатилади.

Бу йилги мавсумда қирғизистонликлар учун 6 минг жой ажратилган бўлиб, ҳаж сафари ҳаражатлари умумий ҳисобда 3,9 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Бу сумманинг 1360 доллари йўл ҳаражатларига (учоқ билети) берилса, Саудия Арабистонида яшаш, у ердаги автобус ва бошқа ҳаражатлар учун 2080 доллардан сал кўпроқ кетади. Қолган қарийб 460 доллар Муфтиятга, сафарни уюштириш ҳаражатлари учун тўланади.

Ўтган йили сафар ҳаражатлари 4,5 минг долларни тузган эди.

Маълумки, 2020 йилдан тортиб Ковид-19 пандемияси туфайли ҳаж сафари ёпилган ва кейин зиёратчилар сони аста-секин ортиб келаётган эди. Бу йил дунё бўйлаб зиёратчилар сонининг энг кўп бўлиши кутилмоқда, лекин ҳозирча уларнинг сони қанча бўлиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бугунги Макка ва Мадина ҳаж мавсуми давомида 12 миллионгача мусулмонни қабул қилиш мумкин.  

Оқбура, Бишкек.

Сурат интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг