Қирғизистон-Ўзбекистон: Қўшничилик мана бундай бўлибди

Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонлик фуқаронинг дайдиб кетган отларини қайтариб беришди.

Қирғизистон Чегара хизмати берган хабарга кўра, Қирғизистон жанубидаги Ахси туманига қарашли Гулбоқ қишлоғида яшовчи фуқаро боқиб юрган бир сурув от дайдиб, Ўзбекистон томонга ўтиб кетган.

Фуқаро ёрдам сўраб Қирғизистон чегарачиларига мурожаат қилган. Икки давлат чегара хизмати вакиллари учрашиб, 35 йилқини эгасига қайтраришга келишиб олишди. Отлар эгасига қайтарилар экан унга чегарага яқин ҳудудларда от боқишнинг талабларига қатъий риоя қилиш лозимлиги уқтирилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизмати фуқароларга эслатадики, чегара ҳудудларида бирор муаммо туғилса, дарҳол чегара хизматига мурожаат қилиш лозим. Шунда масала қонунлар асосида ҳал қилинади.

Оқбура, Бишкек.

Суратни Қирғизистон чегара хизмати олган

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг