Ўзбекистон: Ўлимбахш малҳамлар оқими тўхтатилди

Ҳиндистон фармацевтика компаниясига қарши санкцияга 19 боланинг ўлими сабаб бўлди.

Ўзбекистонда 30 декабрдан эътиборан Ҳиндистоннинг Marion Biotech компаниясида ишлаб чиқарилган ва расмий рўйхатдан ўтказилган барча дори воситаларини сотиш вақтинчалик тўхтатилди. Бу тақиқ қанча давом этиши ҳозирча ноъмалум.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган лаборатория тадқиқоти шуни кўрсатдики, дорида хавфли “этиленгликоль” заҳарли моддаси керагидан ортиқча мавжуд бўлган.

Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакили Қизлархон Бегматова берган маълумотга кўра, номи айтилган ширкатда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропи мамлакатда камида 19 нафар гўдакнинг нобуд бўлишига олиб келган.

Бу дори туфайли гўдакларнинг ўлими бўйича охирги факт 28 декабрь куни Қашқадарё вилоятида қайд этилди. Бу сиропини истеъмол қилиб келган болакай 1,5 яшар болажон бу шубҳали препарат туфайли ҳаётдан кўз юмган болаларнинг 19-чиси бўлди. Бу расмий маълумот, аслида бундай болалар сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Норасида қурбонлардан 15 нафарининг ёши 3 га ҳам етмаган болалар ташкил этгани ҳақида “Озодлик” радиоси аввалроқ хабар қилган. Бола ўлими бўйича ҳар бир ҳолат юзасидан жиноий иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда “Док-1 Макс” ҳапдориси ва сиропини сотиш 2022 йил 22 декабридан тортиб вақтинча тўхтатилганини билдирган. Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев қурбонларнинг ота-оналаридан узр сўраб, бу ишга аралашган барча масъул ходимлар қонун олдида жавобгарликка тортилишини айтган.
Кечаги брифинг чоғида Қизлархон Бегматова аталган малҳамнинг барча дорихоналардаги қолдиқларини қайтариб олиш ҳамда уни етказиб берувчи дистрибьюторга зудлик билан ҳавфли молни қайтариш кўрсатма берилгани ва бу дори воситалари Ўзбекистондаги барча дорихоналардан тезлик билан йиғиб олинганини маълум қилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Док-1 Макс” дори воситаси таркибида қўшимча ёт моддалар аниқланганлиги боис энди уни ишлаб чиқарган “Marion Biotech” компаниясида ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотларда ҳам худди шундай ҳолат кузатилиши эҳтимоллиги юзасидан мазкур ширкатнинг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур илмий текширувдан ўтказиляпти.

Шунингдек Бегматова Ҳиндистон расмийлари ҳам “Marion Biotech” ширкатига қарши суриштирув ишларини бошлаганини маълум қилган. Ҳиндистон Дори-дармон воситаларини назорат қилиш бош бошқармасининг 29 декабрь куни тарқатган маълумотга кўра, ширкатда “Док-1 Макс” сиропини ишлаб чиқариш тўхтатилган ва заводда текширув олиб борилмоқда.

Оқбура, Бишкек.

Расм интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг