ХЎРОЗ ҲАММА ЖОЙДА БИР ХИЛ ҚИЧҚИРАДИ

Айни пайтда Бишкек шаҳрида аҳолининг бошқа бир норозиликлари ҳам кузатилмоқда. Хусусан, “Хавфсиз шаҳар” тизими ва йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланадиган жарималарни қайта кўриб чиқишни талаб қилиб, пикетлар ўтказилди. Жумладан, пикет иштирокчиларидан юрист Қубан Садиров шундай деди: “Бир автомобил ҳайдовчиси учун жарималарнинг умумий йиғиндиси 50 ва ҳатто 100 минг сўмни ташкил этган пайтлар ҳам бўляпти. Бунча катта маблағни тўлаш учун одамлар кредит ҳам олишяпти. Айни дамда, “Хавфсиз шаҳар” тизими шаффоф эмас. Оддий халққа қаёқдаги қилинмаган қоидабузарликлар протоколлаштирилмоқда. Амалдорлар томонидан йўл қўйилганида эса, улар зиммасидан шунчаки соқит қилинмоқда.

Тувғаним Қубан!

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланадиган жарималарнинг оғирлиги нафақат сизларни, шунингдек, ўзбек ҳайдовчиларини ҳам безор қилди. Сизларда билмадим қандай, аммо Ўзбекистонда жосус тадбиркорлар кўпайган. Улар катта йўлларнинг турли жойларига радарлар ўрнатиб, шундан тирикчилик қилишмоқда.

Қоидабузар амалдорлар ва уларнинг эркатой пуштикамарларига келганда эса, хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради!

ХОЛИС НАЗАР.

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг