V Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон бешинчи, Қирғизистон тўққизинчи бўлди.

Жорий йилнинг 18 августида Туркиянинг Кўня шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик спортчилар 51 та олтин, 42 кумуш, 65 бронза, жами 158 дона медални қўлга киритишган.

Биринчилик албатта, мезбонларда қолди. Туркия спортчилари жами 341 медални қўлга киритишиб, улардан 145таси олтин, 107таси кумуш ва 89 донаси бронза медаллар.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам кучли ўнлик қаторидан жой олишди. Қозоғистон 89 медал билан (27 олтин, 23 кумуш ва 39 бронза) бешинчи ўринни олишса,

Қирғизистон спортчилари тўққизинчи ўринни қўлга киритишди. Улар 8 тадан олтин ва кумуш медаллар, 15 бронза (жами 31) медалларни енгиб олишди.

Умумий ҳисобда 56 давлат вакиллари иштирок этган мусобақаларда ўн бир давлат спортчилари бирортаям медаль олишолмаган. Оз ва соз тамойилига амал қилган Қирғизистон спортчилари унча кўп бўлмага делегация билан иштирок этиб, мисли кўрилмаган даражада яхши натижаларни кўрсатишди.

Навбатдаги Ислом бирдамлиги ўйинларига 2025 йилда Камерун пойтахти Яунде шаҳри мезбонлик қилиши маълум бўлди. Бу ўйинлар ҳар 4 йилда бир ўтказилади. Халқаро олимпиада ўйинларидан бир йил олдин ўтказиладиган мусобақалар ислом давлатлари спортчиларига олимпиада ўйинларига яхшироқ тайёрланиб олиш имконини бериши мақсад қилинган.

Оқбура, Бишкек.

Сурат интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг