Ўзбекистонлик қиз-келинларни алдаб қулликка сотган аёл тўққиз йил деганда қўлга тушди

“Интерпол” халқаро полицияси уни Дубайда ҳибсга олиб, Ўзбекистонга депортация қилди.

Одам савдосида айбланиб, қидирувда юрган ўзбекистонлик аёл Н. Бирлашган Араб Амирликларида қўлга олиниб, ватанига депортация қилинди, деб хабар беришади оммавий ахборот воситалари Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабарига таяниб.

Расмий хабарда таъкидланишича, ушбу жиноятда айбланган аёл 2013 йилда Ўзбекистонни тарк этиб улгурган ва Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган эди. Ниҳоят у тўққиз йил деганда Дубай шаҳрида халқаро полиция сиртмоғига илинган.

У бир гуруҳ ўзбекистонлик аёл-қизларни яхши ҳақ тўланадиган ишга ўрнатиш ваъдаси билан алдаб, Бирлашган Араб Амирликларига олиб кетган. Манзилга етиб боргач, уларнинг паспортларини олиб қўйиб, фохишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.

Гумонланувчи аёлни қидириш ишлари Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Оқбура, Бишкек.

Сурат интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг