Ҳорижга, ишгами? Марказга марҳамат қилинг!

Қирғизистонда фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш маркази ташкил этилди.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати хабарига кўра, янги тузилма Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги ҳузурида ушбу давлат органининг қуйи бўлинмаси сифатида тузилди.

Вазирлар Маҳкамаси бу марказнинг меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилганини таъкидлайди.

Бугунги кунда турли маълумотларга кўра, бир миллионга яқин қирғизистонлик меҳнат миграциясида юрибди. Уларнинг аксарияти Россия Федерацияси ва Қозоғистонда экани айтилади. Улардан ташқари Қирғизистон Республикаси фуқаролари кўпроқ Туркия ва АҚШ, ҳамда Европа давлатларига ишлаш учун борадилар. Айниқса, Европа ва АҚШга ишлаш учун кетаётган муҳожирлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Қирғизистоннинг 2026 йилгача бўлган ривожланиш дастурига кўра, яқин 5 йил ичида расмийлар мамлакатдаги ишсизликни 5,8 фоиздан 5 фоизгача камайтириш ниятида. Буни эса биринчи навбатда миграция орқали амалга ошириш режалаштирилган. Дастур муаллифларининг тушунтиришича, Қирғизистон Республикасида яқин 5 йил ичида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар сони 250 минг кишига кўпаяди, бу янги иш ўринлари сонидан деярли 2 баробар кўпдир.

Манба: www.centralasian.org

Срут интернетдан олинди

 

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг