Байрамингиз муборак бўлсин!
«Оқбура» маълумот-таҳлилий сайти жамоаси барча оналаримизни, опа-сингилларимизни байрамлари билан қутлайди.
Азиз ва муҳтарам онахонлар, ҳурматли опа-сингиллар, катта-кичик қизалоқларимиз!
Биз сизларни барчангизни, жумладан сайтимиз билан ҳамкорлик қилиб келаётган ва мақолаларимизни ўқиб бораётган мухлисларимизни кўкламнинг илк байрами, ҳар йили бутун дунёда завқ-шавқ билан нишонланадиган байрам, Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, қалб хотиржамлиги, икки дунё саодатини тилаймиз!
Бахтимизга омон бўлинглар, ҳеч қачон кўзларингиз қайғу ва аламдан ёшланмасин, юртларимизда ҳамиша тинчлик-барқарорлик ҳукм сурсин. Юзларингизни табассум ва қалбларингизни қувонч тарк этмасин!
Самимий талаклар билан,
«Оқбура» маълумот-таҳлилий сайти жамоаси.