Ўзбекистоннинг мисдан миллиардлаб доллар олаётгани маълум бўлди

Яқин ўн ичида бу даромаднинг камида уч ҳиссага ошиши кутилмоқда. 

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг жамоатчиликка берган ҳисоботидан маълум бўлишича, Ўзбекистон жорий йилда 148,5 минг тонна мис ишлаб чиқариб, уни сотишдан 2,5 миллиард доллар даромад топган. Қазиб олинган миснинг 60–70 фоизи хом ашё сифатида хориж давлатларига сотилаётгани қайд этилган.

Бу ҳақдаги маълумотлар бунгача жамоатчиликка ошкор қилинмаган эди.

Ҳисоботда таъкидланишича, 2029 йилга келиб комбинат яна бир “Ёшлик 1” конини ўзлаштириш орқали мис ишлаб чиқариш кўламини 400 минг тоннага еткизмоқчи. Бу ҳолда олинадиган даромад миқдори 7-8 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Комбинатнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга келиб жаҳонда мисга бўлган талабнинг 40 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Аталган “Ёшлик 1” конини ўзлаштириш натижасида у ердан мисдан ташқари 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 июлида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишининг тамал тошини қўйган эди. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга бўлган фабриканинг 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Расмий маълумотларга кўра, мазкур мажмуада жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 894 миллион долларга тенг.

Оқбура, Бишкек.

Сурат интернетдан олинди

боғлиқ хабарлар

Изоҳ қолдиринг