Ажрашмай ўл! Ўттиз бир ёшли эсини еган аёл энди қамалиб кетиши мумкин (видео)

У оилавий можаро туфайли беш ёшли қизини Тошкент ҳайвонот боғидаги айиққа ташлаб берган.

Воқеанинг 28 январь куни содир бўлгани ҳақида “Озодлик” радиоси аввалроқ хабар берган. Аёл Тошкент шаҳар ҳайвонот боғида одамларнинг кўз ўнгида ўз қизалоғини 5 метрлик баландликдан айиқнинг қафаси ҳисобланган ҳудудга ташлаб юборган. Шукрки, “Зузу” лақабли кавказ қўнғир айиғи аёл каби вахшийлик қилмаган ва қизни ҳидлаб кўрган холос.

Ҳайвонот боғи ходимлари зудлик билан айиқни алдаб нарига чақириб олишган ва қизни қутқариб қолишган. Бахтга қарши, қизалоқ 5 метр баландликдан ташлаб юборилгани оқибатида жиддий тан жароҳати олган. Жумладан, боши ёрилиб, мияси чайқалган. Унга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага ётқизилган ва энди ҳаёти хавф остида эмас.

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси берган маълумотга кўра, 1991 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қумариқ” маҳалласида яшовчи З.Т., ўзининг 2018 йилда туғилган қизига нисбатан бу қадар раҳмсизлигига аёлнинг руҳий тушкунлиги сабаб бўлган.

Бошқармадаги суҳбат давомида аёлнинг Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши маълум бўлган. Аёл турмуш ўртоғининг оилавий келишмовчиликлар сабабли ишлаш учун Россияга кетиб қолгани боис руҳий тушкунликка тушиб қолганини айтган. У эри билан ажрашиш арафасида бўлган.

Қизалоқ энди ҳайвонот боғига умрбод бепул кирадиган бўлди.

Бунгача икки фарзанди бўлган бу оилани яраштириш ва сақлаб қолиш учун маҳалла фаоллари “чоралар кўришгани” айтилади. Жумладан, З.Т. 2021 йилда “Аёллар дафтари”га киритилиб, унга уй-жой ва ажрим масаласида зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Ёрдам сифатида аёлга икки бор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб ҳам берилган.

Кеча, podrobno.uz сайти берган маълумотга кўра, ҳайвонот боғи ходимлари касалхонага бориб, қизчанинг ҳолидан хабар олишган. Қизалоқнинг аҳволи анча яхши экани маълум бўлган. Ҳайвонот боғи раҳбарияти қизалоққа бутун умри давомида у ерга бепул кириш ҳуқуқини берганини маълум қилган.

Тез орада Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг “Қасддан одам ўлдиришга қасд қилиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Россияга кетган даданинг ҳолати ва ҳатти-ҳаракатлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Оқбура, Бишкек.

Бош суратда «Зузу» лақабли айиқ. Суратлар ва видео интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг