ЎРГАНГАН КЎНГИЛ…

“24kg ахборот агентлиги”нинг хабар беришича, Бишкек шаҳридаги маршрут такси ҳайдовчилари иш ташлашган. Маълум бўлишича, йўловчи ташиш нархлари охирги марта 2012 йилда кўтарилган. Бу санадан кейин эса мамлакат ҳаётида кўп ўзгаришлар юз берди. Айниқса, озиқ-овқат нархлари ҳаддан ташқари ошиб кетган. Мутахассисларга кўра, ўтган тўққиз йил мобайнида бир килограмм нон 9,3 сўмга ошган. Агар 2012 йилда ноннинг ўртача баҳоси 38,17 сўм бўлса, 2020 йилга келиб эса бу кўрсатгич 47,51 сўмга кўтарилган. Бугун унинг баҳоси уннинг ортидан янада кўтарилиб боряпти.

Аммо маршрут такси ҳайдовчилари мамлакатда ёнилғи нархларининг бирдан кўтарилиб кетгани боис йўлкирани оширишни талаб қилмоқдалар экан. Бироқ таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2012 йилга нисбатан ёнилғи, жумладан, АИ-92 маркали бензин нархи бирмунча пасайган. Агар ўшанда бир литр бензин 37,49 сўм бўлган бўлса, 2020 йил натижаларига кўра 35,14 сўмни ташкил этган. Аксар маршрут таксилари соляркада юради. 2012 йидан буён мазкур ёнилғининг баҳоси деярли бир ярим сўмга пасайиб, 39,15 сўм эмас, 37,78 сўмни ташкил этмоқда.

Хўш ундай тақдирда ҳайдовчиларнинг намойишларига сабаб нима?

Ҳа, айтганча, ўрганган кўнгил…

 

ХОЛИС НАЗАР.

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг