Муҳокама учун мавзу: Нега мусулмонлар кучсиз?

Инсониятни жаҳолат ботқоғидан олиб чиққан мусулмонлар бугун ўзлари залолатда қолдилар.

Авваллари ҳам, бошқа дин вакилларидан “дининглар энг яхши дин бўлса, нега мусулмонлар бу қадар қолоқ?” – деган саволни эшитиб келганмиз. Бугунги кунда бу саволни масхара шаклида айтаётганлар ҳам кўп. Шукрки, сўнгги пайтларда бу саволни мусулмон жамиятлари ўзларига ўзлари бера бошладилар.

Хўш, бир вақтлар инсониятни жаҳолат ботқоғидан олиб чиққан, Аврупо ўлкаларида қирғин қилинаётган илм-фан вакилларини, етук олимларини қаноти остига олиб, дунёда илму-фаннинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган, дунёга Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Ал-Хоразмий, Ал-Форобий каби буюк олимларни берган мусулмонлар жамияти нега ривожланишда бу қадар орқада қолиб кетишди?

Эътиборингизга покистонлик уламо, ёзувчи ва журналист, доктор Фарух Салимнинг кўплаб интернет манбаларида чоп этилган машҳур “Нега яҳудийлар бу қадар кучли?”

мақоласини ҳавола қиламиз. Келинг, бу мавзуда яна бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, воқеликни чуқурроқ англаб, ҳис қилиб, бу аҳволдан чиқиш ҳақида бир ўйланиб кўрайлик.

Нега яҳудийлар бу қадар кучли?

Дунёда жами 14.000.000 яҳудий бор, дунё мусулмонларининг сони эса 1.400.000.000, яъни, 100 та мусулмонга бир яҳудий тўғри келади. Шунга қарамасдан яҳудийлар, мусулмон жамиятларидан 100 баробар кучли. Буни сабаби нимада?

Аввал конкрет мисолларга мурожаат этайлик:

Барча замонларнинг энг машҳур олими, «Тайм» журналида «Аср инсони» дея тан олинган шахс – Альберт Эйнштейн бир яҳудийдир. Психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд ҳам яҳудий бўлган. Карл Маркс, икки машҳур иқтисодчи Пол Самуэлсон ва Милтон Фридман (иккови ҳам Нобел совриндори) ҳам яҳудийдир.

Ўз кашфиётлари билан бутун инсониятга фойда келтирган баъзи яҳудийлар:

Бенжамин Рубин, микробиолог, эмлаш (вакцинация) игнасини кашф этган.

Жонас Солк ва Альберт Сейбин, кучли вирусологлар, инсонни шол қиладиган полиомиелит вирусига қарши вакцина (эмлаш воситасини) ишлаб чиққанлар.

Гертруд Элайон, оққон касаллиги, подагра ва бошқа бир қатор юқумли касалликлар дорисини ишлаб чиққан, Нобел мукофоти совриндори.

Барух Бламберг, гепатит В вирусини кашф этган, Нобел мукофоти совриндори

Пол Эрлих, сифилис хасталиги давосини топган.

Илья Мечников, машҳур физиолог ва иммунолог, юқумли касалликларни даволаш механизмини кашф этган, Нобел мукофоти совриндори.

Бернард Кац, асаб толасининг мушакларга уланиб, уларнинг ишлаш механизмини кашф қилган, Нобел мукофоти совриндори.

Эндрю Шалли, машхур эндокринолог, қанд касали (диабет) ва бошка эндокрин касалликлари бўйича кашфиётлар эгаси, Нобел мукофоти совриндори.

Аарон Бек, психотерапевт, когнитив (ўқиб-ўрганиш) психотерапияси асосчиси.

Грегори Пинкус, биолог, ҳомиладорликдан сақланиш хапдорисини яратган.

Жорж Уолд, кўзнинг кўриш механизми бўйича қатор кашфиётлар эгаси, Нобел мукофоти совриндори.

Стенли Коэн, асаб ва бошка ҳужайраларнинг ўсиши бўйича кашфиётлар эгаси, Нобел мукофоти совриндори.

Виллем Кольф, биринчи бўлиб гемодиализ аппаратини ишлатишни бошлаган ва аппаратни буйрак етишмовчилигида ишлатишга мослаштирган.

Бугунги кунда бу яҳудий олимларининг тиббий кашфиётларидан барча инсоният, жумладан, мусулмонлар хам фойдаланмоқда, шифо топиб, соғаймоқда.

Питер Шульц, оптик тола кабелларни яратган.

Чарльз Адлер, илк марта автоматик тарзда ишлайдиган светофорни ясаган.

Бенно Штраусс, зангламайдиган пўлат («нержавейка») қоришмасини яратган.

Исадор Киссе, илк бор овозли фильмларни ижод қилган.

Эмиль Берлинер, микрофон ва граммофонни кашф этган.

Чарльз Гинзбург, илк видеомагнитофонни ишлаб чиқарган ва сотишни йўлга қўйган.

Стэнли Мэйзор, биринчи бўлиб микро-чипларни ишлаб чиқарган.

Лео Силард, биринчи ядро реакторини қурган; инсон иммунитети ҳужайраларини ўрганиб, инсон хотирасининг молекуляр асосига оид кашфиётлар қилган.

Ўтган 105 йилда Нобел мукофотини олганлар:

— 14.000.000 яҳудий орасидан 100 киши;

— 1.400.000.000 миллион мусулмондан 3 киши.

Буни сабаби нима?

***

Яхудий сармоя эгалари:

Ральф Лорен (Polo). Капитали 6.6 млрд.. доллар (2017).

Левай Штраусс (Levi’s Jeans), жинси шимларни илк бора тиккан инсон. Капитали 4.5 млрд. доллар (2016).

Говард Шультц (Starbuck’s). Капитали 2.9 млрд. доллар (2016).

Сергей Брин (Google). Капитали 46.9 млрд. (2017)

Майкл Делл (Dell Computers). Капитали 15.9 млрд. (2015).

Ларри Эллисон (Oracle). Капитали 49.4 млрд. (2016).

Донна Каран (DKNY савдо белгиси). Капитали 400 млн (2016).

Ирвин Робинс (Baskins & Robbins) ва Билл Розенберг (Dunkin Dougnuts) озиқ-овқат йўналишида кўплаб лойиҳалар муаллифлари. Биргина музқаймоқдан бир неча миллиард доллар капитал қилганлар.

Йель университети президенти Ричард Левин ва бошқа бир қанча дунёнинг машҳур университетларининг асосчилари ҳам яҳудийлардир.

***

Машхур яҳудий актёр ва продюсерлар:

Харрисон Форд, Оскар ва Олтин Глобус совриндори.

Жорж Бёрнс, комик актёр, ўнлаб китоблар муаллифи, Оскар совриндори.

Тони Кёртис, Оскар, Олтин Глобус, “BAFTA” мукофотлари совриндори.

Сандра Буллок, актриса, Оскар мукофоти совриндори.

Билли Кристал, комик актёр, продюсер.

Вуди Аллен, 4 марта Оскар мукофоти соҳиби, комик актёр, ёзувчи.

Пол Ньюман, актёр, кинорежиссёр, продюсер, Оскар совриндори.

Питер Селлерс, киноактёр.

Дастин Хоффман, кино ва театр актёри, кинорежиссёр, продюсер.

Майкл Дуглас, 2 марта Оскар совриндори, киноактёр, продюсер.

Голди Хоун, Оскар совриндори, актриса, продюсер, режиссёр.

Кэри Грант, актёр, икки марта Оскар совриндори.

Уильям Шетнер, актёр, ёзувчи.

Жерри Льюис, комик актёр, ёзувчи, режиссёр.

Питер Фальк, актёр, продюсер, режиссёр, сценарийчи.

Стивен Спилберг, кинорежиссёр, сценарийчи, продюсер.

Мел Брукс, режисёр, актёр, продюсер, Оскар совриндори.

Оливер Стоун, кинорежисёр, сценарийчи, продюсер, уч марта Оскар совриндори.

Аарон Спеллинг, телевизион продюсер, режисёр. 70 та телесериал, 140 та фильм яратгани учун 2 марта Гиннес рекордлар китобига кирган.

Нейл Саймон, драматург, сценарийчи.

Эндрю Вайна, кинопродюсер (Рэмбо фильми).

Майкл Манн, кинорежисёр, сценарийчи, продюсер. Оскар, Эмми, BAFTA совриндори.

Милош Форман, кинорежисёр, сценарийчи, икки марта Оскар совриндори.

Дуглас Фэрбенкс, актёр (The Thief of Baghdat).

Айван Райтман, кинорежисёр, продюсер (Ghostbusters).

Ака-ука Коэнлар, иккаласи ҳам сценарийчи, режиссёр.

Уильям Уайлер, кинорежисёр, продюсер, сценарийчи, 12 марта Оскар совриндори.

Уильям Жеймс Сайдис, эксцентрик вундеркинд, математик, лингвист ва фавқулодда ақлий қобилиятлар эгаси, инсоният тарихида энг юқори IQ (250-300) эгаси эди. У 18 ойлигида газета ўқир эди, 8 ёшигача 4 та китоб ёзган. 10 ёшида Гарвард математиклар клубида олий математикадан лекциялар ўқиб, 11 ёшида Гарвард университетига ўқишга кирган. 40 та тил билган ва уларни биридан бирига эркин таржима қила олган.

***

Савол: Нега яҳудийлар бу қадар қучли?

Жавоб: Тўғри ташкил қилинган юқори даражали таълим. Илм ўрганиш асослари бўлган таҳлилий, танқидий ақл, билим олишга «кўп саволли» ёндошув бунёдкорлик устига қурилган.

Савол: Нега мусулмонлар бунчалик кучсиз?

Жавоб: Нотўғри таълим ёки нол таълим. Илм олиш диний догмалар асосига қурилган, таабаларнинг берилаётган илмга саволлари йўқ, шахсий мулоҳаза ёки танқидий ёндошув йўқ, таълим жараёни таҳлил устига эмас, (маъносини тушунмасдан) ёдлаш устига барпо этилган.

***

Ер юзида тақрибан 1.476.233.470 мусулмон яшайди. Бу дегани, дунё аҳолисининг ҳар 5 тадан бири мусулмон.

Ҳар бир ҳиндуга иккитадан мусулмон тўғри келади.

Ҳар бир буддистга икки мусулмон тўғри келади.

Ҳар бир яҳудийга юзта мусулмон тўғри келади.

Хўш, мусулмонлар сонининг бунчалик кўп эканига қарамай, бунчалик кучсиз эканига сабаб нима? Ўйлаб кўрганмисиз?

Битта сабаби шу: Ислом Ҳамкорлик Ташкилотида 57 аъзо-давлат бор, улардаги барча университетлар жамланса, адади 500 та бўлади. Демак, ҳар бир университетга 3 миллион мусулмон тўғри келади. Солиштириш учун – фақат биргина АҚШнинг ўзида 5758 та университет бор.

Яқинда Шанхайдаги (Хитой) «Жиао Тонг» Давлат илмий-тадқиқот университети Дунё университетларининг академик қийматига (яъни, илм бериш самарасига) кўра рўйхат тузди. Қизиғи тарафи шуки, рўйхатга киритилган дунёнинг энг кучли саналган 500 университети орасида биронта мусулмон ўлкасидаги университет йўқ.

«Бирлашган миллатларнинг ривожланиш дастури» ташкилоти (UNDP) тарафидан тўпланган маълумотларга кўра, бугунги кунда насронийларда саводхонлик даражаси ўртача 90% ни ташкил қилади. Жумладан, асосий аҳолиси насроний бўлган 15 ўлкада саводхонлик 100% ни ташкил қилади.

Мусулмон дунёсида саводхонлик даражаси ўртача 40% ни ташкил қилиб, 100% саводхонлик даражасига эга бўлган биронта мусулмон ўлкаси йўқ.

Насронийлар дунёсида ўртача 40% аҳоли университетни тамомлаган бўлса, мусулмонларда олий маълумотлилар сони ўртача 2% нигина ташкил қилади.

Аксар аҳолиси мусулмон бўлган давлатларда, ҳар 1 миллион мусулмонга 230 та олим тўғри келади. Биргина АҚШда ҳар 1 миллион кишига 4000 та олим тўғри келади. Японияда эса, ҳар 1 миллион кишига 5000 та олим тўғри келади.

Барча араб давлатларини қўшиб ҳисоблаганда, тўлиқ кун ишлайдиган тадқиқотчилар сони 35.000 кишини ташкил этади. Бу дегани, ҳар 1 миллион араб миллатига 50 тадан мутахассис, техник ходим тўғри келади. Насронийларда эса 1 миллион кишига 1000 та мутахассис ходим тўғри келади.

Буюк Британияда ҳар бир миллион аҳоли сонига нисбатан нашр қилинаётган китоблар номи 2000 та бўлса, Мисрда бу номлар бор-йўғи 20 донани ташкил килади.

Мусулмон давлатларда Ялпи миллий махсулотнинг (ВНП – ЯММ) ўртача 0.2% қисми илмий-тадқиқот ишларига ажратилса, насроний давлатлар бу соҳага ЯММнинг 5% ини ажратадилар.

Хулоса: Мусулмон дунёси илмий ривожланиш қобилиятини йўқотган.

Нега мусулмонлар кучсиз? Чунки илмий иш қилиш қобилиятимиз йўқ.

Нега мусулмонлар кучсиз? Чунки умматга илмни тарқата олмаймиз.

Нега мусулмонлар кучсиз? Чунки илмий янгиликларни ҳаётга татбиқ эта олмаймиз.

Тарихда кўп кўрилган ҳақиқат шуки, келажак — илмий асосда қурилган жамиятларники.

***

Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзоси бўлган 57 давлатнинг бир йиллик умумий Ялпи ички махсулоти (ВВП – ЯИМ) тақрибан 2 триллион долларни ташкил қилади. Аммо биргина АҚШнинг ўзи 12 триллион доллар қийматдаги махсулот ва хизмат ишлаб чиқаради, Хитой – 8 триллион, Япония – 3.8 триллион, Германия – 2.4 триллион долларлик махсулот ва хизмат ишлаб чиқаради (харид қобилияти тенглаштириб хисобланди).

Нефтга бой бўлган Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Қатар биргаликда 500 миллиардлик махсулот ва хизмат ишлаб чиқаради. Лекин биргина Испанияда махсулот ва хизмат ишлаб чиқариш кўлами 1 триллиондан зиёд.

Католик динидаги Польша 489 миллиард долларлик ишлаб чиқаришга эга, асосан буддистлар яшайдиган Таиланд эса 545 миллиардлик ишлаб чиқаришга эга.

Энг ёмони шуки, Ислом дунёсининг умумлаштирилган Ялпи миллий махсулотининг (ЯММ) кўлами бутун дунё мамлакатлари ЯММга нисбатан йил сайин прогрессияли тарзда камайиб бораётгани кузатилмоқда.

Мусулмонларнинг бундай кучсиз эканлигига асосий сабаб, таълимнинг нуқсонли эканлигидир. Яна-да аниқроғи, таълимнинг сифатсизлиги ва бугунги замон талабларига жавоб бермаслигидир.

Доктор Фарух Салим, Ёзувчи.

Ўзбек тилига таржима муаллифи ноъмалум.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг